«Яшил макон» билан соғлом ҳаёт сари
Ургутда экология ва спорт форуми бўлиб ўтди
БатафсилПойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт электрон маълумотлар базасига киритилди
«Дарахтлар реестри» лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги 400 мингдан ортиқ дарахт ва яшил майдонлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ўз ичига олган
green.tashkent.uz онлайн платформаси электрон маълумотлар базасига киритилди.
Дарахтлар рақамлаштирилгандан сўнг нави, ҳолати, ёши ва бошқа хусусиятлари бўйича дендролог мутахассислар томонидан текширилади.
Мазкур йирик лойиҳа «Замин» халқаро жамоат фонди томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Мақсад пойтахтдаги дарахтларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг электрон маълумотлар базасини яратишдир.
Яшил майдонларнинг рақамли харитаси шаҳар аҳолиси турмуш тарзини яхшилаш ва Тошкентнинг табиий муҳитини сақлаб қолишга ёрдам берувчи шаҳарсозлик, экишни режалаштириш ва яшил кўчатларни парваришлаш, яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда самарали воситага айланиши лозим.
Экология вазирлиги
Матбуот хизмати
Ҳар куни чиқиндихонада қанча миқдорда пластик чиқинди тўпланишини биласизми? Ишлатиб бўлинган елим пакетлар, бутилкалар, турли қадоқлар...
БатафсилЯнги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
Батафсил