Чиқинди полигонлари ҳудуд учун хавфсизми?
Чиқиндиларни тўғри бошқариш ва аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш бугун жамият олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
БатафсилСўнгги йилларда Хитой ҳукуматининг экологик сиёсатида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда. Мамлакатда чиқинди муаммосини ҳал қилиш учун қурилаётган йирик иссиқлик электр станциялари (ИЭС) эндиликда хом ашё манбаисиз, яъни чиқиндисиз қолиш хавфи остида.
Financial Times нашрининг ёзишича, заводлар шунчалик кўпайиб кетганки, энди уларни ёқиш учун «ёқилғи» – оддий чиқиндилар етишмаяпти.
Тўғри тушундингиз: заводлар чиқиндиларни ёқиб, ундан иссиқлик ва электр энергияси олади. Бу жараён, бир вақтлар катта муаммо бўлган чиқиндиларнинг экологик утилизациясини таъминлайди. Мамлакатда бундай заводлар сони мингдан ошган. Аммо энди заводларнинг қуввати мавжуд чиқиндидан кўпроқ.
Бу ҳолат дастлаб «муаммо»дек туюлиши мумкин, бироқ аслида бу – экологик ва иқтисодий ютуқдир. Чиқиндилар муаммоси ҳал этилиши натижасида, унга бўлган талаб бутун бошли бозорни яратди. Заводлар ўз «ёқилғи»сини қурувчилар ва давлатдан сотиб олишга мажбур бўлмоқда. Бу эса чиқиндиларни қимматли хомашё сифатида қабул қилишни англатади.
Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолат айланма иқтисодиёт моделининг яққол намунасидир. Чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш тизими нафақат табиатга зарарни камайтиради, балки янги иш ўринларини яратади ва энергия таъминотига ҳисса қўшади.
Хитойнинг бу тажрибаси, чиқиндилар муаммоси билан курашаётган бошқа мамлакатлар учун ҳам яхши намуна бўла олади. Бу шуни кўрсатадики, экологик муаммоларга инновацион ёндашув орқали нафақат уларни ҳал қилиш, балки янги иқтисодий имкониятларни ҳам яратиш мумкин.
Чиқиндиларни тўғри бошқариш ва аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш бугун жамият олдида турган муҳим вазифалардан биридир.
БатафсилОддийгина сэндвич егингиз келса нима қиласиз. Қўлингиздаги телефон орқали буюртма қилиш кифоя. Аммо унга кетадиган ҳамма масаллиқларни ўзингиз «нол»дан етиштирсангизчи?..
БатафсилДилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
Батафсил