Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган текширувларга кўра, COVID-19 бошқа ёндош касалликлар, жумладан инфаркт ва инсультни бошдан ўтказган беморларда оғир ўтаётгани барчамизга сир эмас. Кўпчилик беморлар бу касалликни бошларидан ўтказгач кейин қандай яшашлари, қандай овқатланишлари кераклиги ҳақида ўйлаб қолишади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб айтиш лозимки, ҳозирда инсонлар ҳаётига таҳдид солаётган коронавирус касаллиги фақатгина ўпкани зарарламай, юрак-қон томир тизимини, бош мия, буйраклар ва овқат ҳазм қилиш аъзоларига ҳам шикаст етказаётганини мутахассислар таъкидлашмоқда.
Инсультнинг
бош сабабчиси
Ҳар куни ярим соат пиёда сайр қилиш инсульт ва қон қуйилиши билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфини пасайтиради.
Инсультнинг оғир шакли ривожланишининг асосий сабаби жисмоний фаол бўлмаслик ва кўп ўтириш экан. Ана шундай суст ҳаёт кечирувчилар мияга қон қуйилишига мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланадиганларга нисбатан 1,2 марта кўпроқ дуч келар экан.
Ҳафтасига тахминан тўрт соат ёки кунига ярим соат пиёда сайр қилиш ва енгил жисмоний машғулотларни бажариш инсультнинг нохуш оқибатларидан сақлайди. Инсультга ирсий жиҳатдан мойиллик, ҳаёт тарзига қарамасдан, мияга қон қуйилиши эҳтимолини 35 фоизга оширади. Шу билан бирга, чекиш, носоғлом парҳез ва жисмоний фаолликнинг етарли эмаслиги каби омиллар яна 66 фоизга қўшимча хавф туғдиради. Демак, бир сўз билан айтиш мумкинки, инсультнинг бош сабабчиси камҳаракатлилик саналади.
Унга чалинмай
десангиз...
Агар сизда ҳам қон-томир касалликларига чалинишга мойиллик бўлса, қуйидагича овқатланишга амал қилишни тавсия қиламиз. Бундай овқатланиш тартибини Ўзбекистон халқ табобати академияси бош табиби Абдулазиз Саиднуриддин ўғли тавсия қилган. Қуйида ушбу тавсиялардан айримларини келтириб ўтсак.
Инсультга мойиллиги бор кишиларга қовурилган овқатлар, ҳайвон гўшти, ёғи, товуқ тухуми, шўр нарсалар мумкин эмас. Ҳафтада 2-3 марта сувда ёки буғда пишган парранда гўшти айниқса, курка гўштини истеъмол қилиш мумкин. Шунингдек, буғда пишган балиқ гўшти фойдалидир.
Дўкон ширинликлари, қандолатчилик маҳсулотлари, кремли пишириқлар умуман тақиқланади. Асал, меванинг барча турлари, сабзавотлар, полиз маҳсулотларини кўпроқ танаввул қилиш ҳар томонлама фойдалидир.
Юмшоқ, иссиқ, бозор нонлари, оқ нон мумкин эмас. Кепакли, кулранг (буханка), зоғора нон ейиш мумкин. Ҳафтада икки марта жом (ванна) қабул қилинг ва бир марта ҳаммомга тушинг, кўп терланг...
Ҳафтада бир кун оч бўлинг, чанқасангиз қайнаган илиқ сув ичинг. Ва очликнинг охирида, бирданига 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичингизни ювинг.
Ҳар куни енгил жисмоний иш қилинг, бу қон айланишини яхшилайди. Ҳар куни ётишда 2 ошқошиқ зайтун ёғи ёки 1 стакан кефир ичинг. Кунаро наҳорда оғзингизга 2 ошқошиқ писта ёғини олиб, 5 дақиқа ғарғара қилиб, сўнг тупуриб ташланг. Ҳафтада 1-2 марта пиёва ичинг (бу шўрва: унга 1 кг. пиёз тўғралади. 200 гр. қичқирмаган хўроз гўшти солиб, денгиз тузи қўшиб, 3 литр сувда, ёпиқ қозонда қаттиқ қайнатилади. Шарти шуки, қаттиқ қайнаш жараёнида пиёз «ун» бўлиб, оппоқ кўкимтир «сут» бўлиб қолсин).
Ҳар куни ичадиган суюқликларингиз орасида 3 пиёла қатиқ зардоби ҳам бўлсин. Шунингдек, 3 пиёла лимон чой ҳам ичинг. Кунаро суюқ овқатларингизга (косангизга) 20-30 гр. сабур (алоэ) баргини майда тўғраб истеъмол қилинг.
Кундалик овқатларингизнинг 70-80 фоизини мева, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари (масалан, ошқовоқ, тарвуз, қовун), творог, пишлоқ, кўклар, асал ташкил қилсин. Ҳар куни ётишдан олдин, 1 соат секин югуринг. Бу ўта муҳим.
Доим қон босимингизни ўлчаб туринг. Вазнингиз бўйингизга нисбатан оғир бўлса (бир метрни айириб ташлаганда), озинг. Тез-тез шолғом шўрва ичиб туриш, кўп помидор ейиш ҳам қон-томирлар учун кони фойда.
Коронавирус касаллиги билан оғриган беморларда қон қуюқлашиши кузатилади. Қон қуюқлашишга қарши муолажа қуйидагича: 300 гр. чилонжийда 6 литр сувга солиб, яхшилаб қайнатилади. Қайнаб чиққач паст оловда 5,5 литр қолгунича яна қайнатилади. Ушбу шифобахш қайнатма қонни тозалайди ва яхши суюлтиради.
Юқоридаги тавсиялар биз учун жуда жўн ва қийин туюлиши мумкин. Бу касалликларни, умуман бошқа хасталикларни ҳам халқ табобати йўли билан даволашда сабр-қаноат биринчи ўринда туради. Ўзимизда ана шу сабрни шакллантира олсак, бошқа бирорта аъзомизга зарар етказмаган ҳолда касалликдан фориғ бўла оламиз.
Муҳаммад Акмал Тўхтамиш ўғли,
Марзия Соатова
Қишда иммунитетни мустаҳкамлаш усуллари
🕔15:53, 12.12.2024
✔13
Совуқ кунларда иммунитетни мустаҳкамлаш ва саломатликка алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳим. Бу даврда иммунитет танқислиги кўп ва тез-тез касалликка чалинишга сабаб бўлади. Қуйидаги маълумотлар орқали иммунитетни мустаҳкамлашнинг энг осон ва ҳамёнбоп усулларини билиб олишингиз мумкин.
Батафсил
Кўзни кўр қиладиган ёзувлар
🕔16:35, 22.11.2024
✔65
Ҳар куни инсон саломатлиги бебаҳо бойлик экани борасида кўплаб бонг урилади. Айниқса, соғлиқни сақлаш ходимлари оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиб, турли хил тавсия ва маслаҳатларни бераётганига кўп дуч келамиз.
Батафсил
Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлиқ учун хавфли
🕔20:59, 05.10.2024
✔151
Куз келиб, ҳаво ҳарорати аста-секин пасаймоқда. Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради.
Батафсил