Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилҲазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.
Бунинг учун ҳар доим сув тармоқлари ва тақсимлагичларнинг ҳолати назорат остида бўлади. Айниқса, бу борада Экологик партия туман кенгаши депутатлик гуруҳининг ташаббускорлиги кўзга ташланмоқда.
Гуруҳ ташаббуси билан Ҳазорасп туманида ўтган давр мобайнида фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда кластерлар фойдаланиб келаётган ер майдонларида томчилатиб, ёмғирлатиб ва плёнка тўшаб суғориш кенг жорий қилинди. Жорий йил баҳорида 2 406 гектар ер майдонлари лазерли ер текислаш қурилмаси орқали тартибга солинди. Натижада уларни меъёрий қоидалар асосида суғориш ишлари осонлашди. Бунгача нотекис далаларни суғоришда сувнинг кўп миқдорда исроф бўлиши тез-тез кўзга ташланарди, чунки паст жойлар сувга тўлиб, экинлар нобуд бўлар, баланд нуқталари эса сувсизликдан қақраб, ривожланмай қолиш ҳолатлари кўп учрарди. Лазер орқали текисланган далаларда сув бир маромда таралиб, исрофгарчиликнинг олди олингани айни муддао бўлди.
Шунингдек, Ҳазорасп туманида йил давомида 89,2 км узунликда ички ариқлар ва 37,2 км каналлар бетонлаштирилди. Бунинг натижасида ҳам сув исрофгарчилиги сезиларли камайди.
Мазкур масалаларни ҳал этишда, албатта, халқ депутатлари туман Кенгашининг Экологик партиядан сайланган депутатлик гуруҳининг ташаббускорлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, депутатлар Қудрат Назаров ва Жангирбой Сапаевлар бу борада фаоллик кўрсатиб келяпти. Жорий йилнинг 25 апрелида халқ депутатлари туман Кенгаши уларнинг ташаббусларини муҳокама қилгач, қарор қабул қилди. Унга кўра, қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
Хоразмда «Агар хон бўлсанг ҳам қизингни сув бошига узат» деган ўгит минг йиллардан бери такрорланиб келади. Бу, албатта, минтақанинг Хива, Янгиариқ, Шовот ва Қўшкўпир каби дарёдан олисроқдаги туманларида юзага келадиган доимий сув танқислиги боис келиб чиққан маслаҳат бўлса, ажаб эмас. Бугунги кунда ана ўша Қорақум этакларига туташ чекка туманларда ҳам бир маромда сув таъминоти йўлга қўйилган. Бунда, албатта сув бошидаги ҳазорасплик депутатларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
Эрпўлат БАХТ
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил