Экоолам      Бош саҳифа

Экология, атроф муҳит муҳофазаси ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланади

Бугун ер шарининг экологик вазияти ўтган асрга нисбатан мисли кўрилмаган даражада ўзгарди. Тобора кескин тус олаётган бугунги экологик ҳолат эса келажак авлодни чинакамига муаммолар гирдобига тиқиб қўйиши ҳеч гап эмас.

Экология, атроф муҳит муҳофазаси  ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланади

Бунинг олдини олиш учун бор саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, атроф муҳитга кўрсатаётган бугунги муносабатимизни бутунлай ўзгартиришимиз керак. Шундагина келажак авлод қарғишидан ўзимизни асрай олармиз, эҳтимол.

Дунё ҳамжамияти глобал экологик муаммолар тўғрисида кўпроқ маълумотларга эга бўлиш, тадқиқотлар олиб бориш ва бу муаммоларни бартараф этишга, амалий чоралар кўришга ҳаракат қилаётган бўлса-да, кўпчилик мамлакатлар ва миллатлар бу муаммоларнинг кўламини ҳали тасаввур қила олишганича йўқ. Ўзларини бундай ҳолатлардан мутлақо хабарсиздек тутишмоқда.

Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитда ҳаёт кечириши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, табиий ресурс­лардан оқилона ва самарали фойдаланиш, юзага келаётган ва юз бериб бўлган муаммоларга ечим топиш, уларни оқилона ҳал қилиш каби масалаларига алоҳида эътибор қаратиш вақти аллақачон етган.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг 2023 йил 31 май куни қабул қилинган «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида янги ном олган вазирлик фаолиятининг устувор йўналишлари, хусусан, вазирлик тизимига ўтказилаётган ташкилотлар, янги ва қайта ташкил қилинаётган тузилмалар фаолиятини йўлга қўйиш, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича қилинадиган ишлар белгилаб берилгани айни ўз вақтида қабул қилинган чора бўлди.

Фармонга кўра, гўзал манзаралар, кўп асрлик дарахтлар, фламинголарнинг келиши каби табиат ҳодисалари ва объектлари яратилаётган Ўзбекистон миллий табиий мерос объектлари рўйхатига киритилади. Бу табиатни инсон ҳаракатларидан ҳимоя қилиш ва келажак авлодлар учун сақлашга ёрдам бериши лозим. Бу вазифа Ўзбекис­тон Президентининг 2023 йил 31 майдаги қарори билан қайта номланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига юкланди.

– Бизда моддий ва номоддий маданий мерос борлигини биламиз. Кўпгина объектларимиз ЮНЕСКОнинг маданий мерос рўйхатига киритилган. Худди шундай рўйхат табиий мерос учун ҳам мавжуд. Бизнинг бир нечта объектларимиз аллақачон ушбу рўйхатга киритилган, аммо, афсуски, бизда миллий табиий мерос объектлари рўйхати йўқ, – дейди экология вазири Азиз Абдуҳакимов.

Вазирнинг таъкидлашича, вазирлик Хитой тажрибасини ўрганиб чиққан, у ерда кўп асрлик ва минг йиллик дарахтлар, чиройли тошлар, шаршаралар ва бошқа объектлар миллий рўйхатга киритилган. Уларга ҳатто мавсумий табиат ҳодисалари, масалан, дарёларнинг тошиши, қушларнинг келиши, ландшафтлар ҳам киради. Биз учун бу фламинголарнинг келиши бўлиши мумкин.

Шунингдек, вазирлик томонидан 2024 йилнинг 1 январига қадар республиканинг миллий аҳамиятга эга табиат объектларини, шу жумладан, ноёб ва такрорланмас экотизимлар, биохилма-хиллик турлари ва табиий ландшафтлар хатловдан ўтказилади.

«Бу бизга ушбу объектларни асраб-­авайлаш ва келажак авлодларга етказиш имконини беради. Ҳозир тез-тез у-бу жойда ноқонуний қурилиш бошланганини, дарёнинг оқими тўсиб қўйилгани ёки ўзгартирилганини кўряпмиз. Буларнинг барчаси биологик хилма-хилликка ва табиатга таъсир қилади. Рўйхат эса қуриш, бузиш ва ҳоказолар мумкин бўлмаган ҳудудларни аниқлаш имконини беради», – дейди экология вазири.

Шунингдек, вазирлик 2024 йил 1 январдан бошлаб Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN), ЮНЕСКО ва ФАО билан биргаликда халқаро репрезентатив рўйхатларга Ўзбекистон табиий мерос объектлари номинацияларини киритишни бошлайди.

Айрим ҳудудларга экомаҳалла, экоқиш­лоқ ва экоовул мақоми берилиши ҳақида ҳам фармонда белгилаб қўйилган.

2024 йил 1 мартдан бошлаб экологик тоза ҳудуд режими жорий қилинган ҳудулардаги фуқаролар йиғинларига экомаҳалла, экоқишлоқ ва экоовул мақоми берилади. Экология вазирлиги томонидан мақомлар берилган ҳудудларда электр энергияси қуёш батареяларига алмаштирилади, йўналишли электробус ҳаракатланиши йўлга қўйилади ҳамда «яшил боғ» ва «яшил жамоат парк»лари ташкил этилади.

Қолаверса, савдо шохобчаларида ҳали ҳамон давом этиб келаётган пластик пакетлар савдоси тақиқланади ҳамда маиший чиқиндиларни саралаш, шунингдек, қайта ишланадиган чиқиндиларни қабул қилиш учун фондоматлар ўрнатилади.

Президент фармонида Ўзбекистон ҳудудларида, айниқса, шаҳарларда ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашиб бораётгани, атмосферага чиқинди газлар чиқишини камайтириш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмагани таъкидланган.

Мамлакатимизда дарахт ва буталарни кесишга эълон қилинган мораторийга қарамасдан, шу давр ичида  44 мингга яқин, шу жумладан, 9500 га яқин қимматбаҳо дарахт турларининг ноқонуний кесилиши оқибатида табиатга 36 миллиард сўмлик зарар етказилган.

«Мамлакатимиздаги атроф муҳит ҳолати ёмонлашишининг оқибатларига мисоллардан бири аллергия ҳисобланади, – дейди Азиз Абдуҳакимов. – Бу катта муаммо. Экология инсон хатоларини кечирмайди, ҳаммаси қачондир қайтиб келади. Вазият жуда оғир, лекин ҳозир мамлакатда экологик муаммоларни ҳал қилиш учун яхши пойдевор яратилмоқда».

Экологик маданиятни ошириш айнан экологик қонунларни яхши билиш орқали шаклланади. Айниқса, бугунги глобал экологик муаммолар инсониятни бир бўғма илондек қамраб олган пайтда экологик онг ва экологик маданиятни шакллантириш ва уларда атроф муҳитга нисбатан рационал ёндашув кўникмасини ҳосил қилиш борасида кескин чора-тадбирларга эҳтиёж янада ортади.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔14

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔34

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 14    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 34    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 36    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар