Табиат      Бош саҳифа

Дaрaхтлaр қарғиши

Бу воқеага чамаси тўрт-беш йилча бўлиб қолди. Ўша вақтлари уйимизнинг ёнида кичкинагина ариқ бўлар эди. Ундан қўшнимиз Aбдумалик ака томорқасига сув ҳайдарди.

Дaрaхтлaр  қарғиши

Кўча юзи бўш тургани учун менда у ерга дарахт экиш фикри пайдо бўлиб қолди. Шунда бир кун келиб йўлдан ўтаётган одамлар дарахтларнинг соясида ўтириб, нафас ростлаб олади. Шу ниятлар билан Aбдумалик аканинг ариғи четига тол экишни бошладим. Экиб бўлгач, уларни парваришладим. Қўшнимиз Aбдумалик акага бу ишим унчалик хуш келмади чоғи, ҳар олдимдан ўтганда «Толингни ол менинг ариғимдан!» – дея дағдаға қилиб ўтаверди. Унинг бу гапларига эътибор бермадим.
Вақт ўтиб, дарахтларим кўкариб новда чиқара бошлаганди. Бир куни Aбдумалик ака ариғидан томорқасига сув ҳайдаётган экан, мен ҳам қўлимга челак олиб дарахтларимни суғоришга киришдим. Бир пайт жаҳл билан қошларини чимирганча қўлида белкурак тутган Aбдумалик ака пайдо бўлди ва менга «Қоч-қоч! Сув тошиб кетяпти!» – деганча сувни тўхтатиш майлида барча дарахтларнинг томирини белкурак билан чопиб чиқди.
Кичкина бўлганим учун унга қаршилик қила олмадим. Барча уриниш­ларим беҳуда бўлди. Толлар қуриб қолди. Шунда ҳам таслим бўлмасдан яна дарахт кўчатларини ерга қададим. Баҳор келиб улар ҳам униб новдалай бошлади. Мен бундан ўзимда йўқ бахтиёр эдим. Аммо яна шу ҳол такрорланди. Aбдумалик ака сув ҳайдаш баҳонасида ниҳоллар томирини чопишни бошлади. Мен ҳам жим турмасдан бобомни чақирдим. Бобом эса «Ҳой, Aбдумалик, нималар қиляпсан? Ёш боланинг меҳнатини қадрламайсанми? Ўзингку ҳеч нарса экмайсан. Экканни ҳам кўролмайсан. Aхир шу дарахтлар катта бўлса, сен ҳам шуларнинг соясида дам оласан», – дея танбеҳ бера кетди. Бобомнинг гапларидан кейин Aбдумалик ака ишини тўхтатди-да, индамасдан уйига кетди. Мен эса томири чопилган дарахтларимни олиб ташлаб, ўрнига янги кўчат олиб келиб экдим. Шу-шу бўлдию бобомнинг гапларидан сўнг Абдумалик ака бошқа қайтиб дарахтларимга тегмайдиган бўлди.
Ҳозир ерга қадаган дарахтларим табиатга ўзгача ҳусн бериб турибди. Ким ўтса, «Умридан барака топсин!» деб дуо қилиб, соясида бироз бўлса ҳам нафас ростлаб ўтишади. Лекин бир нарсага ҳайрон қоламан: Aбдумалик ака эккан дарахтлар ҳеч кўкармайди. Ҳовлисида ҳам ҳеч нима йўқ. Ўйлаб қоламан ўша қилган ишлари учун дарахтлар уни қарғаганмикан?..

Мансурбек ЖAББОРОВ, 
ЎзЖОКУ ҳарбий журналистика 
йўналиши талабаси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔18

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔17

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔22

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 18    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 17    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 22    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар