Экоолам      Бош саҳифа

Мазутдан фойдаланишга – STOP! Бу яшил энергетика тараққиётининг муҳим талаби

Жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари, хусусан, иқлим ўзгариши ва геосиёсий зиддиятлар кучайиб бораётган бир даврда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Сўнгги ўн йилликларда бу жараёнлар янада кескин тус олди. Шу боис дунё миқёсида тошкўмир, нефть ва табиий газ қаторида қайта тикланувчи ҳамда ядро энергетикасига катта эътибор қаратилмоқда.

Мазутдан фойдаланишга – STOP!  Бу яшил энергетика тараққиётининг муҳим талаби

Ўзбекистонда ҳам қайта тикланувчи энергетика тараққиёти давлатнинг ягона энергетик ва экологик сиёсати сифатида белгиланган. Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимда бу борада амалга оширилаётган ишларга тўхталиб:

«Шу йилнинг ўзида 6,5 миллиард киловатт-соат «яшил» энергия ишлаб чиқарилди. Жами генерация қувватларида унинг улуши 30 фоизга етди. Биз 2030 йилгача яна 35 миллиард доллар инвестиция ҳисобидан бу кўрсаткични 54 фоизга олиб чиқамиз», дея таъкидлади.

Бироқ, бугунги глобал талабларга қарамай, мамлакатимизда ҳам ҳануз анъанавий энергия манбалари – кўмир, табиий газ ва мазутдан кенг фойдаланилмоқда.

«Мазут» атамаси арабча «макҳзулат» – «қолдиқ чиқинди» сўзидан келиб чиққан. У нефтни қайта ишлашда олинадиган энг охирги ашё ҳисобланади. Узоқ йиллар давомида мазут асосий ёқилғи сифатида ишлатилиб келинди. Кўплаб объектларда эса авариявий ҳолатлар учун захира ёқилғи сифатида қўлланилади.

Бироқ, унинг иқтисодий ва экологик зарарлари катта:

• нархи бошқа нефть маҳсулотларига нисбатан 3-5 баробар юқори;

• таркибида олтингугурт миқдори 3,5 фоизгача етади;

• қурилмаларни тезкор коррозияга олиб келади;

• ёқилганда атмосферага катта миқдорда ифлос моддалар чиқаради.

Масалан, 2023 йилда 268,6 минг тоннадан ортиқ мазут ёқилиши оқибатида атмосферага қарийб 16 минг тонна ифлослантирувчи хавфли моддалар чиқарилган.

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида 2025 йил якунига қадар мамлакатда иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқаришда мазутдан фойдаланиш тўлиқ тақиқланади. Шунингдек, иссиқлик марказлари табиий газ билан таъминланади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази саноат корхоналари лойиҳаларига экологик талабларни қатъий белгиламоқда. 2026 йилдан бошлаб янги қуриладиган иссиқлик ва электр станцияларида мазутдан фойдаланиш тақиқланади. Фақат авариявий ҳолатлардагина ҳукумат билан келишилган ҳолда қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, юқори даражада ифлослантирувчи корхоналар атмосфера ҳавосини тозалаш ускуналари билан жиҳозланиши шарт, шаҳарларда экологик хавфли корхоналар фаолияти чекланади, янги уй-жой қурилишида яшил ҳудудлар ва суғориш тизимлари мажбурий тарзда яратилади, йирик энергия истеъмол қилувчи корхоналар босқичма-босқич аҳоли пунктларидан чиқарилади.

Ифлослантирувчи моддалар чиқишини назорат қилиш учун мониторинг станцияларини кўпайтириш, чанг-газ тозалаш ускуналари импортига божларни қайта кўриб чиқиш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган. Бунинг учун имтиёзли кредитлар, субсидиялар, преференциялар ва солиқ енгилликлари жорий этилади.

Мазутдан фойдаланишни чеклаш – Конституциямизда кафолатланган фуқароларнинг соғлом ва тоза атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлайди. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажаришга ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

🕔09:00, 23.04.2026 ✔61

Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

Батафсил
Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

Электрон қурилмалар учун янги талаблар

🕔08:59, 23.04.2026 ✔45

Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

Батафсил
Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

🕔08:55, 23.04.2026 ✔54

Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Агроэнергетика соҳасида йирик  ҳамкорлик

    Агроэнергетика соҳасида йирик ҳамкорлик

    Хитойда ташкил этилган халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон иқтисодиёти учун фойдали бўлган келишувларга эришилди.

    ✔ 61    🕔 09:00, 23.04.2026
  • Электрон қурилмалар учун  янги талаблар

    Электрон қурилмалар учун янги талаблар

    Бу чиқинди муаммосига қарши курашишга ёрдам бера оладими?

    ✔ 45    🕔 08:59, 23.04.2026
  • Ўзбек олими  янги  турларни кашф қилди

    Ўзбек олими янги турларни кашф қилди

    Ўзбекистоннинг бетакрор табиати дунёнинг бош­қа жойларида учрамайдиган янги-янги турларга бойлиги билан ажралиб туради. Олимлар бугунги кунда илм-фан учун ҳали номаълум янги турларни кашф этаётгани юртимиз ўсимлик оламининг нақадар бой эканидан далолатдир.

    ✔ 54    🕔 08:55, 23.04.2026
  • Шағал қазиб олишда экологик талабларга  риоя этиляптими?

    Шағал қазиб олишда экологик талабларга риоя этиляптими?

    Сўнгги йилларда мамлакатимизда қурилиш кўламининг кенга­йиши натижасида норуда материалларга бўлган эҳтиёж кескин ортиб бормоқда.

    ✔ 46    🕔 08:49, 23.04.2026
  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 51    🕔 17:53, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар