Экоолам      Бош саҳифа

Дарахткушлик  ҳамон тўхтамаяпти нега?

Кунда-кунора ижтимоий тармоқларда юртимизнинг қаеридадир дарахтлар ноқонуний кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бунга асосан қурилиш ишлари баҳона бўлаётгани ҳам сир эмас.

Дарахткушлик  ҳамон  тўхтамаяпти  нега?

Гуркираб, яшнаб, атроф муҳит мусаффолигига беминнат ҳисса қўшиб келаётган сервиқор дарахтлар бир кечада таг-томири билан кесиб ташланиб, бир уюм ўтинга айлантирилмоқда. Дарахт­ларни кесишга қарши эълон қилинган мороторий ҳам, қонунчиликдаги бошқа қатъий талаблар ҳам кутилган натижани бераётгани йўқ. Хўш, нега дарахткушлик ҳамон тўхтамаяпти?

Ўйланиб қоласан, одамлар шу даражада қонунчиликка нисбатан беписандми? Улар ҳеч кимдан ёхуд ҳеч нимадан ҳайиқишмайдими?

Бу саволларга жавоб излар эканмиз, дарахтларга қирон келтиришнинг асосий сабабчилари маҳаллий раҳбариятдан бошқа ҳеч ким эмаслигини англаб етгандай бўламиз. Негаки, бирон бир ҳудудда ҳеч бир фуқаро на ҳоким, на сектор раҳбари топшириғидан четга чиқиб дарахт тугул, битта гулни ҳам юлиб ташлашга журъат қилолмайди. Бу исбот талаб қилмайдиган аксиома.

– Дарахтлар кесилишига аксарият ҳолларда қурилиш ишлари баҳона қилиб кўрсатилмоқда. Янги қурилишлар асосан фаровонликка хизмат қилади. Буни эътироф қилмасдан илож йўқ. Бироқ ҳар қандай фаровонлик экологик барқарорликка раҳна солмаслиги кераклигини, афсуски, барча мутасаддилар ҳам тушуниб етаётгани йўқ. Ахир яшил маконга заррача зарар етказмасдан ҳам қурилиш ишларини олиб бориш мумкин-ку! Техникаларнинг ўрнатилиши, ашёларни ташувчи машиналарнинг эмин-эркин кириб, айланиб чиқиб кетиши учун ҳудудни юз фоиз дарахтлардан тозалаш шартми? – дейди куюнчаклик билан юртдошимиз Асадбек Юсупов.

Кейинги йилларда пойтахтимиздаги салкам юз йиллик чинорларнинг кесиб юборилиши катта фожиа экани чуқур англаб етилмагани жуда ачинарли. Кескин чоралар кўрилмагани ёхуд қонунчиликда белгиланган жазо чораларининг либераллиги сабаб дарахткушлик ҳануз давом этмоқда. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида кесилган дарахтлар машмашаси совимай туриб, Шовот туманида Комилжон Отаниёзов номидаги дам олиш ва истироҳат боғидаги ҳолат кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди. Бу ерда ҳам 57 туп дарахт қурилиш баҳонасида кесиб ташланди. Жамоатчилик бонгидан сўнг тегишли ташкилотлар кесилган дарахтлар қуриб қолганини айтиб чиқди. Уларнинг қуриган-қуримаганини тўнка ёки томирларидан ҳам аниқлаш мушкул эмас.

Аслида дарахтларни қуриган деб топиш учун унинг зарарланганлик даражаси аниқланиши лозим эмасми? Агар зарур чора-тадбирлар қўлланилса, дарахт яна ривожланиб кетиши мумкин-ку!

Қолаверса, бир туп дарахт кесилишидан олдин тегишли ташкилотлар рухсатини олиш ҳам ўта муҳим ва рухсат берилгач, бу ҳақда оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқларда халққа маълум қилиниши – бугунги очиқлик сиёсатининг бош мезони саналади.

– Афсуски, кўпгина истироҳат боғлари ёки хиёбонларда дарахтларни зараркунандаларга қарши «эмлаш» чоралари кўрилмайди, – дейди биз билан суҳбатда урганчлик Қурбонжон Ўрозова. – Ҳатто уларни дизайн услубида буташ ишларига ҳам малакали мутахассис даражасида эътибор қаратилмайди. Дарахтларни қачон буташ ишларига эса мутлақо парво ҳам қилишмайди. Ахир айни саратонда каллакланган ёки буталган дарахтга зараркунанда ҳашаротлар ҳужум қилиши мутахассислар томонидан минг бора таъкидланиб келинади-ку.

Ҳозирги кунда Комилжон Отаниёзов номидаги дам олиш ва истироҳат боғи яхши ва малакали мутахассислар томонидан эътиборга жуда муҳтож. Фақатгина гужум, қайрағоч ва чинорларни экиб ташлаган билан ҳар қандай дарахтзор ҳам истироҳат боғи даражасига кўтарила олмаслиги беш қўлдек аён.

Дарахтларнинг ноўрин кесилишига барҳам берилишининг бош омили маҳаллий ҳокимлар эътибори саналади. Улар эълон қилинган мороторий талабларига оғишмай амал қилишса, барчаси рисоладагидек бўлади. Салла деса, каллани олиб келишни тушунадиган айрим қурилиш ташкилоти масъуллари учун ҳокимлар позицияси, яъни муомала-муносабати ҳар доим қонун саналишини унутмаслик лозим.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Мансаб ёки  обрўни эмас, халқ манфаатларини  маҳкам тутган  депутат

Мансаб ёки обрўни эмас, халқ манфаатларини маҳкам тутган депутат

🕔16:35, 11.12.2025 ✔8

Айжамал опага фидойилик аждодоларидан ўтган. Отаси Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов ҳамиша ўз фарзандларини халқпарвар, меҳрибон ва жонкуяр қилиб тарбиялашга интилган.

Батафсил
Ҳаво  ифлосланишида инверсия таъсири,  у нима дегани?

Ҳаво ифлосланишида инверсия таъсири, у нима дегани?

🕔16:33, 11.12.2025 ✔10

Тошкентда кузатилаётган ҳаво сифатининг ёмонлашиши бир вақтнинг ўзида намоён бўлиб, бир-бирини кучайтирган бир нечта табиий-иқлимий ва антропоген омиллар йиғиндиси билан боғлиқ. Табиий-иқлимий омиллар орасида кучли инверсия ҳодисаси ҳаво сифатининг бузилишига энг катта таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда  мантиқ борми?

Автомашинамиздан воз кечолмасак, тоза ҳаво исташда мантиқ борми?

🕔11:00, 04.12.2025 ✔50

Тоза ҳаво бугунги кунда нафақат юртимиз, балки бутун дунё мамлакатларининг оғриқли муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар бир давлатда демографик кўрсаткичлар ўсиб боргани сайин тоза ҳаво масаласи ҳам кўндаланг муаммога айланмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар