Барқарор ва арзон электр энергияси – аҳолини рози қилишнинг муҳим шарти
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилБу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 августдаги 514-сонли қарорида белгилаб қўйилган.
Қарорга кўра, «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловида санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи кўп йиллар давомида садоқатли меҳнат қилган ходимлар қатнашиши мумкин.
Танловнинг навбатдаги босқичи 2025 йил 1 сентябрда бошланиб, ғолиблар 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида аниқланади ва муносиб тақдирланади. Ғолибларнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фарзандлари ёки набираларига контракт тўлови тўлаб берилади.
Танловда қатнашиш учун аризалар 2025 йил 30 сентябрь соат 17:00 га қадар Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг info@sanitation.uz электрон почта манзилига ёки Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига юборилиши лозим.
Бу каби танловлар, аввало, инсон қадрини янада улуғлаш, шу билан бирга, узоқ йиллар давомида тозалик ва ободончилик йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган соҳа ходимларини эъзозлаш, уларнинг оила аъзолари учун қулай имкониятлар яратиш баробарида фарзандларининг Ватан равнақи йўлида муносиб хизмат қиладиган илмли, зиёли кадр бўлиб етишишига замин яратишга хизмат қилади.
Шунингдек, аҳоли орасида экологик билим ва маданиятни тарғиб қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш, соҳа фидойиларини қўллаб-қувватлаш, чиқиндиларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ҳам мақсад қилинган.
Юртимиздаги ҳар бир хонадондаги чироқ шунчаки ёритувчи манба эмас, балки оилавий хотиржамлик, илиқлик ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир.
БатафсилТошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамда Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги (MLIT) томонидан юқори даражадаги мулоқот бўлиб ўтди.
БатафсилЁшларнинг экологик тафаккурини ривожлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан саналади. Шунинг учун ҳам партия томонидан ташкил этиб келинаётган «Сиз экологик қонунларни биласизми?» кўрик-танлови мактаб ҳамда техникумлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Батафсил