Янги Тошкент – табиат уйғунлигига асосланган янги маданият
Янги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
БатафсилЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.
– Бу ҳудуд Зарафшон дарёси яқинида жойлашгани боис тупроқ намлиги юқори ва кўчатлар тез ўсади, – дейди Самарқанд вилоят давлат ўрмон хўжалиги бошлиғи Илҳом Йиткиров. – Шу пайтгача бу жойдан фойдаланилмаган, бўш турган эди. Ҳудудда боғ яратиш учун унумдор тупроқлар тўшалди, сув тармоғи тортилиб, томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилди.
Лойиҳа доирасида Амир Темур бобомизнинг Самарқандда барпо этган тўққизта боғининг кичик намунасини яратиш кўзда тутилган.
Боғда 27 турдаги 4 мингдан зиёд манзарали дарахт ва бута кўчатлари, жумладан, каштан, япон сафораси, эман, лола дарахти, атиргул, лаванда ҳамда маҳаллий дарахт кўчатлари ўтқазилади. Шунингдек, боғ ҳудудида аҳоли сайр қилиши учун йўлаклар ташкил этилади, ўриндиқлар ўрнатилади.
«ЮНЕСКО боғи» нафақат шаҳар аҳолиси учун янги дам олиш маскани, балки ёшлар учун экологик таълим ва табиатни асраш маданиятини шакллантириш марказига айланади. Бу ерда мактаб ва олий таълим муассасалари ўқувчилари учун амалий машғулотлар, экологик тадбирлар, кўчат экиш акциялари доимий равишда ташкил этиб борилади.
Анжуман доирасида халқаро форум иштирокчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан боғда кўчат экиш тадбири ўтказилади.
Янги Тошкент лойиҳаси – бу шунчаки қурилиш эмас, балки инсон ва табиат уйғунлигига асосланган тараққиёт маданиятидир.
БатафсилМамлакатимизда қаттиқ маиший чиқиндиларни термик қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаларининг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда.
БатафсилОлимлар одамлар кам борадиган Кергелен оролларида пингвинларнинг янги турини аниқладилар. Бу сўнгги 100 йилдан ортиқ вақт ичида расман аниқланган илк янги пингвин тури ҳисобланади.
Батафсил