Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак

Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Атроф-муҳит ҳолатидан  одамлар  рози бўлиши керак

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда экологик барқарорлик, шу жумладан чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди, шунингдек, мутасаддиларнинг қишга тайёрлик юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Аввало, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссиянинг ҳисоботи тингланди. Ҳаво ифлосланишига қарши кўрилаётган, ифлосланиш манбаларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, охирги кунларда мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб совуқ антициклон таъсири кучайиб бормоқда. Натижада ҳаво босими ошиб, ҳарорат пасаймоқда, инверсия ҳодисалари кучаймоқда. Бундай шароитда ҳаводаги майда заррачалар юқорига кўтарилмай, пастки қатламларда тўпланиб қолмоқда. Метеорологик шароитлар туфайли ҳавонинг табиий тозаланиш суръати секинлашмоқда.

Сўнгги кунларда ҳавони ифлослантираётган манбаларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот берилди. Иссиқхоналар, қурилиш майдонлари, автотранспорт воситалари ва ноқонуний фаолият юритувчи объектлар юзасидан ўтказилган текширувлар, шаҳар бўйлаб кўчаларни намлаш, ариқларни тозалаш, фаввораларни ишга тушириш каби барқарорлаштириш тадбирлари шулар жумласидан. Кучайтирилган тартибда рейдлар ва профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Президентимиз мазкур чораларни нафақат пойтахтда, балки ҳудудларда ҳам тизимли давом эттириш, аниқланган қонунбузарликларни тезкор бартараф этиш, ҳавога таъсир кўрсатувчи барча омилларни қатъий назорат остига олишни топширди.

Маиший чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 933 миллион долларлик лойиҳалар 6 та ҳудудда – Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида бошланган, аммо бошқа вилоятларда бу борада жиддий ҳаракат кузатилмаяпти. Бошланган лойиҳаларда ҳам инвесторларни инфратузилма – йўл, электр, сув билан таъминлаш ишлари талаб даражасида эмас.

Вилоятлар ҳокимликлари ва Экология миллий қўмитасига камчиликларни бартараф этиб, келгуси йилда қолган ҳудудларда ҳам шундай лойиҳаларни бошлаш топширилди.

2030 йилгача маиший чиқинди полигонларини 50 фоизга қисқартириш белгиланган. Сўнгги йилларда 47 та полигон фаолияти тугатилиб, рекультивация қилинди, натижада 243 гектар ер табиатга қайтарилди.

Лекин ҳозирда ишлаётган 132 та полигоннинг аксариятида ҳалигача ҳимоя деворлари, «яшил белбоғ», сув таъминоти ва экологик хавфсизлик иншоотлари ташкил этилмагани кўрсатиб ўтилди.

– Бу атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсат­япти ва аҳоли эътирозларига сабаб бўляпти. Шу боис, маиший чиқинди полигонларини экологик хавфсиз ҳудудга айлантириш зарур. Биринчи навбатда, одамларнинг соҳадан розилигига эришишимиз керак. Бу масалага фақат чиқиндини бошқариш эмас, балки саноат, энергетика, экологик маданият билан узвий боғлиқ йўналиш сифатида ёндашиш лозим, – деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддиларга рекультивация қилинган 47 та полигон ерини қайта фойдаланишга киритиб, уларда «яшил майдон»лар барпо қилиш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кераклиги кўрсатиб ўтилди. Мавжуд полигонларнинг барчаси атрофида «яшил белбоғ» яратиш, дарахт ва кўчат экиш ишларини полигонларнинг ярмида баҳор мавсумида, қолган ярмида куз мавсумида якунлаш вазифаси қўйилди.

2026 йилдан бу ишларга республика бюджетидан ҳар йили камида 150 миллиард сўм ажратиб борилиши белгиланди.

Охирги икки йилда авваллари қайта ишланмаган саноат ва хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 4,5 фоизга олиб чиқилди. Мазкур кўрсаткич камлиги қайд этилиб, саноат ва хавфли чиқиндилар ҳосил бўлаётган ва сақланаётган жойларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта ишлаш ҳамда утилизация қилиш бўйича камида биттадан лойиҳани бошлаш зарурлиги таъкидланди. Хавфли чиқиндиларни назорат қилиш бўйича ягона ахборот-мониторинг платформасини ишга тушириш топширилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, имтиёзли шартларда суюлтирилган газ етказиб беришда камчиликлар сақланиб қолмоқда, талон-торож ҳолатлари учрамоқда. «Ҳудуд­газтаъминот» тизимига бу ҳолатларга чек қўйиш, ҳудудма-ҳудуд юриб, аҳолининг муаммоларини ҳал этиш топширилди. Эскирган электр тармоқлари ва ортиқча юкламада ишлаётган трансформаторларни хатловдан ўтказиб, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, 1800 километр электр тармоқларида таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланган. Бош прокуратурага мазкур ҳолатларни ўрганиш ва қонун устуворлигини таъминлаш, «Энергоинспекция»­га эса назорат ишларини янгича ёндашув асосида ташкил қилиб, фавқулодда тартибда ишлашга ўтиш топширилди.

Қиш мавсумида энергия ресурслари аҳолига узлуксиз етказиб берилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔31

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔198

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔217

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 31    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 198    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 217    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 361    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 558    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар