Етти кун      Бош саҳифа

Электромобиль – экологик тоза автомобиль

Бугунги кунда АҚШда электр қуввати билан юрадиган автомобиллар йилига юз минглаб сотилади. Бу «яшил автомобиллар» тараққий этган мамлакатларда тобора оммалашиб бораётганига қарамасдан, бизнинг юртимизда кўпчилик у ҳақда яхши билмайди. Электромобиль ўзининг бензинда ҳаракатланувчи рақобатчисига қараганда қимматроқ туради. Масалан, бозордаги энг арзон электромобиль Smart ForTwo Electric Drive бўлса, бензин сарфловчи ForTwoга нисбатан икки баробар қиммат. Nissan Leaf электромобили 28-29 минг доллар турса, худди шу ўлчамдаги Nissan Sentraни, тахминан 15-16 минг долларга сотиб оласиз.

Электромобиль – экологик тоза автомобиль

Ростдан ҳам қулайми?
Хўш, бу электромашиналар ростдан бензинли ва метан гази билан ҳаракатланувчи уловлардан кўра устунроқми, деган савол туғилади. Қуйида унинг қулайликларини санаб ўтамиз.
Электромобилни бошқариш қулай. Электромобилнинг ҳаракатланиш механизмлари тез ва шовқинсиз ишлайди. Двигателнинг вибрацияси йўқ. Равон тезланиш олади ва тўхтайди. Шунинг учун ҳам уни бошқаришни  катта ёшли инсонлар ҳам тез ўрганиб олиши мумкин.
Кўпчиликни қизиқтирган савол: электромобиль зарядсиз қанча масофага юра олиши. Электр энергиясини ҳаракат мобайнида ўз ҳисобидан мустақил ишлаб чиқарувчи электромобиллар йилдан-йилга кўпаймоқда. Chevrolet Volt уларнинг биринчиси бўлди. Масалан, Tesla Model S электромобили тўла заряди билан 425 км. юра олади.
Энг муҳими бу машиналар экологик тозаликни сақлашда муҳим қадам бўлиши мумкин. Электромобилни бекорга «яшил авто» ҳисоблашмайди. Углеводородли ёнилғи сарфловчи машиналарга нисбатан электромобиль табиатга келтирадиган зарари арзимас даражада.
Қолаверса, электромобилни уй шароитида 220 волт ёрдамида зар­ядлаш мумкин. 100 км. масофага тахминан 3000-5000 сўмлик энергия сарфланади. Электромобилларни махсус станцияларда 80 фоизгача қувватлаш мумкин. 

Биз қачон ўтамиз?
2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси доирасида жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёнилғи, электр ва бошқа муқобил ёнилғи турларига ўтказиш бўйича алоҳида вазифалар белгиланган. Мазкур вазифалар ижроси доирасида ўтган давр мобайнида респуб­ликада фойдаланишда бўлган уч миллион донадан ортиқ автотранспорт воситаларининг 60 фоизи газ ёнилғисида ҳаракатланишга ўтказилган.
Газ ёнилғисида ҳаракатланадиган транспортларнинг энг кўпи Андижон (79,0 фоиз), Наманган (86,0 фоиз) ва Сурхондарё (87,0 фоиз) вилоятлари ҳиссаларига тўғри келмоқда. Шу билан бирга, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга хориждан 268 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 230 тага кўп.
Ўзбекистонга электромобиллар асосан Хитойдан олиб келинган бўлиб, 228 тани ташкил этмоқда. Юртимизда ҳам «Қўқон» эркин иқтисодий зонасидаги «Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонасида электромобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси Хитойнинг Silk Road Company компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлиб, шундан 24 миллион доллари хорижий инвесторларга тегиш­лидир. Ҳисоб-китобларга кўра, электромобиллар нархи 3 минг доллар атрофида бўлади.
Маълумот учун, мамлакатимиз 2018 йилда 13 та, 2019 йилда 39 та, 2020 йилда эса 131 та электромобиль импорт қилган.

Саида ИБОДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔108

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔89

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔115

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 108    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 89    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 115    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар