Етти кун      Бош саҳифа

Эскича ишлаш тарихга айланяпти

Кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар негизида, аввало, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш, жаҳон ҳамжамиятида янги Ўзбекистоннинг нуфузини ошириш сингари устувор вазифалар турибди.
 

Давлатимиз раҳбарининг «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳаррири билан суҳбатида айни шу жиҳатларга ҳам эътибор қаратилиб, охирги беш йилда юртимизда барча соҳаларда қилинган амалий ишлар батафсил баён қилинган.

Чунончи, ўтган даврда ҳудудларимизда амалга оширилаётган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида кенг кўламли ишлар бажарилди. Биргина жорий йилнинг ўзида барча туман ва шаҳарлардаги жами 7 минг 794 қишлоқ ва маҳаллада умумий қиймати 20,8 триллион сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилиб, бу орқали ҳар бир муҳтож инсонга унинг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ёрдам кўрсатилмоқда. Эндиликда ижтимоий ҳимоя тизимида сақланиб қолаётган айрим камчилик ва нуқсонлар босқичма-босқич бартараф этилади. Ушбу тизимни такомиллаштириб, яхши натижа берадиган, жамиятдаги барча соғлом кучларни шу мақсад атрофида бирлаштирадиган даражага етказилади. Бундан кўриниб турибдики, муҳтож фуқароларни тўғридан-тўғри, аниқ мақсад билан моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга оширишда асосий эътибор аҳолининг кам таъминланган қатламларига дотация бериш эмас, балки уларга даромад топиш учун зарур шароит ва имкониятлар туғдиришга қаратилмоқда.
Президентимиз кейинги йилларда эришилган ютуқлар ҳақида тўхталар экан, жумладан, прописка, хорижга чиқиш учун «стикер», мажбурий меҳнат, пахта ва ғаллага давлат буюртмасини белгилаш каби эски тартиблардан мутлақо воз кечилганини мисол келтирди. Дарҳақиқат, Тошкентга мамлакатнинг бошқа бир ҳудудидан ишлаш, яшаш учун келганлардан аввало прописка сўраларди. Ҳатто маълум бир муддат ишлаб, прописка сабаб ишдан бўшаб кетганлар ҳам кўп бўлди. Хорижга чиқиб келишда эса «отангга бор, онангга бор» қабилида бюрократик тўсиқлар бўлгани ҳамон ёдимизда.
Пахта йиғим-терими мавсумида ўқувчиларнинг теримга жалб этилиши узоқ йиллар давом этган ёқимсиз амалиёт эди. Бунинг аччиқ оқибатини эса таълим сифатининг пасайишида ва бошқа кўплаб жиҳатларда кўриш мумкин.
Сирасини айтганда, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, фуқароларимиз онгу шуурида ҳаётдан розиликларини кўраётганимиз бор гап. Албатта, ҳали олдинда қилинадиган ишларимиз кўп. Мақсадимиз жонажон Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш ва бу йўлда бор тажрибамиз ва кучимизни сафарбар этишдир.

Хайрулло ГАППАРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери 
ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси 
фракцияси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔108

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔89

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔115

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 108    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 89    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 115    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар