Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
БатафсилҲозирги вақтда глобал иқлим ўзгариши ер юзидаги барча тирик мавжудотларга ўз таъсирини кўрсатмоқда. Aйниқса, олимлар иқлим ўзгаришларининг эукарёт организмларга таъсирини, масалан, уларнинг ноқулай шароитларга мослашишини яхши тасвирлаб беришган. Шунингдек, олимлар микроорганизмларнинг экотизимдаги ўзига хос ролини яхши тушунтиришган бўлса-да, бироқ иқлим ўзгаришининг микроорганизмларга таъсири кам ўрганилган. Чунки, микроорганизмларни оддий кўз билан кўриб бўлмайди ва бу улар устида тадқиқотлар олиб боришда маълум қийинчиликларни келтириб чиқаради.
Иқлим ўзгариши микроорганизмларга бевосита ёки билвосита таъсир қилиши мумкин. Масалан, иқлим ўзгариши микроорганизмларнинг – микроорганизмлар билан, микроорганизмларнинг – ўсимликлар билан ўзаро муносабатларига, микроорганизмларнинг тарқалишига ва хилма-хиллигига таъсир қилади.
Иқлим ўзгаришининг микроорганизмларга таъсири натижасида одамлар учун энг хавфли бўлган жараёнлардан бири шундаки, патоген микроорганизмлар (айниқса патоген бактериялар ва замбуруғлар)нинг антибиотикларга чидамли бўлиб қолишидир. Бунда патоген микроорганизмлар уларни ўлдирувчи мавжуд антибиотикларга сезгирилигини йўқотади. Бу шуни англатадики, антибиотиклар таъсир эттирилганда патоген бактериялар ўлмайди ва ўсишда давом этади. Бу эса янгидан-янги эпидемияларга сабаб бўлиши мумкин.
Aнтибиотикларга
чидамли бактериялар келтириб чиқарадиган инфекцияларни даволаш қийин, баъзан эса
имконсиздир.
Aнтибиотикларга чидамлилик хусусияти кўпинча антибиотиклар билан даволашни нотўғри ташкил қилиш орқали келиб чиқади, аммо бу атроф муҳитнинг салбий ўзгариши, глобал исиш, шўрланиш, озиқ моддаларининг етишмаслиги ва органик ифлослантирувчи моддалар каби экологик стрессларга жавоб механизми сифатида ҳам шаклланиши мумкин.
Маълумот учун, бактерияларнинг антибиотикларга чидамли бўлиб қолиши, инсон организмининг антибиотикларга чидамли бўлиб қолишини англатмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга келиб антибиотикларга чидамли микроблар 350 миллиондан ортиқ одамлар ўлимига сабаб бўлиши мумкин.
Иқлим ўзгариши бактерияларнинг глобал тарқалишига ва уларнинг физиологик функцияларига қандай таъсир қилишини кўрсатадиган кўплаб тадқиқотлар борлигини ҳисобга олсак, иқлим ўзгариши глобал миқёсда антибиотикларга чидамлилик хусусиятининг пайдо бўлишига таъсир қилиши ажабланарли эмас.
Яқинда Дерек МаcФадден ва унинг ҳамкасблари бутун Aмерика Қўшма Штатлари бўйлаб ҳаво ҳарорати ва бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилик хусусиятининг шаклланиши ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш учун тадқиқот ўтказдилар ва олинган маълумотларни Nature журналида чоп этдилар. Тадқиқот ўтказиш учун олимлар бутун мамлакат бўйлаб 1980 йилдан 2010 йилгача бўлган даврдаги ҳаво ҳарорати маълумотларини тўпладилар (минимал ва ўртача ҳароратдан келиб чиққан ҳолда). Тадқиқотчилар мамлакатдаги касалхоналар ва лабораториялардан олинган маълумотларга асосланган ҳолда, ушбу давр оралиғида 1,6 миллиондан ортиқ бактериялар турли хил касалликларга сабаб бўлганлиги аниқланди. Улар аниқланган патоген бактериялар орасидан учта энг кўп тарқалган қуйидаги патоген бактерияларга эътибор қаратдилар: E. сoli, K. pneumoniae ва S. aureus. Тадқиқотчилар минимал ҳарорат ҳар 10 °C га кўтарилганда, E. сoli, K. pneumoniae ва S. Aureus штаммларининг антибиотикларга чидамлилик фоизлари мос равишда 4,2 %, 2,2 % ва 2,7 % га ошишини аниқлади. Олинган натижалардан фойдаланиб, биз патоген бактерияларнинг келажакдаги антибиотикларга чидамлилик даражасини тахмин қилишимиз мумкин.
Яна бир қизиқарли тадқиқот, 2000 йилдан 2016 йилгача Европанинг 28 мамлакатида бактериялар антибиотикларга чидамлилик хусусиятига ҳарорат таъсирини ўрганиш учун Сара Макгоф ва унинг жамоаси томонидан ўтказилди. Улар ҳам ҳароратнинг ошиши антибиотикларга чидамли бактериялар фоизи ошишини аниқлади.
Ҳатто кўпчилик микроблар патоген бўлмаса ҳам, патоген бактерияларга ўтадиган (трансфер қиладиган) антибиотикка чидамли генлар «омбори» бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шунинг учун ҳам антибиотикларга чидамлиликнинг пайдо бўлиши ва давомийлигини патоген бактерияларда ҳам патоген бўлмаган бактерияларда ҳам ўрганиш жуда муҳим.
Шунингдек, глобал исиш вирусларнинг ҳам хилма-хиллигига билвосита таъсир қилади. Ҳозирги кунга қадар Халқаро Вируслар таксономияси қўмитаси томонидан 9110 турдаги вируслар рўйхатга олинган ва таснифланган. Бироқ глобал исиш натижасида яқин йиллар ичида бу вирус турлари сони шиддат билан ўсиши мумкин. Чунки, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши қадимий музликларнинг эришига олиб келади, бу эса ўз навбатида янгидан-янги бактерия ва вирусларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бунга бир гуруҳ америкалик олимларнинг Тибет Платосида олиб борган тадқиқотлари мисол бўла олади. Улар Тибет Платосининг Гулия музлигидан 2 та жойни танлаб 50,8 метр ва 34,5 метр чуқурликкача бурғулаб музлик ядросидан, радиуси 1,5 см бўлган намуналар олиб, улар устида микробиологик тадқиқотлар ўтказишди. Биринчи намуна олинган музликнинг ёши 14 минг 400 йил, иккинчи намуна олинган музликнинг ёши еса 300 йилни ташкил қилади. Ушбу икки манзилдан олинган намуналардаги микроорганизмларнинг геноми таҳлил қилинганда 28 та янги авлод бактериялари аниқланди ва ушбу манзиллар микрофлораси бир-биридан тубдан фарқ қилиши маълум бўлди. Шундан сўнг олимлар биринчи манзилдан 25 метр (музлик ёши тахминан 355 йил) ва 49 метр (музлик ёши тахминан 14400 йил) чуқурликдан намуналар олиб улардаги вирусларни таҳлил қилди. Таҳлил натижаларига кўра, 33 гуруҳ вируслар аниқланди ва уларнинг 88 % (29 таси) аввал классификация қилинмаганлиги маълум бўлди. Шунингдек, 49 метрдан олинган намунада вируслар миқдори 25 метр чуқурликдан олинган намуналар таркибидаги вируслар миқдоридан 10 марта кўп эканлиги аниқланди. Бу ўша даврлардаги экологик муҳитнинг бир-биридан фарқ қилиши билан боғлиқ. Демак, бу музликлар қанча кўп эриса, шунча кўп турдаги янги вируслар пайдо бўлишини англатади.
Музликларнинг эриши натижасида ҳар 1,5 см. радиусли муз бўлагидан 28 та янги авлод бактериялари ва 29 та янги гуруҳ вируслари пайдо бўлишини тасаввур қиляпсизми? Бу вирусларнинг орасида патоген вируслар йўқлигига ким кафолат беради?! Бу бактериялар патоген бўлмаслигига ва антибиотикларга чидамли генлар тутмаслигига ким кафолат бера олади?! Ҳеч ким! Демак, музликлар эриб улардаги вируслар ва бактериялар чиқиб кетишининг олдини олиш учун глобал исишнинг олдини олиш керак!
Глобал исиш, музликларнинг эриши ва денгиз сатҳи кўтарилиши каби даҳшатли оқибатларга олиб келиши билан бир қаторда, микроблар ва вирусларнинг хилма-хиллигига ҳам таъсир қилади. Шунинг учун нафақат олимлар ёки айрим одамлар гуруҳи, балки бутун инсоният дунёдаги иқлим ўзгаришига қарши ҳаракат қилиши зарур.
ЎзА
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
БатафсилМаиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Боғбонлар учун йил-ўн икки ой юмуш мўл. Улар бир дам хотиржамликка берилса, тамом-вассалом, энг муҳим фурсатни бой бериб қўйишлари мумкин. Айни кунларда ҳам улар учун отни қамчилайдиган палла давом этмоқда. Негаки, ёз чилласида ҳамма жойларда дарахтларни пайвандлашнинг иккинчи мавсуми давом этади.
Батафсил