Табиат      Бош саҳифа

Аждодлардан соф ҳолда қабул қилдик, авлодларга ҳам соф ҳолатда еткизайлик-да энди

Ота-боболаримизнинг айтишларича, бир пайтлар ҳамма бир ариқдан сув ичишган, ҳеч ким зилол сувга чиқиндиларни ва ифлос нарсаларни ташламаган. Шу сувни ичиб, шу сувдан бирдек фойдаланиб улардан ҳеч бири бирор касалликни орттирмаган ҳам.

Аждодлардан  соф  ҳолда  қабул қилдик,    авлодларга ҳам соф ҳолатда  еткизайлик-да энди

Аммо ўша даврлар ўтиб кетди.

Асосан Катта Фарғона канали, Наймансой, қолаверса, Шоҳимардонсойнинг бир қисм сувлари бизнинг Ўзбекистон тумани маркази ҳамда турли қишлоқ маҳаллаларидан оқиб ўтадиган катта-ю кичик ариқлардаги сув шаффоф рангини бир хунук сариқ ё қора тусга ўзгартира бошлади. Сабаби, турли чиқиндилар ташланавериб шу ҳолга тушди. Ҳатто бугун баъзи ариқлар ичига чиқиндилар тўлиб, таъбингизни роса хира қилади.

Бошқа туман, шаҳар ва қўшни вилоятлардаги танишларимнинг гапига қараганда бу ҳол уларда ҳам учрайди. Шаҳарлардаку магазин, ошхона ва ҳатто айрим муассасалардан чиққан ахлатларни ариққа ташлаш одатга айланмоқда. Бунақада яқин келажакда оқар сувларни лойқа, бўтанага айлантириб бўламиз. Кунимиз зах, на ичиш, на ювиниш, на суғоришга ярамайдиган ер ости сувлари, кун сайин захиралари камаяётган ичиш учун яроқли водопровод сувларига қолади.

Оби ҳаётни ифлослантириш яна қишлоқларимизу шаҳарлардаги ҳовли уйлар жойлашган ерларда эрта тонгдан бошланади. Бунда баъзи ёш келинлар хас-хашак, қоғоз парчалари, чанг-ғуборни қўшиб тўғри ариққа супуриб юборишади. Идиш-товоқ, кийим-кечаклар шу оқар сувда ювилиб, кўпигу чой шамалари ҳам шу ерга оқизилади. Ҳатто молларнинг гўнгини ҳам ариққа ташлаётганлар бор. Бу ишлар оқибатида энди ўзимиз шу ариқдан сув ичиш у ёқда турсин, ҳатто қўлимизни чайишга ҳам ижирғанадиган бўлиб қолдик. 80-90 ёшлардаги отахонлар бундан 60-70 йиллар муқаддам бутун вилоятимиз, Фарғона ҳамда Қўқон, қолаверса ўзимизнинг Яйпан шаҳарларидаги ариқлар суви ҳам тўлиб-тошиб, тиниқ-мусаффо оққани, кенг далалари бор қишлоқларимизда бирорта обрўли одам маҳалла аҳли томонидан мироб қилиб қўйилганини гапириб қолишади. Ўшанда ота-боболаримиз шу зилол сувга нон оқизиб ейишар, сувидан ҳовучлаб ичганча сира тўйишмас экан. Ҳа, илгарилари бу ариқлар бўйида бирор хас-хашак учрамаганини нуронийларимизнинг суҳбатларидан эшитиб қоламиз. Уларнинг ота-оналари «Сувни хор қилсанг, унга зор бўласан, сувга тупурмагин – ахлатга ботасан!» деган гапларни айтишар экан.

Яна бир салбий жиҳати – ажриқлар, хас-хашаклар, ахлату чиқиндиларнинг ариқларга оқизилаётгани боис улар қувурларни тўлдиряпти. Оқибатда, аҳоли тез-тез сувни пасайтиришга, ариқларни чопиш ва қувурларни чиқиндилардан тозалашга мажбур бўляпти. Сасиган сувни пашша босиб, турли касалликлар ҳам тарқалиши мумкин. Бундай салбий ҳолатларни кўриб, «эҳ, аттанг!» дейсан киши. Афсус, зилол сувлар ҳозир ҳаттоки адашмасам вилоятимиздаги энг баҳаво, 15-20 йиллар илгари ҳам оқар сувлари жуда тозалиги билан машҳур бўлган Фарғона тумани маркази Водил шаҳарчасида (Шоҳимардондан оқиб келувчи Оқсув ва Кўксув сойларининг биринчи ўзани шу шаҳарчада) ҳам йўқ. Эндиликда тиниқ, зилол сувлар Оқсув ва Кўксувлар бошланувчи Ёрдон ва Шоҳимардон қишлоқларидагина бор!

Хуллас, оддийгина эътиборсизлик, чиқинди ташлаш маданиятининг пастлиги кўплаб муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўляпти. Агар ўша ариқлар тоза бўлганида, қувурларни тозалаш учун вақт ва сарф-харажатлар ҳам кетмасди.

Бунинг учун аввало сувни ифлослантираётганларни қаттиқ жазолаш керак. Шу мақсадда партиямизнинг Ўзбекистон туман кенгаши раиси Нигорахон Камолиддинова туман Ичимлик сув таъминоти бўлими вакиллари ва партиямиз фаоллари биргаликда жамоатчилик назорати тадбирларини ўтказиш режасини белгилаб олишди. Партиямизнинг фаол аъзоларидан бири, Қўқон шаҳар Сўх-Оқтепа ирригация бўлими раҳбари Илҳомжон Ҳошимов эса «Оби ҳаётни эъзозланг!» номли тарғибот материали тайёрлаб, туманимиздаги барча ташкилот, корхона ва МФЙларга тарқатиш ҳаракатида. Шунингдек, аҳоли ҳамда ёш авлодга сувни ифлослантириш нақадар аянчли оқибатларга олиб келишини тушунтириш, қолаверса, янги боғ-роғ, «Яшил макон»лар яратиш зарурияти ҳақида туманимиз бўйлаб ҳамма жойда тарғиботни бош­лаганмиз. Бу саъй-ҳаракатлар самарасини бераётгани ҳар бир мактаб-боғчалар олдидаги ариқларни тозалаш, камида 20-30 тупдан дарахт ниҳоллари экиш учун жой ҳозирлашга киришилганида кўринаётир.

Демак, бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлган ариқларнинг ифлосланиши муаммосига чек қўйиш ўзимизнинг қўлимизда. Президентимиз томонидан 2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили деб эълон қилингани ҳам бизни шундай савобли ишларни бошлаш, лоқайд бўлмаслик ва керак бўлса ташаббус кўрсатишга шаҳдлантириши керак. Ахир, Ўзбекистон Экологик партияси деган чиройли номга, ҳозирда мамлакатимизда катта нуфуз, обрў-эътиборга эга бўлган партиянинг аъзоларимиз. Фаол бўлайлик! Қани, ишга киришайлик ва оби-ҳаёт ҳавзаларини тозалайлик. Уни келажак авлодга соф ҳолатда етказишимиз шарт!

 

Ҳилолахон ДЕҲҚОНОВА,

Ўзбекистон туманидаги 18-ДМТТ

директори,

ЎЭП туман кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔38

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Мушуклар нега хуриллайди?

Мушуклар нега хуриллайди?

🕔15:50, 21.05.2026 ✔39

Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

Батафсил
Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

🕔15:38, 15.05.2026 ✔68

Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 38    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 39    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 68    🕔 15:38, 15.05.2026
  • Минг йиллик сукут ёхуд ер юзининг энг қадимий дарахти ҳақида эшитганмисиз?

    Минг йиллик сукут ёхуд ер юзининг энг қадимий дарахти ҳақида эшитганмисиз?

    Табиат – инсоният тарихидан ҳам узоқроқ яшовчи, сирли ва буюк кучга эга. Баъзан у бизга шундай мўъжизаларни намоён этадики, уларни англаш ҳам осон эмас. Шундай мўъжизалардан бири мэтузэла (methuselah tree) дарахтидир.

    ✔ 90    🕔 08:59, 08.05.2026
  • Ариқлар –  Самарқанд шаҳар кўрки ва  экологик тозалик  рамзига айланиши керак

    Ариқлар – Самарқанд шаҳар кўрки ва экологик тозалик рамзига айланиши керак

    Бутун Ер юзида бўлганидек, экологик вазиятни яхшилаш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айниқса, чўлланиш муаммоси юқори даражада бўлиб, у экология, иқтисодиёт ҳамда аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 129    🕔 16:45, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар