Табиат      Бош саҳифа

Ов қилишга мораторий: Бу чеклов ҳайвонларни асраб қола оладими?

Жорий йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январга қадар Ўзбекис­тон Республикаси ҳудудида ов қилишга мораторий (чек­лов) жорий қилиш таклиф этилмоқда. Бу таклиф «Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳасида қайд этилган.

Ов қилишга мораторий:  Бу  чеклов ҳайвонларни  асраб қола оладими?

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда овчилик хўжаликлари томонидан ўзларига бириктирилган ов қилиш жойларидан ташқари ҳудудларда ов қилиш учун берилган овчилик йўлланмалари бўйича назоратнинг мавжуд эмаслиги овчиларга овчилик йўлланмаларидан такрор фойдаланиш ҳамда ноқонуний ов қилишга шароит яратмоқда. Овчиларнинг ов ҳудудларидан ташқари бўлган жойларда ноқонуний ов қилиши ва тартибсиз равишда ҳайвонот дунёсига бўлган муносабати ҳайвонларнинг нормал кўпайиш жараёнига жиддий хавф солмоқда. Бу каби ҳолатлар эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўляпти.

Хўш, таклиф қилинаётган мароторий бу каби ҳолатларнинг олдини ола оладими? Халқаро тажриба қандай? Чеклов устидан назорат қандай бўлади? Шу каби саволларга Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги жавоб берди.

 

Халқаро тажриба қандай?

Халқаро тажриба ўрганилганда узоқ муддатли ов фаолиятини чеклаш йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ҳайвон турларининг нормал популяциясини сақлаб қолиш ва уларни маълум бир миқдорда кўпайишига ёрдам бергани исботланган. Масалан, АҚШнинг Гарвард университети ва Буюк Британиянинг Оксфорд университети тадқиқотларига кўра, овни чеклаш натижасида шу ҳудудлардаги ҳайвонлар сони ўртача 20 фоизга ошган ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатган.

Ўзбекистон Фанлар Академияси тадқиқотлари ов чек­ловлари атроф-муҳит барқарорлигини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этмоқда.

 

Мораторий татбиқ этилмайдиган ҳолатлар

Таклиф этилаётган лойиҳага кўра, мораторий фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этилмайди.

Шунингдек, овчиларга муқобил машғулот сифатида ҳудудларда ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган махсус полигонларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Қолаверса, шаҳарлардаги табиий сув ҳавзалари ихтиофаунасининг популя­циясини қайта тиклаш мақсадида республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойларда 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили 15 тоннадан кам бўлмаган чавоқлантириш ишлари амалга оширилади.

 

Назорат қандай бўлади?

Ов фаолиятига чекловлар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланади ва тегишли органлар томонидан назорат қилинади. Бу борада давлат ва жамоатчилик назорати орқали чекловларга риоя этилиши доимий равишда текшириб борилиб, махсус комиссиялар ташкил этилган ҳолда ҳар чоракда олиб борилаётган ишлар мониторинг қилинади.

 

Кутилаётган натижалар

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, чекловлар жорий этилгандан кейин ҳайвонлар популяциясининг йиллик ўсиши 8-10 фоизга ортиши кутилмоқда. Шунингдек, бу борадаги ишлар овчилик хўжаликларини ташкил этиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга, тартибли ов қилишга замин яратишга ҳамда табиатни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Қолаверса, табиатнинг соғлом ҳолати сайёҳлик ва дам олиш имкониятларини яхшилайди.

 

Шаҳруза САТТОРОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔24

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 24    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар