Экоолам      Бош саҳифа

Фарғонага яшил масканлар зарур

Фарғона қадим-қадимдан барчани ўзига ром этиб келган замин ҳисобланади. У ернинг табиий атроф муҳити ва бойликлари ҳамиша эътироф этиб келинган. Бугун эса шу бойликларни асраб-авайлаш ҳар биримиздан катта масъулият талаб қилмоқда.

Фарғонага  яшил масканлар зарур

Ҳаётимизда юз бераётган иқтисодий-ижтимоий масалаларни аниқ ва самарали ҳал қилиш учун комплекс ёндашув зарурати инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланди. Ишлаб чиқариш, саноат, қишлоқ хўжалиги, суд-ҳуқуқ тизими, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳаётий муаммоларга ечим топишда муштарак ҳолда ҳаракат қилиш бугунги кунимизнинг асосий талабидир.

Шу нуқтаи назардан бугун жамият ҳаётига оид барча саволларга жавоб топишда айни шундай ёндашув эҳтиёжи юзага келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг Сайловолди дас­турида буларнинг барчаси ўз ифодасини топгани, жамиятимиз ҳаётида муҳим бўлиб турган – давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш, табиий-техноген ҳолатлар оқибатида рўй бериши мумкин бўлган барча вазиятлар юзасидан тизимли ишларни олиб бориш, шунингдек, ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларида аниқ вазифалар илгари сурилаётгани халқимиз томонидан илиқ қарши олинмоқда.

Куни кеча номзоднинг фарғоналик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашуви ҳам қизғин руҳда ўтди.

Учрашувда номзод биринчи навбатда Ўзбекистон ва жаҳон миқёсида муҳим саналаётган экологик муаммолар масаласига катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Соҳа бўйича узоқ йиллик тажрибага эга назариётчи ва амалиётчи олим сифатида мавжуд экологик муаммоларнинг ечими борасида ўзининг конструктив таклифларини сайловчилар эътиборига ҳавола қилди.

Хусусан, тоғ ва тоғолди ҳудудларида рўй берадиган қор кўчкилари, сел хавфини камайтириш, сув омборларининг қирғоқ бўйларини мустаҳкамлаш, ер кўчиши, ўпқонлар ва жарликлар ҳосил бўлиши олди олинишига алоҳида эътибор қаратилади. Қурғоқчилик ва стресс омилларга чидамли ўсимлик ва ҳайвон турлари кўпайтирилади, янги нав ва зотлар яратиш рағбатлантирилади. Номзод дастурида кўзда тутилган ушбу масала инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларда меъёр ва мувозанатга қатъий амал қилиш, халқимизни табиат офатларидан асрашда муҳим қадам бўлиши шубҳасиз.

Сайловолди дастурида нафақат экологик масалалар, балки ҳаётимизда муҳим ўрин тутувчи давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш борасида ҳам зарурий таклифлар илгари сурилмоқда.

Фуқаролар энг кўп дуч келадиган ва энг кўп мурожаат қилинадиган соҳалардан бири ҳам айнан шу – суд-ҳуқуқ соҳаси экани ҳеч биримизга сир эмас. Ушбу соҳадаги фаолият механизми тўғри, аниқ ва бир хилда ишлашига эришиш жамият фаровонлигини таъминлашда жуда долзарб аҳамият касб этади. Шу маънода, номзоднинг Сайловолди дастурида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, сўз эркинлигини қўллаб-қувватлаш ва ОАВ фаолияти кафолатларини мустаҳкамлаш, одил судловнинг самарадорлигини ошириш борасида ислоҳотларни изчил давом эттиришга алоҳида тўхталиб ўтилган.

Номзод Абдушукур Ҳамзаев ўз Сайловолди дастурида, шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш борасида ҳам алоҳида вазифалар белилаб олганини сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш ва халқ табобатини янада ривож­лантириш масалалари ҳар бир фуқаро учун алоҳида амамиятга эга. Ушбу вазифаларни амалга оширишнинг ҳаётий механизми сифатида дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг лицензия талабларига риоя этишлари устидан назорат кучайтирилиши ҳамда тиббиёт соҳасида стоматологик хизматлар нархини пасайтириш мақсадида давлат стоматологик клиникалари ривожлантирилиши лозимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратилиши муҳимлигини алоҳида санаб ўтди:

санитария-эпидемиология соҳасида реал хавф-хатарларни прогноз қилиш, баҳолаш, юқумли касалликлар табиий ўчоқлари устидан эпидемиологик мониторинг ва эпидемия­га қарши профилактик тадбирлар мажмуи амалга оширилади;

аҳолининг кам таъминланган қатламлари ва экологик номақбул ҳудудларда истиқомат қилувчилар учун ижтимоий тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилади ва жорий этилади, халқ табобатини ривожлантириш чоралари кўрилади;

соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб этилади ва оммавий спорт турлари янада ривожлантирилади, соғлом овқатланиш маданиятини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади;

экологик омилларнинг инсон соғлиғига салбий таъсирини бартараф этиш, сифатли тиббий хизмат кўрсатишга йўналтирилган тиббий суғурта механизмлари жорий этилади.

Дастурдан ўрин олган ушбу масалаларнинг барчаси инсон саломатлигини таъминлаш ва муҳофаза қилишда биринчи навбатда соғлом экологик муҳит ҳамда самарали тиббий хизмат заруратини ўзида мужассам этган. Сайловолди дас­туридаги айнан шу жиҳатлар ҳам фарғоналик сайловчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Мактабгача таълим, халқ таълими, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ҳам номзоднинг Сайловолди дастурида пухта ишлаб чиқилганини таъкидлаб ўтиш ўринлидир. Ўтган йиллар давомида таълим тизими бир неча бор ислоҳ қилинган бўлса-да, соҳада ечимини кутаётган масалалар ҳали анчагина экани жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Сайловолди дастурига кўра, узлуксиз таълимнинг барча босқичларида экологик таълим-тарбия тамойиллари кенг жорий этилади, ёшларнинг экологик маданияти юксалтирилади. Мактабгача ва мактаб таълим муассасалари тарбияланувчи ва ўқувчилари учун экология ва атроф муҳит муҳофазаси, она табиатни асраб-авайлашга бағишланган дарслик, қўлланма, тарқатма ҳамда кўргазмали материаллар бепул чоп этилиши ва тарқатилиши таъминланади.

— Жамиятда экологик масалаларнинг аҳамияти ошиб боргани сари соҳага оид янги касблар, янги йўналишларга зарурат сезилмоқда. Шундан келиб чиқиб, биз «яшил» иқтисодиётга мос келадиган ва унинг ривожланишига ҳисса қўшадиган касб-ҳунар йўналишлари рўйхатини тузиш ва кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишни мақсад қилганмиз, — деди номзод учрашувда.

Бундан кўринадики, номзод жамият ривожида «яшил» иқтисодиёт моделини шунчаки тавсия қилиш билан чекланмайди. Балки уни амалга ошириш механизмини ҳам атрофлича кўрсатиб ўтмоқда. Бундай платформага ўтиш учун ишни таълим тизимида кадрлар тайёрлашдан бошлаш кераклигига алоҳида урғу беради. Зотан, соҳа бўйича етарли мутахассислар бўлмаса, «яшил» иқтисодиётни ҳатто тасаввур қилиб ҳам бўлмайди. Замонавий кадрлар масаласи эса, ҳамиша долзарб бўлиб келган. Шу нуқтаи назардан қараганда номзод Абдушукур Ҳамзаев Сайловолди дас­турида таклиф қилаётган ғояларнинг комп­лекс механизмини ҳам илгари сураётгани эътиборга сазовор.

Бугунги кунда Фарғона вилояти ҳам экологик ислоҳотларга муҳтож.  Айниқса, ҳудудда суғориш ва ичимлик сув муаммолари йилдан-йилга йириклашиб бормоқда. Бундан ташқари ҳудудларда яшилликни кўпайтириш ҳам вилоятликлар олдида турган энг катта вазифалардан бири бўлиб турибди. Шунинг учун ҳам  сайловолди учрашуви фарғоналиклар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтган учрашувда фарғоналик сайловчилар Ўзбекис­тон Экологик партиясидан кўрсатилаётган номзод дастурини эътироф этиб, сайловда мазкур номзод учун овоз бериш ғоясини илгари сурдилар.

 

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

«Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

«Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

🕔15:14, 10.05.2024 ✔30

Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

Батафсил
Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

🕔17:00, 02.05.2024 ✔52

Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

Батафсил
Табиатнинг  жонкуяр қизи

Табиатнинг жонкуяр қизи

🕔16:57, 02.05.2024 ✔44

Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қўшним  йўлбарс боқмоқда...»

    «Қўшним йўлбарс боқмоқда...»

    Жонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.

    ✔ 30    🕔 15:14, 10.05.2024
  • Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи  «бемор»

    Тозаликка масъул ташкилотнинг ўзи «бемор»

    Уйимизни қай даражада тоза сақласак, табиат ҳам худди шундай муносабатга муҳтож. Аммо атроф-муҳитга назар ташланса, бутунлай бошқача манзара. Табиат бизга, наҳотки, ўгай бўлса?!.

    ✔ 52    🕔 17:00, 02.05.2024
  • Табиатнинг  жонкуяр қизи

    Табиатнинг жонкуяр қизи

    Бир неча 10 йилдан сўнг дунё манзараси қандай бўлиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Инсониятнинг ҳаёт кечириш тарзи қай тарзда ўзгариши мумкинлиги ҳақида-чи? Ҳозирги кунда тобора глобаллашиб бораётган экологик муаммолар таъсирида атроф-муҳит қай ҳолга келади?

    ✔ 44    🕔 16:57, 02.05.2024
  • «Кемалар  қабристони»да  табиатнинг  йиғиси  эшитилади

    «Кемалар қабристони»да табиатнинг йиғиси эшитилади

    Қорақалпоғистоннинг олис Мўйноқ туманида иккита ажойиб музей борлигини биласизми? «Мўйноқ экология музейи» ҳамда «Орол денгизи тарихи музейи» ҳамиша қизиқувчилар билан гавжум.

    ✔ 32    🕔 16:54, 02.05.2024
  • Соғлом ҳаёт  ва барқарор  келажакка шунчаки  эришиб бўлмайди!

    Соғлом ҳаёт ва барқарор келажакка шунчаки эришиб бўлмайди!

    Ҳамма бирлашсагина бирор натижага эришиш мумкин

    ✔ 22    🕔 16:44, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар