Экология      Бош саҳифа

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ишлари қониқарлими?

Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири парламент сўровига жавоб берди

«Яшил» иқтисодиётга  ўтиш ишлари қониқарлими?

Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоровнинг «2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси» ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги парламент сўровига жавобини кўриб чиқдилар.

Унда келтирилишича, мамлакатимизда «яшил» иқтисодиётга ўтиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, ялпи ички маҳсулотнинг углерод сарфи ҳажмини камайтириш, экологик хавфсиз технологияларни қўллаш, энергия самарадорликни ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва сувдан оқилона фойдаланишга қаратилган изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, 2030 йилга қадар белгиланган ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан иссиқхона газлари чиқиндиларини 2010 йилга нисбатан 35 фоизга камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткич ортиғи билан бажарилган. Қайта тикланувчи энергия манбаларининг электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улушини кенгайтириш мақсадида 2024 йил учун мақсадли кўрсаткич 9,0 фоиз ёки 8,6 кВт/с белгиланган бўлиб, ўтган йил якуни билан бу 16 фоиз ёки 13 кВт/с ни ташкил этди. Кичик қувватли қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича мақсадли кўрсаткич 150 МВт этиб белгиланган бўлиб, амалда бу 972,0 МВтни ташкил қилиб, ортиғи билан бажарилган.

«Яшил энергия сертификатлари»нинг тизими жорий этилиши натижасида қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан ва экологик жиҳатдан тоза технологиялардан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш кўлами кенгайган.

Хусусан, жорий йилнинг ўзида 350 мингдан ортиқ «яшил энергия» сертификатлари савдоси амалга оширилган. Бу эса якуний фойдаланувчиларга ўз маҳсулотларини сотиш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш, халқаро ва хорижий молия ташкилотларидан «яшил» инвестициялар ва «яшил» кредитларни жалб қилиш имконини берди.

Парламент сўровига келган жавобда келтирилганидек, қайта тикланувчи энергия манбалари кўламини кенгайтириш, соҳага давлат субсидия­лари ва рағбатлантириш механизмларини татбиқ этилиши натижасида ҳозирги кунга қадар 6 539 МВт қайта тикланувчи энергия манбалари ишга туширилган.

Шунингдек, «яшил» давлат харид­ларини қўллаб-қувватлаш тизими яратилиб, экологик мезонлар энг яхши таклифларни танлаш ва тендерлардаги харид қилиш ҳужжатларига мажбурий тартиб сифатида белгиланди.

Маиший анжомлар, ускуналар ва электр ёриткичлар учун энергия самарадорлиги «А» синфдан паст бўлмаслиги каби давлат харидларида қўлланиладиган намунавий экологик мезонлар белгилангани эса экологик тоза, ресурс тежамкор товар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантирмоқда.

Мажлисда ушбу йўналишда вазирлик томонидан муайян ишлар амалга оширилаётгани, шу билан бирга соҳада ечимини кутаётган айрим масалалар ҳам борлиги қайд этилди.

Депутатлар томонидан бу борадаги ишларни изчил давом эттириш, кичик бизнес ва хусусий секторни «яшил» иқтисодиётга ўтиш механизмларини янада кенгайтириш, молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва натижадорликни кучайтириш ҳамда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари энергия самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Мажлисда мазкур масала юзасидан доимий парламент назоратини олиб бориш лозимлиги қайд этилиб, Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазирининг жавоби маълумот учун қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект  2030 йилга бориб 1,3 млрд  кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

🕔15:02, 11.06.2026 ✔78

Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.

Батафсил
Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни  кенгайтирмоқда

Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

🕔16:58, 04.06.2026 ✔96

«Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.

Батафсил
Медиация институти:  Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

🕔16:49, 04.06.2026 ✔123

Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сунъий интеллект  2030 йилга бориб 1,3 млрд  кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

    Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

    Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.

    ✔ 78    🕔 15:02, 11.06.2026
  • Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни  кенгайтирмоқда

    Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.

    ✔ 96    🕔 16:58, 04.06.2026
  • Медиация институти:  Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

    Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

    Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 123    🕔 16:49, 04.06.2026
  • Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак

    Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак

    Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон йирик шаҳарларида янги транспорт оммалашди. Бир пайтлар фақат истироҳат боғлари ёки туристик масканлардаги вақтинчалик кўнгилочар восита сифатида қабул қилинган электросамокатлар (микромобиллик транспорти) бугун кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

    ✔ 98    🕔 16:46, 04.06.2026
  • Сўнмас  гўзаллик… пластик  чиқиндидан

    Сўнмас гўзаллик… пластик чиқиндидан

    Биласизми, ҳар куни миллионлаб пластик пакетлар ўйламасдан чиқиндига ташланади. Улар чиқиндихоналарда тўпланиб, дарё ва океанларни ифлослантиради, тупроқда эса йиллар давомида сақланиб қолади. Аммо Хоразм вилояти Урганч туманида бошқача манзара юз бермоқда: пластик чиқиндилар нафис гулларга, умид, ижодкорлик ва имконият рамзига айланмоқда.

    ✔ 82    🕔 16:42, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар