Экоолам      Бош саҳифа

Сув танқислиги хавфи ошмоқда, айрим экинлардан воз кечиш керак

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан сув танқислигини қурғоқчил ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги тармоғига қандай таъсир кўрсатиши ўрганилди.

Сув танқислиги  хавфи ошмоқда,  айрим  экинлардан воз  кечиш керак

Ер юзида қарийб 1,1 миллиард киши турли даражадаги сув танқислигидан азият чекмоқда. Келгуси ўн йилликда, иқлим ўзгаришлари ва қўшни мамлакатларда сув истеъмолининг ортиши Ўзбекистонда Амударё ва Сирдарё каби дарёлардан сув олинишини камайтиради. Бунинг натижасида қурғоқчилик ва чўлланиш жараёни янада кучайиб кетиши ҳамда аҳоли турмуш даражасига жиддий таъсир қилиши мумкин.

2030 йилга бориб Ўзбекистонда 7 миллиард куб метр сув танқислиги кузатилиши ва оқибатда мамлакат дунёдаги сув танқис бўлган 33 та давлат қаторига тушиб қолиши эҳтимолдан йироқ эмас. Бундай шароитда Амударё ва Сирдарё ҳавзалари қуйи оқимида жойлашган ҳудудлардаги энг кўп сув сарфланадиган қишлоқ хўжалиги тармоғи (жами сувнинг 90 фоизи) катта зарар кўради.

Шу сабабли, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида сувни кўп талаб қилувчи экинларни босқичма-босқич сувни кам талаб қиладиган экинларга алмаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Ҳисоб-китобларга кўра, 1 тонна соя ишлаб чиқариш учун 4124 куб метр ва шунча қорамол гўштини етиштириш учун 15500 куб метр, 1 тонна гуруч етиштириш учун 3082 куб метр, 1 тонна буғдой етиштириш учун эса 2375 куб метргача сув сарфланади.

Сув танқислиги таъсирини юмшатиш мақсадида қурғоқчиликка чидамли экинларнинг сув истеъмоли даражаси ўрганиб чиқилди. Жумладан, сувни кам талаб қилувчи 1 тонна ковул (каперс) етиштириш учун 500 куб метр, чўл жўхориси етиштириш учун 700 куб метр, 1 тонна қўй ва эчки гўштини ишлаб чиқариш учун эса 1500 куб метргача сув сарфланади. Улар сувни юқорида қайд этилган сувни кўп талаб қилувчи экинларга нисбатан 10 баравар кам истеъмол қилади. Шунингдек, мош, ловия, нўхат ва қизил ловия (фасол) каби қурғоқчиликка чидамли дуккакли дон экинларини экиш мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистоннинг суғорилмайдиган чўл ҳудудларида қурғоқчиликка чидамли ва бозорбоп ковул (каперс) етиштириб, унинг экспортини кескин ошириш имкониятлари мавжуд. Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда ушбу маҳсулотнинг экспорти ҳажми 2,3 минг тоннадан (3,8 млн доллар) 3,3 минг тоннага (5,3 млн доллар) ортган. Каперснинг қарийб 80 фоизи Жиззах вилоятининг лалми майдонларида етиштирилмоқда.

Тадқиқот натижасида, қурғоқчил ҳудудларда кам сув талаб қилувчи ковул (каперс, озуқабоп ва фармацевтикада фойдаланилади), типчоқ, қўнғирбош (мятлик, ем-хашак учун), чўл жўхориси, чўл-дашт солянкаси (фармацевтикада фойдаланилади), сояли спаржа (озуқабоп экин) каби экинларни жойлаштириш имкониятлари борлиги аниқланди.




Ўхшаш мақолалар

Барқарор ва  арзон электр энергияси –  аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти

🕔11:41, 20.08.2026 ✔55

Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.

Батафсил
Хавфсиз  ва барқарор шаҳар  яратишда   Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

Хавфсиз ва барқарор шаҳар яратишда  Ўзбекистон ва Япония мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатмоқда

🕔11:40, 20.08.2026 ✔56

Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик ислоҳотларнинг  асосий   ричаги

Экологик ислоҳотларнинг асосий  ричаги

🕔14:30, 14.08.2026 ✔101

Ёшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар