Экоолам      Бош саҳифа

Ҳавога совурилаётган ресурслар ва.. умр

Ҳаво сифатининг йилдан-йилга ёмонлашаётгани бугун кўплаб мамлакатлар, катта-катта шаҳарлар учун янгилик эмас. Бу саноат корхоналарининг ортгани, яшил майдонлар камайиб, транспорт кўпайиб бераётгани туфайли эканини ҳам бот-бот ёзяпмиз.

Ҳавога совурилаётган  ресурслар ва.. умр

Лекин биз ўйлаб ҳам кўрмайдиган тамаки маҳсулотлари экологияга тўрт-беш томондан зарба беряптики, бу маълумотлар кўпчилик учун янгилик бўлиши мумкин. Тамаки нафақат инсон саломатлиги ёмонлашишига, қолаверса, ўрмон ёнғинлари, тупроқ емирилиши, ҳавонинг кундан-кун заҳарланиб, исиб боришига ҳам яхшигина «улуш» қўшмоқда.

 

Яшил борлиқ кушандаси

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарилиш жараёни, тутуни ва қолдиғи билан экологияга катта талафот етказади. Масалан, бир соат ичида ўраб қадоқланадиган сигаретлар учун 6 километр қоғоз сарфланади. Ҳар 300 дона сигарет учун битта дарахт йўқ қилинади. Бу – кунига йигирма донали бир қути сигарет чекадиган одам ойига иккита дарахтнинг қотилига айланади, деган гап.

Сигарет ишлаб чиқаришда энг асосий ўсимлик – тамаки серёғин тропик ўрмон минтақасида етиштирилади. 1950 йилларда кичик-кичик ҳудудларда етиштирила бошланган тамакилар талаб ошгани сари каттароқ майдонларни эгаллаяпти. Натижада йирик-йирик ўрмонлар қурбон қилиняпти.

Танзаниянинг Усенге шаҳрида жойлашган Табора қиш­лоғидаги маҳаллий тамаки етиштирувчи фермерларнинг тасдиқлашича, тамаки учун ўта зич жойлашган ўрмонлар кесиб ташланиш ҳолатлари кўпайган. Тамаки Осиё ва Африка давлатларидаги 5 фоиз ўрмонлар йўқолишига сабаб бўлади. Қанийди, зарар шу ерда тўхтаса. Ўрмонлар қисқариши билан ҳайвонот ва ўсимлик дунёсида биохилма-хиллик йўқолади, глобал ҳарорат кўтарилишда давом этади, тамаки етиштирилган далаларда тупроқ эрозияси бошланади.

Бундан ташқари, кунига йигирма донали бир қути сигарет чекадиган одам 1,4 миллион литр сув сарфлайди. Ва яна тайёр сигаретларни чакана ва улгуржи тарқатишдаги транспорт ёнилғисининг табиатга зарарини ҳам унутмаслик керак.

 

Озон қатламини емиради

Сигарет ишлаб чиқарувчи кўп мамлакатларда тамаки баргларини қуритиш учун ўтин ёқилади. Бу тутун табиий ҳолатда атмосферага кўтарилиб, озон қатлами емирилишига таъсир ўтказади.

Бундан ташқари, тамаки етиштириш, йиғиб олиш жараёнида ўта ўткир ҳашарот ўлдирувчилардан, масалан «алдикарб» деб номланадиган моддадан фойдаланилади. 1995 йилда сигарет ишлаб чиқаришда 2,3 миллион килограмм чиқинди ҳосил бўлиб, унинг 209 килограмми кимёвий модда бўлган. Кимёвий моддалар ҳам туп­роқни, ҳам ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини нобуд қилади.

Яна бир ёмон жиҳати – ишлаб чиқаришда фойдаланилган заҳарли сув ё туп­роққа, ёки кўп ҳолларда дарёларга оқизиб юборилади.

 

Карбонат ангидрид хавфи

Маълумотларга кўра, дунё миқёсида чекиш туфайли ҳар йили атмосферага 2,6 миллиард килограмм карбонат ангидрид ва 5,2 миллиард килограмм метан ажралиб чиқади. 2014 йилда 6 триллион сигарета ишлаб чиқарилган ва деярли 84 миллион тонна иссиқхона газларига сабаб бўлган. Бу – умумий газнинг 0,2 фоизини ташкил қилади.

Ҳар бир чекилган сигарет атмосферага 1,39 грамм иссиқхона гази ажратади. Битта сигаретни ишлаб чиқариш эса 0,6 грамм иссиқхона газига сабаб бўлади. Тахминларга кўра, 2025 йилгача йилига 9 триллион тамаки истеъмол қилинади.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғи кашанда. Уларнинг 800 миллиони эркаклар ҳисобланади.

 

Чиримайдиган қолдиқлар ва ёнаётган ўрмонлар

Сигарет қолдиқлари чириши учун камида ўн йил керак. Сигарет фильтрлари целлюлоза ацетатдан ишлаб чиқарилади, бу пластмасса, техник жиҳатдан биологик парчаланиши мумкин бўлса-да, фақат оғир биологик шароитларда парчаланади. Чириганда ҳам унинг таркибидаги заҳарли моддалар тупроқни ишдан чиқаради.

Яна бир томони, чекувчилар орасида сигарет қолдиғини исталган жойга улоқтирадиганлари бисёр. Шу сабаб соҳил бўйи ҳудудларида сигарет қолдиқлари кўп тўпланиб қолади. Маълумотларга кўра, 1980 йиллардан бери шаҳар ва қирғоқ бўйи ҳудудларида йиғиладиган чиқиндининг 30-40 фоизини сигарет қолдиқлари ташкил қилган.

2008 йилда Халқаро қирғоқларни тозалаш дастури сув йўллари ва пляжлардан 3,2 миллионга яқин сигарет қолдиқларини тозалаган. Бу бошқа барча чиқиндилардан деярли икки баравар кўп дегани. Бундан ташқари, қолдиқлар сув, ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёсини ҳам зарарлайди. Сигаретлар таркибидаги пластикдан ясалган фильтр балиқлар емишига ўхшайди ва сув ҳайвонот дунё­си учун катта хавф туғдиради.

Тамаки зарари ҳақида гапирилганда ёнғинлар ҳақида тўхталиш шарт. Бутун дунё бўйлаб сигарет қолдиқлари сабаб бўлган ўрмон ёнғинлари сон-саноқсиз. Шу ёнғинлар сабаб ҳар йили 17 мингга яқин одам ҳалок бўлади. Мулкий зарар эса 27 миллиард АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади.

 

Ҳар олти сонияда бир қурбон

Тамакининг табиатга қанчалик таъсир кўрсатиши ҳақида айтар эканмиз, инсон саломатлигига кўрсатадиган салбий таъсири ҳам ундан кам эмас. БМТ маълумотига кўра, тамакидан йилига 5,4 миллион, яъни ҳар олти сонияда бир  киши ҳаётдан кўз юмар экан. Бугунги кунда ҳар бешинчи йигит, ҳар йигирманчи қиз тамаки чекувчи ҳисобланади, доимий кашандаларнинг ҳар ўнтадан тўққизтаси бу зарарли одатни йигирма беш ёшигача орттириб олган.

Тамаки таъсирида қолган чекмайдиган одамларда ўпка саратонига чалиниш хавфи юқорироқ. Чекувчиларнинг фарзандларида кўпинча ўпка функцияси пасайиши оқибатда катта ёшда сурункали респиратор касалликларга олиб келади. Чекувчилар бошқаларга нисбатан кўпроқ бепуштликдан азият чекишади. Бутун ҳаёти давомида тамаки чекувчилар ўртача ўн йилдан кам бўлмаган умрларини йўқотишади. Ҳар бир сигарет тортилиши билан танага токсинлар ва кансероген моддалар киради.

 

Саратон касаллигини келтириб чиқаради

Тамаки чекиш камбағаллик муаммосини чуқурлаштириши мумкин, чунки тамаки истеъмолчиларида саратон ва у билан боғлиқ эрта ўлим, юрак хуружи, нафас олиш йўллари ва бошқа касалликларга йўлиқиш хавфи юқори бўлади, бунинг оқибатида улар оилаларини керакли даромаддан маҳрум қилишади ва тиббий хизмат харажатлари учун қўшимча маблағ талаб қилишади.

Ўзбекистонда йигирма бир ёшгача бўлган шахсларга тамаки ва спиртли ичимликлар сотиш тақиқланганига қарамай, ҳали вояга етмаган ёшларнинг қўлида ҳам сигарет ёки электрон сигаретларни кўрасиз. Ажабланарлиси, жамоат жойларида чекиш мумкин эмаслигига қарамай, бемалол сизни тутун ҳидидан «баҳраманд» этаверишади.

Ташқарида жазирама. Ҳаво қиздиришда давом этяпти, ҳатто кечалардан ҳам салқинлик қочган. Тоза ҳаво топиш қийинлашган, ўрмонлар кесиляпти, музликлар эрияпти. Ер чиқиндихонага айланиб боряпти, одамлар қурбон бўляпти.

Баъзилар эса, ҳали ҳам тутун воситасида бутун борлиққа катта зарар етказаётганини фаҳмлаб етмаяпти...

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар