Экоолам      Бош саҳифа

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Шунинг­дек, Тошкентдаги иккита «қуш бозори» ва тўққизта ҳайвон дўкони мониторинги чоғида 7 та асосий турга мансуб 659 та ҳайвон аниқланди. Бу турларга қушлар, судралувчилар ва сутэмизувчилар киради.

Ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси ва ёввойи ҳайвонларни ноқонуний тарзда уйда тутқунликда сақлаш билан боғлиқ аянчли ҳолатлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Ҳатто бу муаммо ҳар бир мамлакат ҳудудидан ташқарига чиқиб, ҳайвонларнинг ноқонуний савдо-сотиғи халқаро даражага чиқмоқда. Турли экзотик ҳайвонларни чегарадан яширинча олиб ўтиш ва уни турли платформа ёки бозорлар орқали пуллашга уринишлар афсуски ҳали барҳам топмаяпти.

Яқинда Ўзбекистон Экология, атроф-­муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Марказий Осиёда экзотик ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида ҳам мавжуд муаммолар ва қонунчиликдаги бўшлиқлар атрофлича таҳлил этилди. Иштирокчилар томонидан мазкур йўналишда Ўзбекистон ҳамда Қирғиз Рес­публикасида ўтказилган тадқиқотларнинг дастлабки натижалари муҳокама қилинди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, минтақадаги экзотик ҳайвонларни сақлаш, кўпайтириш ва уларнинг савдоси билан боғлиқ вазият ҳамон мураккаблигича қолмоқда. Онлайн савдо платформалари ва бозорларда олиб борилган дала тадқиқотларидаги дастлабки натижалар ҳам буни тасдиқлаб турибди.

Бозорларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, Тошкентда «Қорақамиш» ва «Янгиобод» бозорлари савдонинг асосий марказлари бўлиб қолмоқда. 2024-2025 йилларда бу бозорларда 10 турдаги 2800 дан ортиқ ҳайвон кузатилган. Улар орасида энг кўп учрайдиганлари – сайроқи қушлар ва Марказий Осиё тошбақалари бўлиб, йирик экзотик тўтиқушлар ва судралувчилар эса кўпроқ махсус ҳайвон дўконларида учрайди. Умуман олганда, бир йил давомида олиб борилган мониторинг давомида 164 турдаги ҳайвон қайд этилган, уларнинг аксарияти маҳаллий фаунага тегишлидир.

ТРАФФИC ташкилотининг Марказий Осиё бўйича дастур менежери Бакйтбек Токубек ўғли қуйидагиларни таъкидлади:

«Биз Марказий Осиёдаги экзотик ҳайвонлар савдоси бўйича икки йиллик «Exotic Pet Trades in Central Asia» лойиҳасини амалга оширдик. Бу лойиҳа доирасида Ўзбекистон, Қирғиз Республикаси ва Қозоғис­тондаги бозорларни онлайн ва жойида ўрганиб чиқдик. 2024-2025 йилларда бизнинг мутахассислар Тошкент, Ўш, Бишкек ва бошқа шаҳарлардаги бозорларда бўлишди. Биз кўрдикки, экзотик ҳайвонлар – қушлардан тортиб судралувчилар ва сутэмизувчиларгача – фаол тарзда онлайн ва офлайн сотилмоқда, баъзи битимлар эса ноқонуний тарзда амалга оширилмоқда. Октябрь ойида ушбу тадқиқот бўйича тўлиқ ҳисобот эълон қилинади, у жамоатчиликка очиқ бўлади ҳамда Марказий Осиё ҳукуматларига ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига қарши курашни кучайтириш учун тақдим этилади».

Мутахассисларнинг таъкидлашича, минтақада экзотик ҳайвонларни хусусий коллекцияларда сақлаш тобора оммалашмоқда. Масалан, шер, йўлбарс, леопард, Нил тимсоҳи ва йирик тўтиқушлар нафақат савдо объекти, балки уларни сотиб олганлар учун обрў тимсолига айланмоқда.

Ҳозирги қонунчиликда хусусий питомниклар фаолияти етарли даражада тартибга солинмагани ҳам экзотик ҳайвонларнинг ноқонуний савдоси авж олишига сабаб бўляпти. Оқибатда бундай ҳолатлар биохилма-хилликни муҳофаза қилиш борасида хавф туғдирмоқда. Бундай ҳолатларга барҳам бериш учун эса давлатлараро ҳамкорликни кучайтириш, мониторинг тизимларини ривожлантириш ва аҳолини ноқонуний ёввойи ҳайвонлар савдосининг оқибатлари ҳақида хабардор этиш даражасини ошириш талаб этилади.

 

Экология вазирлиги

 матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

🕔15:33, 16.10.2025 ✔32

Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

Батафсил
Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

🕔15:30, 16.10.2025 ✔31

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Батафсил
Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

🕔15:29, 16.10.2025 ✔32

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 32    🕔 15:33, 16.10.2025
  • Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

    Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

    Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

    ✔ 31    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Экорейд  Ваҳшиёна  балиқ  ови  зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экорейд Ваҳшиёна балиқ ови зарар 100 миллион сўмдан ортиқ

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги табиий, ресурслар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш борасида доимий назорат олиб бормоқда. Назорат қанчалик кучли йўлга қўйилганига қарамасдан, соҳага оид ҳуқуқбузарликлар ҳалигача тугагани йўқ.

    ✔ 32    🕔 15:29, 16.10.2025
  • Сув бошидаги  тежамкорлар

    Сув бошидаги тежамкорлар

    Ҳазорасп Хоразм вилоятининг кунчиқар дарвозасидаги туманлардан бири саналади. Айнан бу ердан воҳанинг барча туманларига оқиб борувчи сув тармоқлари бошланади. Шу боисдан бўлса керак ушбу ҳудудда ҳеч қачон сув танқислиги кузатилган эмас. Гарчи шундай бўлса-да ҳазораспликлар сувдан тежаб, оқилона фойдаланишга жиддий эътибор қаратиб келадилар.

    ✔ 42    🕔 14:54, 09.10.2025
  • Темирйўл  устида қуёш  панеллари

    Темирйўл устида қуёш панеллари

    Швейцарияда экология ва энергия соҳасида эътиборга молик янги тажриба бошланди. Мамлакатда фаолият юритаётган стартап компаниялардан бири темирйўл рельслари устига қуёш панелларини ўрнатиш бўйича инновацион лойиҳа устида ишламоқда.

    ✔ 35    🕔 14:52, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар