Экоолам      Бош саҳифа

Биогаз – энергетика муаммосига муқобил ечим

Жаҳонда бўлгани каби бизнинг мамлакатимизда муқобил энергия манбаларини излаб топиш асосий масалалардан бирига айланмоқда. Айниқса, табиий ресурслар чекланган, табиий газ тақчиллиги тобора ортиб бораётган бир даврда муаммонинг ечимини тезроқ ҳал қилиш ўта муҳим саналади.

Биогаз –  энергетика муаммосига муқобил ечим

Инсоният омиллари учун денгизлар қуриб адо бўлаётган бир замонда ер остида сиғими, ўлчами ва захираси фақат тахминларга асосланган табиий газнинг тамомила тугаб қолиши ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар талайгина. Қиш қаҳрини қирчиллатиб қолганда бу фикр-мулоҳазаларда нечоғли жон борлигига амин бўла бошлайсиз. Бироқ одам боласининг ақл-заковати қаршисида ҳар қандай таназзулга барҳам берилиши, инқирозлар енгиб ўтилиши мумкин. Янгидан-янги кашфиётлар, ишланма ва ихтироларни ҳаётга тадбиқ қилиш орқалигина табиий газ тақчиллиги муаммоси осон ва тез бартараф қилиниши шубҳасиз. Бунинг учун олимлар, ихтирочи-конструкторлар ҳамкорликда амалий ишга киришса, айни муддао бўлар эди.

Сир эмас, оммавий ахборот воситаларида ер остидаги табий газ захиралари тугаб бораётгани ҳар куни неча марталаб бонг урилади. Аммо ер устида: биз яшаб турган ҳудуд, атроф-жавонибда табиий газ манбалари мавжудлиги ҳақида негадир кам сўз юритилади. Аслида теварак-атрофимизда қанчадан-қанча табиий газ манбалари мавжуд. Улардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйсак, тақчиллик борасида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Масалан, ҳар бир қишлоқда икки-уч умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд. Ҳар бир мактабда ўртача минг нафар ўқувчи таълим олади. Албатта, уларнинг эҳтиёжи учун ҳожатхона, чиқиндихоналар ишлайди. Қишлоқ жойларда, шунингдек, туман марказларидаги кўпчилик муассасаларнинг ҳожатхоналари марказий канализация тармоғига уланмаган. Шу боис ҳам бу ҳожатхоналар бир йил давомида икки-уч марта махсус машиналар орқали тозаланиб, аҳлатлар ташиб кетилади. Баъзи жойларда бунга кам эътибор қаратилгани сабаб ноқулай муҳит ва манзаранинг келиб чиқаётгани ҳам бор гап.

Агар умумий ўрта таълим мактаблари, коллежлар, шифохона ва шунга ўхшаш кўпсонли одамлар тўпланадиган муассасалар ҳожатхоналаридан муқобил равишда табиий газ олиш йўлга қўйилса, аввало атроф муҳит мусаффолигига эришилган бўлар эди. Муқобил равишда табиий газ олиш технологиялари чиқиндининг атмосфера ҳавосини ифлослантирмаслигига тўлиқ кафолат бера олади. Махсус ускуналар ўзига чиқиндиларни тортиб қамаши туфайли таралаётган бадбўй ҳидга ҳам барҳам берилади. Битта умумий ўрта таълим мактаби ҳожатхонасидан ишлаб чиқилган табиий газ шу муассасани қиш бўйи иситиши, ошхонаси қозонини қайнатиши мумкин.

Дарвоқе, мактаблар қатори энг кўп одам тўпланадиган муассасалардан бири туман марказий шифохоналари саналади. Кўпгина туман марказларидаги шифохоналар ҳовлисида икки-учта ҳожатхона бўлиб, улар марказий канализация тармоғига уланмаганини кўришимиз мумкин. Албатта, улардан ҳам муқобил равишда табиий газ ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, натижада ҳайҳотдай касалхонани иситиш муаммога айланмас эди. Шаҳарлардаги олий ўқув юртлари, техникумлар ва касб-ҳунар коллежларида ҳам ушбу тажрибани қўллаб, амалиётда тадбиқ қилишдан фақат ва фақат манфаат топиш мумкин.

– Одамлар фақат марказдан бошқариладиган совет тузумида яшаб, боқимандалик касалига чалиниб бўлган экан. Мустақиллик насиб қилиб ҳам кўпчилик ана шу боқимандалик иллатидан ҳануз қутула олмай юришибди. Давлатнинг уйларни истиш манбалари билан таъминлашини кутиб ўтиравермасдан одамларнинг ўзлари муқобил энергия манбаларини излаб топиши, янгидан-янги ихтироларни кашф қилишлари ўта муҳим. Олий ўқув юртларидаги аниқ фанлар бўйича олимлар негадир бу борада жиддий бош қотиришмаётгани жуда ачинарлидир, – дейди биз билан суҳбатда урганчлик физика фани ўқитувчиси Қурбонбика Ўрозмуҳаммедова.

Опанинг гапларида жон бор. Интернет сайтларида олимлар томонидан ёқланган илмий иш матнларига кўзимиз тушади. Қизиқиб ўқиб кўрилса, жуда муҳим кашфиёт ёки ихтиролар ҳақида аниқ мисоллар билан сўз юритилганига амин бўламиз. Бироқ, афсуски, бу ихтиро ва илмий назариялар амалиётга тадбиқ қилинмасдан фақат қоғозда қолиб кетмоқда.

Истардикки, илмий даража берадиган муассасаларга тадқиқотчилар назариясининг амалиётда қўлланилишини ҳам назорат қилиш ваколати берилса, ёмон бўлмасди. Шундай бўлган тақдирда назария қобиғидан чиқилиб, кўплаб кашфиёт ва ихтиролар амалиётда қўлланилиб, одамлар манфаати учун хизмат қилган бўлармиди?! Ахир қанчадан-қанча илмий ишларда муқобил энергияни ишлаб чиқариш ва унинг манбалари тўғрисида сўз кетади ва улар, афсуски, тахлам-тахлам қоғозларда қолиб кетмоқда.

Ижтимоий тармоқларда оддий қишлоқ одамларининг бўрдоқига боқаётган икки-уч бош қорамоли гўнгидан биогаз ишлаб чиқариб, ўз хонадони ва яна беш-олти қўни-қўшнисини ҳам иссиқлик манбалари билан таъминлаб келаётгани ҳақидаги хабарларни тез-тез ўқиб қоламиз.

Уларнинг ихтиро қилган ихчам ва конс­трукторлик жиҳатидан ҳали унча мукаммал такомиллашмаган ускуналарини кўриб ҳайратланиш мумкин холос. Шуҳбасиз, оддий элдошларимиз яратган бу ишланма ва конструкторлик ихтиролар мутахассис олимлар томонидан мукаммаллаштирилса, хавфсизлик чоралари қўлланилган ҳолда такомиллаштирилса ва кенг равишда амалиётга тадқиқ қилинса, асло ютқазмаймиз. Пировардида уйлар ва муассасаларни иссиқлик билан таъминлаш муаммолари изчил бартараф қилинган бўлар эди.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔14

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔34

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 14    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 34    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 36    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар