Табиат      Бош саҳифа

Сўна ўрдак ҳақида биласизми?

Кўпгина туркий халқларда ёввойи, жуда чиройли ўрдакни сўна дейишади. Сўна оқ-қора, яшил ва қизил патлар билан жилоланган ёввойи ўрдак саналади. У қуйи Амударё минтақасида сув ҳавзалари, кўл қамишзорлари ва тўқайларда кўп учрар эди бир вақтлар.

Сўна ўрдак  ҳақида  биласизми?

Ҳатто ўтган асрнинг 80-йилларида броконьер овчилар томонидан отилган сўна ўрдаклар бозорларда қўлма-қўл бўлиб сотилган. Уларни одамлар талаш қилиб олишган. Кексалар бу парранда гўштининг ширинлигидан ташқари шифобахшлиги ҳақида ҳам кўп гапиришарди.

Айтишларича, ўтмишда бу қушнинг пати бахтиёрлик рамзи ҳисобланган. Уни ҳукмдорлар тожи ёки бош кийимидаги жиғага тақиб юриш урф бўлган. Маликалар, аслзода хонимлар манатли тахясига туғдор сифатида сўна ўрдакнинг чиройли пати тақилган. Буни машҳур кинооператор Худойберган Девонов олган фото ва кинотасвирлар, шунингдек, «Тоҳир ва Зуҳра» фильми ҳам тасдиқлайди.

Дарвоқе, сўна ўрдакнинг гажакдор патини бир даста қилиб уйдаги гиламлар ўртасига илиб қўйиш одати яқин йилларгача урф бўлган. Хоҳ ўғил бола бўлсин, хоҳ қиз бола, уларнинг дўпписининг бошига сўна ўрдак укпари осиб қўйилганига ҳам кўпчилик гувоҳ десак, янглишмаймиз.

Афсуски, сўна ўрдаклар қуйи Амударё минтақасида деярли йўқ бўлиб кетган ноёб қуш турларига киради. Уларни кейинги 20-30 йил ичида бирор жойда учратдим деган одамга дуч келиш қийин. Бироқ Қорақалпоғистон Республикасида кейинги йилларда ташкил қилинган миллий табиат боғлари ва қўриқхоналарда олмабош ўрдакларнинг фотоқопқонга тушгани қайд этилади. Олмабош ўрдаклар ҳам ўзининг чиройи ва хушбичимлиги билан сўна ўрдак­ларга ўхшаб кетади.

Инсоният тажовузидан овлоқ бир макон ўлароқ хизмат қилаётган ушбу миллий табиат боғлари ҳамда қўриқхоналарда балки сўна ўрдаклар ҳам макон топган бўлса, ажаб эмас.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔24

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 24    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар