Кўпчиликка маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг деярли барча туманларида ичимлик сув энг оғир ижтимоий муаммолардан саналади. Айниқса, экологик вазият оғир бўлган ҳудудларда бу муаммо ўта долзарб тус олган. Хўжайли тумани ҳам шундай ҳудудлар сирасига киради.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайланган депутат Д.Исақулов март ойида ичимлик сув муаммоси юзасидан тегишли вазирлик ва давлат идораларига депутатлик сўрови юборди. Масъул ташкилот вакиллари маҳаллий ҳокимлик мутасаддилари билан мазкур муаммонинг ечимини топиб, «Жана-Жап» ҚФЙга 12,6 километр узунликдаги, «Амударё» ҚФЙга Туямўйин магистрал сув қувуридан 4 километрли масофага полимер қувурлар ётқизилмоқда. Аҳоли масканларига диаметри 150 мм. бўлган полимер қувурлар орқали 1,5 километрдан ортиқ сув тармоқлари тортилмоқда. Биринчи босқичда 101 та хўжаликка ичимлик сув етказиб бериш режалаштирилган. Қолган хўжалик хонадонларида ҳам ичимлик сув таъминоти барқарор бўлиши учун барча куч ва воситалар сафарбар этилган. Бир-биридан узоқ масофада яшайдиган узоқ овулларга марказлашган ичимлик сув нуқталари орқали тоза ичимлик сув етказиб бериш (ташиш) масалалари ҳам ўрганилмоқда.
Хўжайли тумани «Ўзсувтаъминот» ташкилоти раҳбари Ш.Якуповнинг маълумотига кўра, «Жана-Жап» ҚФЙнинг Нариман, Жана-жап, Тоқал ва Сағил овул ҳудудигача 6 км. қувурлар тортилиб бўлинган.
Тан олиб айтиш керакки, ичимлик сув тармоқлари ҳам худди электр ва табиий газ тармоқлари каби мустақиллик йилларининг чорак асри давомида деярли янгиланмаган, соҳада йирик модернизация-реконструкция лойиҳалари амалга оширилмаган. Фақат жорий ва капитал таъмирлаш ишлари билан чекланилган. Бунинг оқибатида сув қувурларининг йирик қисми эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган. Фойдаланилган ичимлик сувга истеъмолчилар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмагани – масалани янада чигаллаштиргани рост. Айрим тармоқларга ичимлик сувнинг ўзи етиб келмаслиги оқибатида демонтаж қилинган.
Хўжайли туманидаги 38-сонли «Кулоб» сайлов округининг сайловчилари билан депутат Д.Исақуловнинг 2019 йилнинг охиридаги сайловолди учрашувларида ҳам, 2020 йилда маҳаллаларда ўтказилган сайёр қабуллар, овул оқсоқоллари, Хўжайли тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувларда ҳам ичимлик сув муаммоси бош масала бўлиб келган. Ҳозирги кунда ичимлик сув билан боғлиқ барча мурожаатлар депутатлар ташаббуси ва маҳаллий ҳокимлик билан биргаликда ҳал этилмоқда.
Гулнора САРИЕВА,
Ўзбекистон Экологик партияси Хўжайли туман кенгаши раиси
Энди маҳаллада ҳуқуқ- тартибот маскани бор
🕔14:51, 02.10.2026
✔120
Экологик партиядан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Севара Файзиева ўзи сайланган «Қўйлиқ ота» маҳалласида фуқаролар томонидан кўтарилаётган долзарб масалаларни ўрганиб, уларни ҳал этиш бўйича амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Батафсил
Agrobank аҳоли даромадини ошириш ҳаракатида
🕔10:15, 10.09.2026
✔175
Давлатимиз раҳбари раислигида 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида молия муассасалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар қўйилди.
Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшганлар мукофотланди
🕔16:02, 27.08.2026
✔214
Мукофотланганлар орасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида самарали меҳнат қилиб, табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш ҳамда деградацияга учраган ерларни тиклаш йўналишларида муносиб хизмат кўрсатган фидойи инсонлар ҳам бор.
Батафсил