Шоҳимардон тоғу сойларини истади кўнгил...
Табиатда ҳаво илиқлашди дегунча, одамлар кўнгли хушманзара оромгоҳлар, дам олиш масканларини истаб қолади. Биз ҳам ана шу хоҳишу истакка кўра, «Хива-Андижон-Хива» поездига ўтириб, Ўзбекистон дурдонаси ҳисобланмиш гўзал Фарғонанинг сўлим ва қадимий зиёратгоҳларидан бири – Шоҳимардон сари йўлга чиқдик.
























