Табиат      Бош саҳифа

Табиат бағридаги умр

Тожиали ота Нортожиевни фарғоналиклар яхши танийди. Қўштепа туманининг «Қоражийда» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи  нуроний отахон ёшлардек шиддатли, табиатга меҳр қўйган соҳибкорлардан бири.

Табиат бағридаги  умр

Боғдорчилик, ерга бўлган эътибор билан осмонўпар дарахтлар қулоч ёзиб нуронийнинг ҳовлисида яшиллик дунёси ҳали-ҳамон бўй кўрсатмоқда. Йиллар силсиласи отахоннинг табиатга бўлган меҳрига раҳна сололмади. Меҳнат фахрийсининг ёши ҳозир тўқсонга яқинлашди. Қувонарлиси, меҳнат билан суяги қотган инсоннинг билагида ҳамон куч етарли. Фарзанду набиралар унинг ташаббусларига чинакам қўш қанот.

Ота хонадонида кўл барпо этгани, унда балиқлар парваришланаётгани, сув бўйлаб қайиқда сайр этиши айни ҳақиқат. Сувга шохини эгиб турган мажнунтол орасидан эртакнамо қайиқ билан секин сузиб ўтаётган табиат жонкуярининг қўлидаги эшкакларда ҳаёт завқи қалқийди. Қармоққа хўрак жойланиб, балиқ тутишга чоғланади. «Ҳалқум ҳалол бўлиши учун балиқ емак, унга эса ҳалол озуқа бирла парвариш керак», – дейди ота сўзларини таъкидлашда давом этиб.

Тану жонга шифо бўлган асал маҳсулотлари етиштириш ҳам маҳалла фаолининг эътиборидан четда қолган эмас. Мақсад олинган ҳосилни сотиш, даромад эмас, аксинча, яқинларни хурсанд қилишга қаратилгани диққатга лойиқ. Ер билан тиллашган қаҳрамонимизнинг бирор касаллик билан ўралашганини сира учратмадик. Боиси, жисмоний тарбия машғулотлари сўлим табиат бағридаги кундалик юмушлар билан қоришиб кетади. Тоза ҳаво, дарахтлардан чиқаётган кислород тан ва руҳга оромбахш қувват манбаини улашади. Олтин куз фаслида Тожиали отанинг мўъжазгина ҳовлисида ажиб бир гўзаллик акс этган. Оловранг япроқлар кўл юзида, ўрик дарахти шохларида эса сўриларни кўрасиз.

Боғдорчилик, балиқчилик, асаларичилик тармоқларида етарли тажрибага эга нуронийнинг ихтирочилик қобилияти ҳам бор эканига узоқ йиллар аввал гувоҳ бўлган эдим. Ўша пайтда менинг ҳайратимни оширган  қадрдон сўриларга юқорига чиқиш учун отанинг тафаккур маҳсулидан барпо бўлган қўлбола зиналар орқали кўтариласиз.

Узумлардан оила бюджетига яхшигина маблағ қўшилди. Табиатга эътибор ҳосилнинг мўл ва баракали бўлишига замин яратди. Пиру бадавлат соҳибкорнинг саъй-ҳаракатлари зое кетгани йўқ. Ҳосил ва иштиёқнинг чўғидан кўнгил тўқ. Қўштепалик оқсоқолнинг фаолиятига қизиққанлар унинг чорбоғига саёҳат тадбирларини ҳам уюштирмоқда. Инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, руҳий яқинлик миришкорликни юқори поғоналарга олиб чиқаётганига, саломатлик, хуррамлик отанинг муборак ёшига ёш қўшмоқда.

 

Гулрухсор ОМОНДИНОВА,

ЎЭП Фарғона вилоят партия ташкилоти

бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔24

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 24    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар