Табиат      Бош саҳифа

Орол муаммоси бизнинг лоқайдлигимиз маҳсули бўлди

Бугунги экологик вазият жамиятда экологик онгни шакллантиришни долзарб вазифа қилиб қўймоқда. Экологик муаммоларнинг келиб чиқиши бир томондан ижтимоий омилларга боғлиқ бўлса-да, бошқа томондан экологик онгнинг шаклланмагани, экологик маданиятнинг пастлиги билан боғлиқ.

Орол  муаммоси бизнинг  лоқайдлигимиз маҳсули бўлди

Маънавий мероснинг таркибий қисми бўлган диний қад­риятларимизда кишиларнинг экологик маданиятини юксалтиришга алоҳида аҳамият берилган. Ота-боболаримиз қадимдан деҳқончилик билан шуғулланиб, боғу-бўстонлар барпо этишга, ариқ, зовурлар қазишга, янги каналлар чиқаришга, карвон йўллари бўйида дам оладиган манзиллар, чўлларда сардобалар қуришга алоҳида эътибор беришган. Айни вақтда уларнинг муҳофазаси билан махсус шуғулланишган.

Миллий қадриятларимизда экологик онгни шакллантиришга хизмат қиладиган ғоялар кўп. Ота-боболаримиз кундалик турмушида ўз фарзандларига доимо «Сувга туфлама, гуноҳ бўлади», «Ҳавони ифлос қилма», «Уйингни озода тут», «Яхшидан боғ қолади», «Жонли жонзотга озор етказма», «Дарахтни синдирма» деб насиҳат қилганлар. Бу панду насиҳатлар ёшлар экологик онгининг шаклланишига хизмат қилган.

Миллий қадриятларимизга хос анъаналаримиздан бири фарзанд туғилганда унинг шарафига кўчат ўтқазишдир. Бу анъана боғларнинг кўпайишига, ободончиликка, атроф-муҳитнинг баҳаво бўлишига, инсон учун ҳаётий зарур бўлган яшил табиатнинг гуллаб-яшнашига олиб келади. Миллий қадриятларимиздаги бу анъана собиқ шўролар даврида унутилаётган бўлса-да, мустақиллик туфайли ушбу миллий қадриятимизни тиклаш имконияти пайдо бўлди.

Ёшлар экологик маданиятининг шакл­ланиши ва тараққиётига катта таъсир ўтказувчи қадриятларимиздан яна бири тўйларимиздир. Тўй нафақат хонадон, балки маҳалланинг тинчлигию шодлик­лари нишонасидир. Тўй ўтказмоқчи бўлган хонадон албатта тўйга тайёргарлик кўришни барвақт бошлайди. Таъмирталаб жойлар тузатилади, хонадон тартибга келтирилиб саранжом-саришталик муҳити вужудга келтирилади.

Оилада яхши экологик муносабатларнинг шаклланишига сабаб бўладиган одатларимиздан бири шуки, ёш келинчаклар ҳовлининг олдини супуриб сув сепиб қўяди. Бу одатни кўрган ёшларда озода турмуш кечиришга ҳавас уйғонади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда бўлиб ўтаётган «Энг яхши экологик тоза маҳалла» кўрик-танловлари, маҳаллалар билан ишлаш давлат дастурлари ҳам кишилар дунёқарашида экологик тафаккурнинг шаклланишига, экологик маданиятнинг ривожига самарали таъсир кўрсатмоқда.

Аммо бугунги кунда айрим тўйларимизда бўлаётган исрофгарчилик, табиат инъом этган ноз-неъматларга беписанд муносабат, дабдабабозликка берилиш, атроф-муҳитни ифлослантириш ҳолларининг учраб туриши бор гап. Маҳаллада олиб бориладиган тарғибот-ташвиқот ишларида, «Тўйлар ҳақида ўйлар» баҳс-мунозараларида масаланинг экологик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратишимиз, албатта, зарур.

Экологик муаммоларнинг келиб чиқишига кишиларда юксак ахлоқий фазилатларнинг етишмаслиги сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Экологик муаммолар ўз табиатига кўра маънавий-ахлоқий моҳият касб этади. Бахт-саодатга интилиш, меҳнатсеварлик, ҳалоллик каби фазилатлар экологик муаммоларнинг бартараф қилинишига самарали таъсир ўтказади. Инсон комил эмас, балки комилликка интилишдадир. У комилликка интилмас экан, жамиятнинг экологик маданияти юксак бўла олмайди.

Қаҳрамон шоиримиз Абдулла Орипов «Орол учун» шеърида экологик муаммонинг маънавий-ахлоқий жиҳатига эътибор қаратиб, шундай ёзган эди:

 

Гоҳо миямизни қопласа савдо,

Ғалат миямизни қопласа савдо,

Регистон йўқолиб қолса мабодо,

Айтинг-чи, дўстларим не ҳол юз берар?

 

Айтинг-чи, қандайин кўйга тушардик,

Бухоро бўлмаса, бўлмаса  Хевоқ!

Улар абадийдир дея беҳадик,

Ўтиб бораётир умримиз мудроқ.

 

Шаҳарлар жойида турибди бу кун,

Уларнинг заволи келмас хаёлга.

Меросий худбинлик борлиги учун

Қарамай қўйибмиз афсус, Оролга.

 

Отанг кетса агар, ота бўларсан,

Онанинг ўрнини босгай қиз, сингил.

Денгизинг қуриса не ҳам қилурсан,

Қайга бош урарсан, эй мунглуғ кўнгил?!

 

Ҳа, Орол муаммоси бизнинг худбинлигимиз, дунёпарастлигимиз, лоқайдлигимиз маҳсули бўлди. Орол кўз ёшлар билан, ўтказилган мажлис баённомалари билан тўлмайди, балки юксак инсоний фазилатлар қарор топган ижтимоий муносабатларнинг натижаси ўлароқ тўлиши, яшариши мумкин. Юксак инсоний фазилатлар ҳақидаги маълумот эса бизнинг ўтмиш маънавий меросимизда етарлича бор. Ундан самарали фойдаланиш, бугунги кун эҳтиёжларига сафарбар этиш бизнинг бурчимизга айланиши шарт.

 

Мадраҳим САФАРБОЕВ,

Маъмун университети профессори,

халқаро адабиёт, санъат,

маданият ва ижтимоий фанлар академияси академиги




Ўхшаш мақолалар

«Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

«Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

🕔08:57, 23.04.2026 ✔49

Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

Батафсил
Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

🕔08:54, 23.04.2026 ✔52

«Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

Батафсил
Табиат болалар  нигоҳида

Табиат болалар нигоҳида

🕔08:51, 23.04.2026 ✔45

Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 26-Июн  
52 51 50 49 48 46 45
44 43 42 41 40 39 38
37 36 35 34 33 32 31
30 29 28 27 26 25 24
23 22 21 20 19 18 17
16 15 14 13 12 11 10
9 8 7 6 5 4 3
2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Тоза маҳалла» –  тўғри кимёвий билим ва юксак  экологик маданиятдан бошланади

    «Тоза маҳалла» – тўғри кимёвий билим ва юксак экологик маданиятдан бошланади

    Мактаб даражасида яхши билимга эга инсон экологияга ҳеч қачон зарар етказмайди. Албатта, агар унда экологик маданият кучли бўлса. Нима учун мактаб даражасида деяпмиз?

    ✔ 49    🕔 08:57, 23.04.2026
  • Миллион йиллик «вақт капсуласи»  кашф этилди

    Миллион йиллик «вақт капсуласи» кашф этилди

    «Инсонлар ер юзига келишидан олдин вулқонлар ва иқлим ўзгаришлари натижасида ҳаёт қайта шаклланган». Янги Зеландияда топилган миллион йиллик ғорни ўрганган мутахассислар шундай хулосага келишди.

    ✔ 52    🕔 08:54, 23.04.2026
  • Табиат болалар  нигоҳида

    Табиат болалар нигоҳида

    Боланинг тасаввури соф ойна. Унда борлиқ қандай бўлса, шундай акс этади. Яқинда юртимиз бўйлаб ўтказилган «Табиат болалар нигоҳида» республика расмлар танловининг якунлари бизни ана шу ойнага боқишга мажбур қилди. Аслида, мақсадимиз жажжи ижодкорлар қалбидаги гўзалликни кўриш, уларни табиатга меҳр руҳида тарбиялаш эди.

    ✔ 45    🕔 08:51, 23.04.2026
  • Ховосда янги боғлар,  янги имкониятлар

    Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар

    Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.

    ✔ 75    🕔 17:58, 16.04.2026
  • Қўшработ қир-адирлари ҳам  дарахтларга  бурканадими?

    Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?

    Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.

    ✔ 57    🕔 17:55, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар