Табиат      Бош саҳифа

Чиқиндини қайта ишлаш: Қашқадарёда қандай тажриба бошланмоқда?

Чиқиндиларни қайта ишлаш нафақат экологик, балки иқтисодий ва ижтимоий манфаатларга эга. Бу жараён барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилади ва келажак авлод учун тоза ва соғлом муҳит яратишга ёрдам беради.

Чиқиндини қайта ишлаш:  Қашқадарёда қандай  тажриба бошланмоқда?

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамкорлигида ўтказилган жамоатчилик эшитувида вилоятда экологик барқарорликни таъминлаш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон Экологик партияси вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ходимлари, депутатлар, доимий комиссия аъзолари иштирок этган жамоатчилик эшитуви «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси ҳамда вилоятда маиший чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш хизматининг ташкил этилиши ва ҳудудлардаги чиқинди полигонларининг ҳолатини ўрганиш масалаларига бағишланди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎЭП депутатлик гуруҳи раҳбари  Носир Ҳалимов сўзга чиқиб, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили»да амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти Фармони лойиҳаси ҳақида тўхталди. Лойиҳада сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган устувор вазифалар ҳақида батафсил тушунча берилди. Хусусан, дастурда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари сифатини яхшилаш борасида вазифалар белгиланган. Маиший чиқинди полигонларини 20 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.

Шунингдек, эшитувда Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси Қашқадарё ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жамшид Усмоновнинг мавзу юзасидан ҳисоботи тингланди.

– 2024 йилда жами 295 млн 120 минг тонна қаттиқ маиший чиқиндилар марказий чиқинди полигонларига жойлаштирилди, – дейди Жамшид Усмонов. – Хусусан, ноябрь-декабрь ойларида 13 та қаттиқ маиший чиқинди полигонлари тартибга келтирилди. Бундан ташқари 5 та қаттиқ маиший чиқинди полигонлари рекультивация қилиниб, фаолияти тўхтатилди. Дирекция балансидаги мавжуд 16 та махсус техника ёрдамида доимий равишда чиқинди полигонлари тартибга келтирилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, вилоятда чиқинди полигонларини тартибга келтириб, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш борасида амалий ҳаракатлар давом этмоқда. Хусусан, Хитой Халқ Республикасининг «Shanghai SUS Environment» компанияси лойиҳасига кўра, 2025-2026 йилларда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида маиший чиқиндиларни термик усулда утилизация қилиб, электр энергияси ва турли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисос­лашган иккита завод қурилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 310 миллион долларни ташкил қилади, унинг амалга оширилиши натижасида 12 гектар ер майдонида барпо этилган заводларда йилига бир миллион тоннадан зиёд чиқинди ёқилиб, унинг атроф-муҳитга таъсири камайтирилади ва 480 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Чиқинди полигонлари 50 фоизга қисқаради, 27 минг хонадон электр энергияси билан таъминланади, шунингдек, 300 та қўшимча иш ўрни яратилади.

Ушбу лойиҳа доирасида Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида ҳам 2025-2026 йилларда Хитой компанияси томонидан маиший чиқиндиларни термик усулда утилизация қилиб, электр энергияси ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қурилиши кўзда тутилган. 155 миллион АҚШ доллари қийматидаги ушбу лойиҳани амалга ошириш эвазига вилоятдаги мавжуд чиқинди полигонларининг 60 физи қисқартирилишига эришилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, соҳада етакчи хорижий компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилиши мамлакатимизда чиқиндиларни бошқариш соҳасида циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш ҳисобига экологик вазиятни барқарорлаштириш, санитар ҳолатни яхшилаш, аҳолига хавфли касаллик­лар юқишини камайтиришга ҳисса қўшади. Қолаверса, чиқиндиларнинг қайта ишланиши табиий ресурсларни тежаш, муқобил энергия, хомашё ва органик ўғит олиниши, мавжуд чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилишига хизмат қилади.

Жамоатчилик эшитувида сўзга чиққанлар, ҳудудларда чиқинди полигонларининг атрофи тўлиқ ўралмагани, чиқиндиларнинг утилизация қилиш ишлари талаб даражасида эмаслиги, ўлчов тарозиларининг йўқлиги каби камчилик­лар айтиб ўтилди.

Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар тингланди: вилоятда чиқиндиларни қайта ишлашда чиқиндиларни ажратиш – уй хўжаликлари ва ташкилотларда чиқиндиларни турига қараб (пластик, органик, металл ва қоғоз) ажратиб йиғиш тизимини жорий этиш; кўчаларда турли хил чиқиндилар учун махсус контейнерлар ўрнатиш; аҳолини хабардор қилиш – чиқиндиларни қайта ишлашнинг аҳамияти ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини олиб бориш; таълим муассасаларида экологик маърифат дарсларини ташкил этиш; аҳоли орасида чиқиндиларни ажратиш ва қайта ишлаш маданиятини шакллантириш масалалари юзасидан кўплаб таклифлар айтилди.

Таъкидлаш жоизки, Қашқадарё вилоятида чиқиндиларни қайта ишлашни ривожлантириш атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқтисодий самарадорлик ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Ушбу таклифларни амалга ошириш учун давлат, хусусий сектор ва аҳолининг ҳамкорлиги муҳимдир.

 

Сожида АЛЛАЯРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши

бош мутахассиси,

«Экология ва саломатлик» аёллар

клуби раиси




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

🕔10:58, 04.12.2025 ✔34

CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

Батафсил
Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

Рақсга уста йўрға тувалоқлар

🕔10:53, 04.12.2025 ✔22

Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

Батафсил
Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

🕔15:45, 27.11.2025 ✔36

Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон учун биринчи марта  комплекс тизим яратилди

    Ўзбекистон учун биринчи марта комплекс тизим яратилди

    CITES иштирокчи давлатларининг 20-конференцияси доирасида «Табиат лойиҳалари: биохилма-хилликни сақлаш учун ўрмонларнинг экологик таснифи» мавзусида параллель тадбир ўтказилди.

    ✔ 34    🕔 10:58, 04.12.2025
  • Рақсга  уста  йўрға тувалоқлар

    Рақсга уста йўрға тувалоқлар

    Ўз вазифамга кўра қўриқхона ҳудудини назорат қилиб айланиб юрарканман, икки томонини бутазорлар қоплаган тор сўқмоқлардан бирида икки ноёб қушнинг қанотларини кенг ёйиб рақсбоп ҳаракатлар қилаётганини кўриб қолдим. Панароққа ўтиб дурбинда эътибор билан кузатдим. Бу ер юзида тобора камайиб бораётган ноёб йўрға тувалоқ экан.

    ✔ 22    🕔 10:53, 04.12.2025
  • Чўл бағридаги мўъжизавий  маскан

    Чўл бағридаги мўъжизавий маскан

    Сир эмаски, бир неча йиллардан буён мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш ҳақида кўп гапирилиб келинмоқда.

    ✔ 36    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Бургут  фарзандларига  қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Бургут фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

    Табиат сир-синоатларга тўла. Она бургутларнинг бўлажак фарзандларига ота танлаш жараёни ҳам жуда ҳайратланарли кечади.

    ✔ 34    🕔 15:44, 27.11.2025
  • Табиатнинг  чегараси йўқ

    Табиатнинг чегараси йўқ

    Ўзбекистон ва Тожикистон мактаб ўқувчилари иштирокида «Зарафшон дарёси. Умумий экотизим – умумий ғамхўрлик» халқаро экомарафони ўтказилди.

    ✔ 81    🕔 15:30, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар