Сўхда ҳаёт «жим-жит» эмас, айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев ўрганишлар чоғида туман марказий шифохонаси ва поликлиникасидаги ҳолат билан яқиндан танишди. Ушбу муассасада одамлар саломатлиги учун шифокорлар гўё қаҳрамондек курашяпти. Лекин, афсуски, уларнинг қўлидаги асбоблар тизимнинг ўзидек чарчаган.
























