Экоолам      Бош саҳифа

Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

Вазирлик аввалроқ Сирдарё ҳудудида ноқонуний балиқ овлангани ва ҳайвонот дунёсига 679 миллион 400 минг сўм зарар етказилгани ҳолатини аниқлаган эди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқий чора кўрилди. Бу ҳақда матбуотда эълон ҳам қилинди. Лекин ҳали айрим кимсалар бундай ҳолатдан тегишли хулоса чиқариб олмаган кўринади.

Ўтган ҳафтада Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор назорат гуруҳи шу каби яна бир ҳолатни аниқлади. Ғиждувон туманида жойлашган Шўркўл сув омборида экологик назорат рейд тадбири давомида шу туманда яшовчи икки нафар фуқаро томонидан электр токи ёрдамида ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланган. Улар 17 дона зоғора ва Ўзбекистон Рес­публикаси Қизил китобига киритилган бир дона Туркистон мўйловдори овланган.

Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиат­га 107 миллион 532 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан 18 дона балиқ ҳамда 1 дона резина қайиқ ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган. Тегишли органларга бирламчи ҳужжатлар юборилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Инсон ўз нафсини қондириш учун табиатга шунчалик зарар етказиши қайси мантиққа тўғри келади? Бундан оқилона хулоса чиқарилмаса, қатъий ҳуқуқ назорати олдида жавоб берилиши тайин.

Рейд тадбирлари республикамизнинг барча ҳудудларида мунтазам давом этмоқда.




Ўхшаш мақолалар

«Яшил  макон» билан  соғлом ҳаёт сари

«Яшил макон» билан  соғлом ҳаёт сари

🕔14:43, 22.10.2026 ✔21

Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди

Батафсил
Пластик чиқиндилар  мустаҳкам йўл  бўлиб қайта  оладими?

Пластик чиқиндилар мустаҳкам йўл бўлиб қайта оладими?

🕔14:36, 22.10.2026 ✔21

Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...

Батафсил
Янги Тошкент –  табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият

🕔13:21, 15.10.2026 ✔103

Янги Тошкент ло­йиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар