Экоолам      Бош саҳифа

Абдушукур ҲАМЗАЕВ: «Қашқадарё аҳолиси ҳам қулай атроф муҳитда яшашга ҳақли»

Қашқадарё вилояти юртимизда ўз ўрни ва мавқега эга ҳудуд ҳисобланади. Ранг-баранг табиати, ўзига хос тупроқ-иқлим шароити ҳамда бой табиий ресурслари билан мамлакатимиз ҳаётида алоҳида ўрин тутади.

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:  «Қашқадарё аҳолиси ҳам  қулай атроф муҳитда яшашга ҳақли»

Нефть, газ ва газ конденсати қазиб олиш, табиий газни қайта ишлаш бўйича республикада биринчи ўринда туради. Ҳудудда хорижий инвесторлар иштирокидаги кўплаб қўшма корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Кейинги йилларда Қаш­қадарёда улкан тарихий лойиҳалар амалга оширилиб, ҳудуд салоҳияти, аҳолининг турмуш сифати ошиб бормоқда. Мард, танти ва меҳнатсевар қашқадарёликлар Ўзбекис­тон тақдирига дахлдор масалаларда ҳар доим ўз фикри, муносабатини билдиради.

Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройида Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевнинг сайловчилар билан учрашуви ҳам қизғин руҳда бўлди. Унда партия туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари, депутатлар, вилоятдаги эколог олимлар, соғлиқни сақлаш, таълим тизими вакиллари, маҳалла фаоллари, партия аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, номзоднинг Қашқадарё вилоятидаги ишончли вакили Носир Ҳалимов Абдушукур Ҳамзаевнинг меҳнат фаолияти ҳамда унинг Сайловолди дастурида белгиланган асосий мақсад ва йўналишлар билан таништирди.

Шундан сўнг Президентликка номзод Абдушукур Ҳамзаев сўзга чиқиб, сайловчиларни ўзининг Сайловолди дастури билан таништирди ва ҳар бир йўналиш бўйича ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтиришлар берди.

Номзоднинг Сайловолди дастурида мамлакат экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этишга доир стратегия ва дастурларни амалга ошириш учун давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини жалб этиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан парламент ҳамда жамоатчилик назорати кучайтириш, экологик хавф-хатарларга қарши курашиш, уларни бартараф этишда давлат ва жамоатчилик иштироки ҳамда назорати самарадорлигини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларида ёшлар фаоллигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш каби масалалар қамраб олинган.

Дастурда Қашқадарё вилояти аҳолиси учун қулай атроф муҳит шароитларини яратиш бўйича ҳам қатор режалар белгиланган. Хусусан, Қашқадарё вилоятида анчайин долзарб муаммо ҳисобланадиган ичимлик сув билан таъминланиш даражасини ошириш, вилоятдаги 57 та йирик саноат корхоналари, 254 та қўшма корхона, 5 561 та кичик саноат корхоналари томонидан атмосфера ҳавосига зарарли газлар чиқарилишининг олдини олиш ёки камайтириш чоралари кўрилади. Дастурий мақсадларга кўра, оқова сувларни тозалаш иншоотларининг самарадорлиги паст бўлган ҳудудлардаги оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш вазифаси белгиланган. Бу саноати ривожланган Қашқадарё воҳаси учун жуда долзарб бўлиб, ҳозиргача кўплаб саноат корхоналари томонидан чиқарилаётган оқова сувлар табиатга катта зарар етказмоқда. Оқова сувларни тозалаш орқали ер ресурсларини ҳимоялаш, Қашқадарёда танқис бўлган тоза ичимлик сув захираларини тежашга эришилади. Шунингдек, эндиликда атроф муҳитга меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик учун компенсация тўловларини ҳам 5-10 бараваргача ошириш таклиф этилмоқда. Чунки ҳозиргача айни шу масалада – атрофга турли чиқинди сув, заҳарли ҳаво чиқараётган корхоналар фаолияти устидан кўплаб норозилик мурожаатлари тушмоқда.

Номзод, шунингдек, иқтисодиёт соҳалари ва аҳолини энергия ресурс­лари билан барқарор таъминлаш, экологик тоза қайта тикланувчи энергия турларига босқичма-босқич ўтиш ва бу борада илғор инновацион технологияларни жорий этиш диққат марказида бўлишини алоҳида қайд этди. Шунингдек, фаровонлигимизнинг асосий манбаларидан бири бўлган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги ҳуқуқий база «ақлли» ва ресурстежовчи қишлоқ хўжалиги тамойиллари асосида такомиллаштирилиши айтиб ўтилди.

Учрашув давомида номзод сўнгги йилларда вилоятда иқтисодий ўсиш суръати ошгани ва келгусида яшил иқтисодиётга ўтиш орқали бу натижаларни янада юқори поғоналарга кўтариш, имкониятларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантиришга қаратилган режалари билан ҳам аҳолини таништирди.

Президентликка номзод билан учрашув самимий руҳда, эркин мулоқот тарзида ўтди. Иштирокчилар Сайловолди дастури бўйича ўз муносабатларини билдириб, фикр-мулоҳазаларини айтишди. Барчани Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Ҳамзаевни қўллаб-қувватлашга ва унга овоз беришга чақиришди.

Сайловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

 

Сожида АЛЛАЁРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят

кенгаши матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

🕔09:21, 23.10.2025 ✔14

Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

Батафсил
Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔34

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔33

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 14    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 34    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 33    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 36    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 44    🕔 14:54, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар