Экоолам      Бош саҳифа

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатилди

Жорий йилнинг  30 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Экологик партиясининг навбатдан ташқари IV съезди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Экологик партиясидан  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига  номзод кўрсатилди

Тадбирда ҳудудлардан сайланган делегатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенати аъзолари, партиянинг Марказий кенгаши аъзолари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимиз сиёсий саҳнасига чиққанига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Партия қисқа муддат ичида ўзининг ўринли ғоялари ва асосли таклифлари билан жамиятда муносиб ўринга эга бўлди. Бугунги кунда партия Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 15 нафар, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида 600 нафардан зиёд депутатлик ўрни эгаллангани, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 та, туман ва шаҳарларда 200 дан зиёд ҳудудий партия ташкилотлари, шунингдек, 4 мингга яқин бошланғич партия ташкилотлари фаолият юритаётгани ҳам партиянинг сиёсий куч сифатида ўзига хос нуфузга эгалигидан далолат беради.

Съездда 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳамда Президентликка номзоднинг сайловолди дастури тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Съезд делегатлари томонидан мамлакатимизда барча сиёсий партиялар ва улар томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловларда иштирок этиши учун соғлом муҳит ва шароитлар яратилгани, Президент сайлови Сайлов кодексига мувофиқ умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида очиқ ва шаффоф ўтказилиши алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон Экологик партияси сайловларда ўз олдига юксак мақсад ва вазифаларни қўйганлиги эътироф этилди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиянинг иштирок этишига ижозат берилгани қайд этилди.

Жорий йилнинг 11 май куни бўлиб ўтган партия Марказий Кенгашининг пленумида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Ҳамзаев Абдушукур Худойқуловични кўрсатиш таклифи кўриб чиқилган эди.

Съездда делегатлар эътиборига Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий кенгаши Ижроия­ қўмитаси раиси Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович номзоди тавсия этилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаев ўзининг сайловолди дастури асосий йўналишларини съезд делегатлари эътиборига ҳавола қилди.

Номзоднинг Сайловолди дастурида мамлакатимизда иқтисодиётни ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилмоқда. Хусусан, пестицидлардан фойдаланишдан воз кечишга йўналтирилган «Яшил Ўзбекистон – 2030» дастурини ишлаб чиқиш, «Яшил виза» дастурини жорий этиш, тармоқлар ва ҳудудларнинг «яшил иқтисодиётга ўтиш индекси»ни ишлаб чиқиш, юк ташишни йирик машиналардан темир йўлларга ўзгартиришга қаратилган чоралар алоҳида эътироф этилди.

Ижтимоий соҳада давлат стоматологик клиникаларини ривожлантириш, шаҳарлар Бош режаларини тузишда камида 30 фоизли яшил майдонлар яратиш талабини мустаҳкамлаш, шаҳарсозлик фаолиятида жамоатчилик назоратини кучайтириш, норматив ҳужжатларни қабул қилишда атроф муҳитга таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш, бир марталик ишлатиладиган пластик ва полиэтилен таркибли идишлардан фойдаланишдан босқичма-босқич воз кечиш, электрон сигаретларни мамлакатга олиб киришни тақиқлаш, 2030 йилдан бошлаб мамлакатда ички ёнув двигателли енгил автомобилларни сотишни ҳамда четдан олиб киришни тақиқлаш каби эътиборга молик ташаббуслар илгари сурилди.

Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович 1973 йил 10 декабрда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида зиёли оиласида туғилган. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор. Оилали, уч нафар фарзанди бор. Ўзбекис­тон Экологик партияси аъзоси.

Абдушукур Худойқулович ўз фаолияти давомида давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда катта тажриба тўп­лаган, экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналишида фидойилик кўрсатган тажрибали сиёсатчи ва ташаббускор раҳбар сифатида партиянинг кўп минг сонли аъзолари ва халқ ўртасида катта ҳурмат ва эътиборга эга шахсдир.

Дастур муҳокамаси жараёнида, шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган таклифларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, экологик қонунчиликни кодификация қилиш орқали Экология, Сув, Ўрмон кодексларни қабул қилиш, «Чиқиндилар тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонунни ҳамда «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш тўғрисида»ги дастурни қабул қилиш, экологик суғурталаш тизимини ривожлантириш, малакали юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, эколог-ҳуқуқшуносларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, барча тизимдаги давлат идоралари фаолиятида, тендерларда, давлат харидларида очиқлик ва шаффофликни кенгайтириш чораларини кучайтириш, маъмурий органлар томонидан жарима қўллашни қисқартириб, судларга кенгроқ ваколат бериш, йўл ҳаракати хавфсизлигини фақат қонун асосида тартибга солишни йўлга қўйиш шулар жумласидандир.

Давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги таклифлар ҳам алоҳида эътироф этилди. Жумладан, давлат экологик сиёсатининг устувор йўналишларини белгилашга қаратилган «Барқарор экологик ривожланиш Стратегияси»ни қабул қилиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш истиқболларини белгилашга қаратилган «Яшил энергетика Стратегияси»ни қабул қилиш, сувдан самарали фойдаланиш ва унинг маҳсулдорлигини оширишга қаратилган Миллий дастурни ишлаб чиқиш, қатор халқаро ҳужжатларга аъзо бўлиш каби таклифлар билдирилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович номзоди ва унинг Сайловолди дастури делегатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Делегатлар номзоднинг кўп йиллардан буён мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаол иштироки, олим сифатида олиб бораётган илмий изланиш ҳамда ихтироларига юқори баҳо беришди.   Номзоднинг Сайловолди дастуридан ўрин олган устувор вазифалар аҳолининг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда фаровон жамият барпо этиш мақсади кўзлагани алоҳида қайд этилди.

Съезд делегатлари томонидан Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекис­тон Республикаси Президентлигига Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович номзоди ва унинг Сайловолди дастури бир овоздан маъқулланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Партия Марказий кенгаши, ҳудудий партия ташкилотлари ҳамда фаоллари олдига партиянинг сайлов кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказишни таъминлаш борасида бир қатор вазифалар белгиланди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар