Табиат      Бош саҳифа

Меҳрибон лайлаклар

Акмалжоннинг дадаси дам олиш куни қишлоқда яшайдиган ўртоғиникига бормоқчи бўлди. Йўл олис бўлгани учун ҳамроҳ бўлади, дея ўғлини ўзи билан бирга олди. Беш ёшли Акмалжон узоқ йўлга, бунинг устига қишлоққа илк марта бораётгани учунми, машина ойнасидан кенг далаларга ҳавас билан қараб кетарди.

Меҳрибон  лайлаклар

– Вуй, бунча чиройли ҳаммаёқ! Дарахтларнинг кўплигини! Катта ариқ ҳам бор экан. Ёзда қишлоқ болаларига мазза бўлса керак. Ҳар куни ариқда чўмилади.

Кейин кўзи нимагадир тушди шекилли, бирдан бақириб юборди:

– Дада, симёғоч устидаги лай­лак­ларни қаранг! Эҳ-ҳа, улар бунча кўп. Ҳар битта симёғоч устида бор экан.

Акмалжон машинадан чиқиб кетгудай бўлиб, қўли билан дадасига лайлакларни кўрсатар, ҳайратини яшира олмасди.

Дадаси машинани секинлатди.

– Бу ерда лайлаклар жуда кўп. Истасанг, бироз томоша қиламиз.

– Майли, тўхтанг, узоқдан бўлса ҳам озгина томоша қилайлик!

Акмалжон машинадан тушиб, кўлини пешонасига соябон қилганча даланинг қоқ ўртасидаги қатор симёғочларга тикилди. Шу пайт даладан икки киши қўлида кетмон тутганча чиқиб келди. Дадаси уларга салом берди. Акмалжон уларнинг ортидан қараб қоларкан, кўнглидан ўтганни яшира олмади.

– Дада, лайлаклар далада ишлагани келган одамлардан қўрқмайдими? – дея савол қотди.

– Йўқ, қўрқмайди, чунки одамлар уларга озор бермайди-да.

– Дада, нега лайлаклар симёғоч устига ин қуришган? Ўша уйини дарахтларга қурса бўлмайдими? Ёмғир ёққанда қаерга бекинади? Жазирамада нима қилишади? – саволларни тизиб ташлади ўғил.

– Лайлаклар тинч, осойишта жойни хуш кўришади. Уларнинг озуқаси қурбақа, балиқ, калтакесак, сичқонлар бўлгани учун сувга, далаларга яқин жойларга ин қуришади. Уянинг оғирлиги 250 килограмгача бўлади. Бундай оғирликни ёш дарахт­ларнинг шохлари кўтара олмайди. Қушлар – дарахтларнинг дўсти, шунинг учун уларни авайлайди. Қолаверса, жазирама иссиқ лайлакларнинг жон-у дили, – дея эринмасдан тушинтирди отаси.

– Демак, лайлаклар дарахтларни авайлагани учун ҳам симёғочларга ин қуришар экан-да?

Акмалжон ишонқирамай кўзларини катта-катта очди. Дадаси серсавол, қизиқувчан ўғлининг гапига кулиб жавоб берди:

– Шундай, ўғлим, авайлайди. Аслида нафақат қушлар, балки биз ҳам табиатни асраб-авайлашимиз, дўст бўлишимиз зарур. Дарахт экиб, табиатни кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссамизни қўшиш барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади.

Акмалжон дадасининг жавобидан ўйланиб қолди. Кейин секин гапида давом этди:

– Унда ўртоғим Отамурод табиатнинг дўсти эмас экан-да.

– Бу нима деганинг?

– У билан ўйнагани чиқсак, доим дарахтларга осилади, тош отиб  шохларини синдиради. Қишлоқдан қайтгач, Отамуродга табиатнинг дўстлари  ҳақида айтиб бераман.

Эртаси куни Акмалжон қиш­лоқда кўрганларини ўртоғига тўлқинланиб сўзлаб берди. Отамурод лайлаклар ҳақида қизиқиб тинглар экан, ўз қилмишидан уялди. Сўнг Акмалжоннинг қўлини маҳкам сиқиб:

– Сўз бераман, энди ҳечам дарахтларга осилмайман, шохларини синдирмайман. Бугундан бошлаб табиатга чин дўст бўламан, – деди.

 

Муҳайё ЎРОҚОВА,

Бекобод туманидаги 2-умумий

ўрта таълим мактаби ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

🕔15:04, 11.06.2026 ✔73

Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

Батафсил
Денгиз  иштиёқи

Денгиз иштиёқи

🕔15:01, 11.06.2026 ✔74

Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

Батафсил
Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔127

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола ривожланишида  табиатнинг  ўрни

    Бола ривожланишида табиатнинг ўрни

    Болалар касал бўлиб қолса, аксарият ота-оналар сабабни вируслардан, овқатланишдан ёки иммунитетдан излайди. Аммо шундай омиллар борки, улар ҳар куни фарзандларимиз билан бирга нафас олади, улар ичадиган сувга, истеъмол қиладиган озиқ-овқатга ва ҳатто руҳиятига таъсир кўрсатади. Бу – экологик муҳит.

    ✔ 73    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Денгиз  иштиёқи

    Денгиз иштиёқи

    Тоғнинг тик қояси бағридаги уяда бургут палапони дунёни юқоридан кузатиб турибди. Борлиқ жуда кўркам. Охири уфққа туташиб кетган денгиз. Тўлқинлар узра ўйноқлаб учган қушлар. Эҳ-ҳе, ҳавасинг келади!

    ✔ 74    🕔 15:01, 11.06.2026
  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 127    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 104    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 116    🕔 15:52, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар