ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА ОЛТИ ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМДАГИ НУТҚИ
Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
Муҳтарам меҳмонлар!
Хонимлар ва жаноблар!
Авваламбор, мана шундай қутлуғ кунда сиз, азизларни ва бутун халқимизни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз — Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни билдиришга рухсат бергайсиз.




















