Давлат дастури Кўчалар-кўчалар, соя-салқин кўчалар...
Яшил ранг – она табиат рамзи. Дарахтлари кўп бўлган боғларга борсангиз ўзингизни эркин, хотиржам ҳис этасиз, биласизми нега?
Яшил ранг – она табиат рамзи. Дарахтлари кўп бўлган боғларга борсангиз ўзингизни эркин, хотиржам ҳис этасиз, биласизми нега?
Фарғонада навбатдаги экологик жиноят содир этилди. Дарахт кесишга мораторий жорий қилинганига қарамай, бир гуруҳ кимсалар Қўқон шаҳрида кўп йиллик чинор дарахтини кесиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Бу шунчаки қонунбузарлик эмас, балки табиат ва жамиятга етказилган оғир зарардир.
Бугунги экологик вазият жамиятда экологик онгни шакллантиришни долзарб вазифа қилиб қўймоқда. Экологик муаммоларнинг келиб чиқиши бир томондан ижтимоий омилларга боғлиқ бўлса-да, бошқа томондан экологик онгнинг шаклланмагани, экологик маданиятнинг пастлиги билан боғлиқ.
Кўпгина туркий халқларда ёввойи, жуда чиройли ўрдакни сўна дейишади. Сўна оқ-қора, яшил ва қизил патлар билан жилоланган ёввойи ўрдак саналади. У қуйи Амударё минтақасида сув ҳавзалари, кўл қамишзорлари ва тўқайларда кўп учрар эди бир вақтлар.
Атроф-муҳитни, она табиатни кўз қорачиғидай асраш қанчалик муҳимлиги тарихдан ҳам маълум. Инсонлар қадим замонлардан буён атроф-муҳит билан боғлиқ равишда, бир бутун занжир бўлиб яшашга интилиб келади.
Шу йилнинг январь ойи ўрталарида кўпдан бери кутган қор ёғиб қолди. Осмондан тушган қор парчаси ёққани заҳоти эриб кетар эди. Чилчиқ қорнинг изи изғиринга айланиб, бир зумда совуқ салқин эса бошлади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев Фарғона вилоятида олиб борган ўрганишлари давомида Бувайда тумани марказий шифохонаси ҳовлисида тиббий чиқиндилар ойлар давомида йиғилиб қолганининг гувоҳи бўлди.
Тожиали ота Нортожиевни фарғоналиклар яхши танийди. Қўштепа туманининг «Қоражийда» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи нуроний отахон ёшлардек шиддатли, табиатга меҳр қўйган соҳибкорлардан бири.
Нафас йўли касалликларининг тарқалишига табиатдаги ифлосланишнинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлган РМ2.5 нинг таъсири катта. РМ2.5 эмиссиясининг 1 микронга камайиши (м3 майдонга) нафас йўли касалликлари туфайли ўлимни 2-3 кишига (100 минг киши ҳисобига) камайтириш имконини беради.
Акмалжоннинг дадаси дам олиш куни қишлоқда яшайдиган ўртоғиникига бормоқчи бўлди. Йўл олис бўлгани учун ҳамроҳ бўлади, дея ўғлини ўзи билан бирга олди. Беш ёшли Акмалжон узоқ йўлга, бунинг устига қишлоққа илк марта бораётгани учунми, машина ойнасидан кенг далаларга ҳавас билан қараб кетарди.
Ер юзида аҳоли сони кўпайиши қатор демографик муаммоларни келтириб чиқарди, хусусан, глобал исишга олиб келди. Бугун дунё бўйлаб ҳаво ҳарорати 1,5 даража кўтарилгани кузатилмоқда.
Жорий йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилиш таклиф этилмоқда. Бу таклиф «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳасида қайд этилган.
Ота-боболаримизнинг айтишларича, бир пайтлар ҳамма бир ариқдан сув ичишган, ҳеч ким зилол сувга чиқиндиларни ва ифлос нарсаларни ташламаган. Шу сувни ичиб, шу сувдан бирдек фойдаланиб улардан ҳеч бири бирор касалликни орттирмаган ҳам.
Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси она табиатнинг олтин бешигига ўхшайди гўё.
Чиқиндиларни қайта ишлаш нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий манфаатларга эга. Бу жараён барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилади ва келажак авлод учун тоза ва соғлом муҳит яратишга ёрдам беради.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.