Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
Батафсил– Мамлакатимизда кўп йиллардан буён экология соҳасида тўпланган тажрибалар ва қилинган саъй ҳаракатларимиз натижаси ўлароқ Ўзбекистонда Экологик партия сиёсий майдонда ўз ўрнига эга бўлди.
Қисқа муддатда партия сафдошлари 200 мингдан 500 минг нафарга кўпайди, шаҳар ва туманларда 300 дан кўпроқ янги бошланғич партия ташкилотлари ташкил этилди, экология ва атроф муҳитга оид кўплаб лойиҳалар амалга оширилди ва ташаббус қилинди.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Абдушукур Худойқулович Ҳамзаевни зиёли, маърифатли олим сифатида биламан. У киши меҳнат фаолиятини илм-фан ва педагогикадан бошлаган, кейинчалик эса ижро органларида турли раҳбар лавозимларида фидойилик билан меҳнат қилган.
Номзоднинг Сайловолди дастуридаги бир қатор муҳим жиҳатлар, илм-фан соҳасида фаолият юритган мутахассис сифатида, мамлакатимиз ҳаёти учун алоҳида аҳамият касб этишини таъкидламоқчиман.
Дастурда таълим, илм-фан соҳаларни янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Яъни, таълим тизимини ислоҳ қилиш соҳасида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш муҳим этиб белгиланган.
Жумладан, Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини ҳаётга изчил ва самарали татбиқ этиш, аҳолининг экологик билимларини оширишга қаратилган «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш тўғрисида» дастур қабул қилиш, узлуксиз таълимнинг барча босқичларида экологик таълим-тарбия тамойилларини жорий этиш, фойдали қазилмаларни аниқлаш, қазиб олиш ва қайта ишлашнинг илмий-техник даражасини оширишга қаратилган илмий-тадқиқотларни ривожлантириш каби муҳим вазифалар устувор этиб белгиланмоқда.
Бу эса мамлакатимизда илм-фанни янада ривожлантиришга, таълим тизими ислоҳ этилишига хизмат қилади.
Муқаддас ТИРКАШЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил