Экоолам      Бош саҳифа

Қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш атроф муҳит мусаффолигини таъминлашда муҳим қадам

Дунё миқёсида чиқиндилар муаммоси энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бормоқда. Инсоният борки, яшаш тарзи, ҳаёти давомида албатта табиат­га, атроф муҳитга ўз таъсирини кўрсатади. Ана шулардан бири турмуш фаолиятимиз давомида ҳар куни чиқаётган чиқиндилардир.

Қаттиқ маиший  чиқиндиларни қайта ишлаш  атроф муҳит мусаффолигини таъминлашда муҳим қадам

Маълумотларга кўра, 2021 йилда республикамиз ҳудудларида тўпланган 7 миллион тонна қаттиқ маиший чиқиндиларнинг 1,8 миллион тоннаси қайта ишланган бўлиб, бу кўрсаткич 26 фоизга етказилган. Ўтган йилда 6,8 миллион тонна қаттиқ маиший чиқиндиларнинг 2,2 миллион тоннаси ёки 32,4 фоизи қайта ишланиб, қолган 4,6 миллион тонна қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларга жойлаштирилган.

Тадқиқотларга кўра, шиша идиш – миллион йил, пластик ичимликлар идишлари – 450 йил, альюминий консерва – 80-200 йил, кучланиш батареялари – 100 йил, каучукли этик – 50-80 йил, пластик стакан, тери, қалай консерва – 50 йил, нейлон мато – 30-40 йил, чарм пойабзал – 25-40 йил мобайнида чириб, йўқ бўлиб кетади.

Бу ҳолатдан англаш мумкинки, ерга ташланган ҳар қандай чиқит атмосферага, атроф муҳитга, ер, сувимизга ва албатда соғлиғимизга жиддий зарар етказишини ҳаётимизнинг ўзи кўрсатмоқда. Давлатимиз шиддат билан ривожланиб бормоқда, аҳоли сони ортмоқда ва бугунги кунда чиқиндиларнинг мингга яқин тури қайд этилиб, улар сони келгусида яна ҳам ортиши башорат қилиняпти.

Ривожланган мамлакатларда чиқиндиларни ёқиш ва улардан муқобил энергия манбалари олиш усули кенг йўлга қўйилган. Германия, Франция, Швеция, Россия давлатларида чиқиндиларни ёқиш ва улардан муқобил энергия олиш бўйича яшил тарифлар ишлаб чиқилган. Мазкур йўналишда фаолият юритаётган корхоналарга субсидиялар ажратилади.

Афсуски, бугунги кунда, мамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш ва улардан муқобил энергия олиш бўйича фаолият юритаётган корхоналар мавжуд эмас.

Швеция ҳар йили ўртача 461 килограмм чиқиндилар ишлаб чиқаради, аммо йилига икки миллион тоннадан ортиқ чиқиндилар ёқиб юборилади. Бу эса мамлакат чиқиндиларининг ярмини иссиқлик энергиясига айлантириб беришни таъминлайди. Чиқиндиларни хомашё сифатида ёқиш учун сертификатланган иссиқлик заводлари мавжуд. Уларнинг марказлаштирилган иссиқлик энергияси бозоридаги улуши 42 фоизни ташкил қилади. Яна бир қизиқ факт шундан иборатки, чиқиндини ёқишдан ҳосил бўлган кулдан металлар ҳам олинади. Ҳатто канализацияга ташланадиган органик моддалар ҳам энергияга айлантирилади. Бундай чиқиндилардан таркибида метан бўлган биогаз, сўнгра шаҳар транспорти учун биоёқилғи ишлаб чиқарилади.

Натижада Швецияда чиқиндилар массасининг атиги бир фоизи табиатга чиқарилади. Республикамизда чиқиндиларни ёқиш эса полигонларни ўзида амалга оширилиши атроф муҳитга, аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда.

Дунё бўйлаб чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан муқобил энергия манбалари ишлаб чиқиш борасида мамлакатимизда ҳам анча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда  амалга оширилаётган  «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида чиқинди ташувчи техника, чиқинди контейнерлари, экскаваторлар ва бошқада махсус транспорт воситалари харид қилиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, 19 та қаттиқ маиший чиқинди полигонлари рекультивация қилиш асосида маҳаллий ҳокимликнинг ер захирасига қайтарилади.

Маиший чиқиндилар соҳасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш Ўзбекистон Экологик партия­си дастурий мақсадларидан ўрин олган:

– чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 60 фоизга, ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш миқдорини эса 40 фоизга етказиш;

– саноат ва маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасига давлат-хусусий шериклик тамойилларини, бозор бошқаруви тизимини рағбатлантиришга йўналтирилган ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш;

– сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида мамлакат ҳудудига чиқиндиларни, шу жумладан четдан хавфли чиқиндиларнинг ҳар қандай турларини олиб киришни тақиқлаш;

– чиқиндилардан энергия манбаи сифатида фойдаланиш технологияларини кенг жорий этиш.

Қурилиш чиқинди полигонларини маҳаллий ҳокимлик маб­лағлари ҳисобидан қуриш ва жиҳозлаш ва кўплаб тармоқлар учун махсус техника, катта ҳажмли контейнер билан жиҳозлаш ҳам бугунги куннинг долзарб вазифаларилан ҳисобланади.

Хулоса қилиб айтганда, чиқиндиларнинг атроф муҳит ва аҳоли соғлиғига салбий таъсирини камайтириш мақсадида олиб бориладиган ҳар қандай саъй-ҳаракат бугун изчил рағбатлантирилиши керак. Бу эса юртимизда экологик барқарорликни таъминлашга, она табиатимиз соф тоза ва озода бўлишига хизмат қилади.

 

Турғанбай ХОЖАНАЗАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔8

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔10

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔50

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар