Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг мустаҳкам асоси

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.

Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг  мустаҳкам асоси

Унда узоқ йиллар давомида ечимини кутиб турган жуда кўп муҳим масалалар юзасидан давлатнинг ҳуқуқий позицияси белгилаб олинган. Шу билан бирга, Янги Конституция халқ иродаси билан юқори даражада пухта ишлаб чиқилгани ва бир қанча зарур моддалар билан бойитилгани бутун халқимизнинг айни дилидаги иш бўлганини алоҳида таъкидлаш керак.

Президентимиз томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги фармойишга асосан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўттиз уч йиллигини муносиб кутиб олиш ва юксак савияда нишонлаш, фуқароларни унда белгиланган эзгу қадриятлар атрофида бирлаштириш, «Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган.

«Инсон қадри», «эркинлик», «тенглик» сингари тушунчалар бежиз бу ҳаётбахш ғояга сингдирилмаган. Чунки, бугунги кун ҳар бир масалага инсон, жамият ва атроф-муҳит уйғунлигида қараш талабини қўймоқда. Халқимизнинг фаровон ҳаёт тарзини таъминлашда қатъият ва ирода кўрсатиш, халқ билан доимий мулоқот қилиш, инсон манфаатларига том маънода устувор аҳамият қаратиш давлатимиз сиёсатининг бош мақсадига айлангани ҳам шундан. Янги Конституциямиз айни шу жиҳатларнинг барчасини ўзида акс эттиргани билан эътиборлидир.

Бош Қомусимиз муқаддимасида «мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини кўпайтиришга ҳамда ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлашга ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга астойдил аҳд қилиб» қабул қилингани таъкидлаб ўтилган. Бу шу давлатда яшаётган ҳар бир фуқаронинг осойишталиги ва фаровонлиги учун хизмат қиладиган муҳим омил ҳисобланади.

Конституциямизда халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёт кечириши учун катта аҳамиятга эга бўлган нормалар қаторида 49-моддасида фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари қатъий белгилаб қўйилган.

 Унга кўра, «Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади». Шунингдек, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи ёки атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назорати амалга ошириш учун давлат шарт-шароитлар яратиши, шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши каби ҳуқуқий нормалар Конституциямизга илк бор киритилган муҳим меъёрлар саналади.

Атроф-муҳит ва экологик барқарорликни таъминлашда жамоатчиликнинг фикрини инобатга олиш, халқ билан бамаслаҳат иш тутиш қадриятларимиз мундарижасидан ўрин олган азалий тутумларимиздан. Биз бугун экологик муаммоларга қарши энг мақбул чоралар кўришда жамоатчилик фикрига таяниш институтини жорий қилиб, ўтган икки йил ичида бир қанча натижаларга эришганимизни бугун халқаро ҳамжамият ҳам алоҳида эътироф этмоқда.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев глобал экологик муаммолардан бири – иқлим миграциясининг кескин кучаяётгани борасида чуқур хавотир билдириб, халқаро ҳамкорлик асосида бу муаммони ҳал этиш учун Глобал пакт қабул қилиш ташаббусини илгари сурди. Бу ташаббус Ўзбекистоннинг глобал экологик сиёсатда фақат иштирокчи эмас, балки фаол ташаббускор эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Юртимиз бўйлаб ҳар йили «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида доирасида 200 миллиондан зиёд кўчат экилаётгани, уларнинг қаровсиз қолдирилмаслиги, броконъерлик йўли билан ўсимлик ва ҳайвонот оламига зарар етишининг олдини олиш, ноқонуний қурилиш ёки бузилиш­ларга йўл қўймаслик борасида жамоатчилик назоратининг роли тобора ошмоқда. Буларнинг барчаси Конституцияда белгиланган ҳуқуқий мезонлар жамият ва халқ ҳаётида самарали ишлаб келаётганига далолат қилади.

Кейинги пайтларда кўпчиликнинг диққат марказида турган ўткир масала саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсири билан боғлиқ. Бу масала ҳам Конституциямизнинг 66-моддасида узил-кесил кўрсатиб ўтилган. Унга асосан, ҳар қандай мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги зарур. Акс ҳолда, бундай юридик ёки жисмоний шахс қонуний тарзда жавобгарликка тортилишига конституциявий норма асос бўлиб хизмат қилади. Бош Қомусимизга бундай норманинг киритилиши натижасида атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган қанчадан-қанча салбий таъсирларнинг олдини олиш бўйича жадал чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан яқин­да «Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон ҳамда «Ўзбекис­тон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорнинг қабул қилиниши экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларида белгиланган устувор вазифаларни замонавий талаблар асосида, тезкор ва самарали амалга ошириш, шунинг­дек, бу йўналишларда давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади. Бу мамлакатимиз тарихида экотизимни бошқариш борасида мутлақо янги, стратегик давр бошланганининг яққол ифодасидир.

Янги ташкил этилган Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси нафақат мустақил фаолият юритади, балки экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинадиган норматив қарорлар ва уларнинг ижроси устидан ҳам ваколатли назоратни амалга оширади. Мамлакат экологияси барқарорлигини сақлаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини кенгайтириш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, глобал иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва чўлланишга қарши курашиш каби устувор вазифаларни амалга ошириш янги қўмита зиммасига юкланди.

Ушбу ислоҳотлар мамлакатимиз раҳбарияти экологик барқарорликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида аниқ ва узоқни кўзланган мақсадларни белгилаб олганини тасдиқлайди. Янги тизим экологик назорат самарадорлигини ошириб, Конституциямизда белгиланган экологик ҳуқуқларни таъминлашнинг ишончли механизмини ишга туширади.

Яқинда давлатимиз раҳбари томонидан яна бир муҳим ҳужжат – «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон қабул қилинди. Бу ҳам Бош Қомусимиз нормаларининг ҳаётий ифодаси, аҳоли саломатлигини тўғридан-тўғри ҳимоя қилувчи амалий стратегик ҳужжат бўлди.

Пойтахтда экологик муаммоларни ҳал этиш бўйича махсус комиссия тузилди. Унга табиий чангланиш кучайган пайтда саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти ва бош­қа соҳаларда чекловларни жорий қилиш, транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш ва бошқа ваколатлар берилди.

Тошкент шаҳридаги қурилиш майдонларида назоратни кучайтириш, микроиқлим барқарорлигини таъминлаш учун сунъий кўл ва фавворалар барпо этиш, пойтахт атрофидаги иссиқхоналар фаолиятини назорат қилиш, тоза ҳаво мониторингини олиб боришга қаратилган тезкор чора-тадбирлар белгиланди.

 

Таъкидлаш зарур, бу ислоҳотлар фақат табиатга нисбатан ғамхўрлик эмас, балки халқ саломатлиги, авлодлар келажаги ва миллий хавфсизликни таъминлашга қаратилган қатъий сиёсий ирода ҳисобланади.

 

Буларнинг барчаси Ўзбекистон Экологик партияси ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси мақсадларига тўла ҳамоҳанг экани бизга катта масъулият юклайди, аниқ вазифаларни олдимизга қўяди.

Аввало, биз халқимиз билан елкама-елка турган ҳолда табиатнинг бу синовидан оғир йўқотишларсиз ўтиш, экологик маданиятни умуммиллий қадриятга айлантириш учун бор кучимизни ишга солишимиз шарт. Парламент ва депутатлик назорати, жамоат эшитуви каби фаол институтлардан янада кенг фойдаланамиз.

Бир сўз билан айтганда, бугун Конституциямизнинг бирор-бир нормаси йўқки, фаол ишламаётган ёхуд мамлакат ва халқимиз ҳаётидан четда турган бўлса. Бош Қомусимиздаги ҳар бир модда, ҳар бир банд Янги Ўзбекистонда бошланган ортга қайтмас ислоҳотлар учун қатъий ва мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб турибди. Инсоннинг экологик ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли ва ҳаётий саъй-ҳаракатлар ҳам бунинг яққол тасдиғидир.




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия олдида  турган вазифалар:  Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

Экологик партия олдида турган вазифалар: Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

🕔15:06, 16.01.2026 ✔17

Бухорода 2026 йил 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Батафсил
«Яшил»  тараққиётда навбатдаги қадам

«Яшил» тараққиётда навбатдаги қадам

🕔17:11, 08.01.2026 ✔109

Осойишталик ва фаровонлик инсонга ўз ҳаётидан, турмуш тарзидан, қилаётган ишидан қониқиш, ҳузур-ҳаловат топиш имконини беради. Бундай пайтда қилинган ишларни сарҳисоб этиш ҳамда истиқболдаги катта марраларни белгилаб олиш халқимизда анъана даражасига етган.

Батафсил
«Ўзбекистон –  2030»  стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

🕔17:07, 08.01.2026 ✔116

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этаётгани, мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилиши зарурлигини таъкидлаган эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик партия олдида  турган вазифалар:  Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

    Экологик партия олдида турган вазифалар: Янгича формат, янгича талаб ва қатъий масъулият

    Бухорода 2026 йил 8 январь куни Ўзбекистон Экологик партияси Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 17    🕔 15:06, 16.01.2026
  • «Яшил»  тараққиётда навбатдаги қадам

    «Яшил» тараққиётда навбатдаги қадам

    Осойишталик ва фаровонлик инсонга ўз ҳаётидан, турмуш тарзидан, қилаётган ишидан қониқиш, ҳузур-ҳаловат топиш имконини беради. Бундай пайтда қилинган ишларни сарҳисоб этиш ҳамда истиқболдаги катта марраларни белгилаб олиш халқимизда анъана даражасига етган.

    ✔ 109    🕔 17:11, 08.01.2026
  • «Ўзбекистон –  2030»  стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

    «Ўзбекистон – 2030» стратегияси янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасида

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этаётгани, мамлакатимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилиши зарурлигини таъкидлаган эди.

    ✔ 116    🕔 17:07, 08.01.2026
  • Марказий Осиёдаги  пойтахт-шаҳарлар  сув  инқирози  хавфи остида –  экспертлар

    Марказий Осиёдаги пойтахт-шаҳарлар сув инқирози хавфи остида – экспертлар

    Марказий Осиё сув танқислиги чегарасига кескин яқинлашмоқда. Минтақанинг йирик шаҳарларини бу чегара ортида бугун Эрон пойтахти Теҳронда кузатилаётганга ўхшаш инқироз кутиши мумкин. Бу ҳақдаги мақола «Nightingale» сайтида эълон қилинди.

    ✔ 326    🕔 09:30, 19.12.2025
  • Долзарб муаммоларга  ечим  депутатлар иштирокида топилмоқда

    Долзарб муаммоларга ечим депутатлар иштирокида топилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда аҳоли билан мулоқот қилиши, муаммоларини ўрганиши ва тизимли ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда халқ манфаати ва фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.

    ✔ 384    🕔 16:39, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар