Экоолам      Бош саҳифа

Аҳолини марказлашган тоза ичимлик сув билан таъминлаш – Президентликка номзоднинг муҳим дастурий мақсади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари кўҳна ва навқирон Бухорони ҳам четлаб ўтгани йўқ.

Аҳолини марказлашган тоза ичимлик  сув билан  таъминлаш –  Президентликка номзоднинг муҳим дастурий мақсади

Нафақат Бухоро вилоятининг маркази, балки чекка ва олис туманлари ҳам ўзгача қиёфа кашф этмоқда. Янги корхоналар ишга туширилиб, кўплаб замонавий тураржой бинолари қад ростламоқда. Бир сўз билан айтганда, азим Бухоронинг минг йилликлардан сўзловчи тарихига бугунги ислоҳотлар натижалари ҳам янги тарих бўлиб қўшилмоқда. Пировардида вилоятнинг иқтисодий салоҳияти ҳам юксалиб, аҳоли турмуш даражаси йилдан йилга яхшиланмоқда.

Муҳим сиёсий жараён – муддатидан олдин ўтказилиши белгиланган президентлик сайловида Ўзбекистон Экологик партияси ҳам ўз номзоди билан муносиб иштирок этмоқда. Номзод Абдушукур Ҳамзаев сиёсий партиялар учун яратилган тенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда бугунги қизғин сиёсий жараёнларда «Яшил тараққиёт учун!» шиори остида мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, «яшил» иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш орқали аҳолимизнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, халқимиз ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳамда фаровон жамиятни барпо этиш каби ҳаётбахш дастурий мақсадларни илгари сурмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг бухоролик сайловчилар билан юқоридаги шиор остида бўлиб ўтган учрашуви ҳам қизғин савол-жавобларга бой бўлди.

Дастлаб учрашувда Президентликка номзоднинг ишончли вакили Садоқат Сиддиқова номзоднинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг Абдушукур Ҳамзаев сўзга чиқиб, ўзининг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифа ва мақсадларга атрофлича тўхталиб ўтди.

Номзоднинг Сайловолди дастурида мамлакатнинг ривожланиши ва эртанги куни билан боғлиқ бўлган муҳим ташаббуслар илгари сурилган. Дастурда биринчи навбатда экологик ҳолатни яхшилаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун янги имкониятлардан фойдаланиш йўлида устувор вазифалар белгилаб қўйилган. Номзод Абдушукур Ҳамзаев мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, юзага келаётган экологик муаммоларни изчиллик билан ҳал этиш ва иқтисодий тараққиётни таъминлашда жамиятнинг барча кучларини бирлаштиришга қаратилган қатор йўналишлардан иборат таклиф ҳамда ғоялари хусусида сўз юритди.

– Биз аҳолининг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда муҳим йўналишларга эътибор қаратамиз, – деди Абдушукур Ҳамзаев учрашувда. – Аввало, халқаро ҳуқуқ нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш, мамлакат манфаатларига мос келувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга, хусусан, «Халқаро савдода айрим хавфли кимёвий моддалар ва пестицидларга нисбатан олдиндан асос­ланган келишув тартиб-таомили тўғрисидаги конвенция», «Атроф муҳитга таъсирни трансчегаравий нуқтаи назардан баҳолаш тўғрисидаги конвенция», «Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенция»га қўшилиш чоралари кўрилади.

Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосини яхшилаш зарурати шаҳарларда яшил майдонларни кўпайтиришни тақозо этмоқда. Шу муносабат билан, Бош режаларни тузишда уларда яшил майдонлар камида 30 фоизни ташкил этиши, янги турар жой биноларининг қурилишида «яшил зоналар» аҳолининг сонига мутаносиб равишда бўлиши лозимлиги ҳақидаги талабни қонунчиликда белгилаш таклиф этилаётганини ҳам таъкидлади. Айниқса, Бухоронинг кескин-континентал иқлими унинг яшил қалқонлар ва ҳудудларга муҳтожлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам сайловчилар номзоднинг Сайлов­олди дастуридаги ушбу йўналишни алоҳида қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Барқарор ривожланишга эришиш учун энг аввало халқнинг тушмуш шароитини яхшилаш зарур. Биламизки, кўплаб вилоятларимизда ҳали-ҳамон марказлашган ичимлик сув ва оқова сув тармоқлари кириб бормаган ҳудудлар мавжуд. Кириб борганлари эса аллақачон таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Бухоро аҳолисининг ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 73 фоизни ташкил этади.

Аҳоли мурожаатларининг аксарияти айнан тоза ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ экани ҳам масаланинг анчайин долзарб эканидан далолат беради. Ёруғ-ёз кунларида бу муаммолар бироз ёддан кўтарилар, аммо куз-қиш мавсуми бошланиши биланоқ, одамлар бу борада кўплаб қи­йинчиликларга дуч келишади. Шунингдек, айрим жойларда йирик завод ва фабрикалар томонидан атмосферага зарарли газларнинг чиқарилиши, яшаш пунктларига яқин жойларда чиқинди полигонларининг мавжудлиги одамлар турмуш тарзига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Турли касалликлар келиб чиқишига, умрнинг қисқаришига сабаб бўлади.

Шунинг учун ҳам Сайловолди дастуридаги қуйидаги бандлар бухоролик сайловчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Биринчидан, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар олиб борилади. Ичимлик сув таъминоти лойиҳаларида бозор механизмларини жорий этишга киришилади, лойи­ҳа ташаббускорининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чоралари кўрилади. Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежовчи технологияларни (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа) жорий этишда иқтисодий омилларни янада кенгроқ қўллаш орқали ушбу соҳани давлат томонидан рағбатлантириш тизими янада такомиллаштирилади.

Иккинчидан, аҳоли яшаш пунктларида бадбўй ҳид чиқараётган, локал оқова сув тозалаш иншоотлари бўлмаган ҳар қандай корхона фаолиятини белгиланган талабларга жавоб берадиган технологиялар жорий этилмагунча тўхтатиш таклиф этилмоқда. Оқова сувларни тозалаш иншоотларининг самарадорлиги паст бўлган ҳудудлардаги оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чоралари кўрилади.

Урашув давомида сўзга чиққанлар вилоятнинг экологик муаммолари ва уларнинг ечими бўйича номзоднинг дастурида қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилаётганини эътироф этишди. Номзоднинг Сайловолди дастури бўйича муносабатлар билдирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга номзод ва унинг ишончли вакили батафсил жавоб беришди.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔14

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔34

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 14    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 34    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 36    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар