«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган фуқаролар иккиламчи бозорда кўчмас мулк харид қилиш имкониятига эга бўлди.
Кўпчилик бу янгиликни эшитиши билан уй-жой кадастр ҳужжатлари билан нотариуслар ҳузурига ошиқмоқда. Айнан шу масала бўйича телефон қўнғироқларининг ҳам охири кўринмаяпти. Одамлар Давлат дастури тасдиқланиши билан бировнинг номида бўлган уйини ўз номига ўтказишга ёки ўз номига уй-жой сотиб олиш билан боғлиқ нотариал ҳаракатларни амалга ошириш бошланиши ҳақида сўрашмоқда.
Хўш, Тошкентда уй-жойни пропискасиз расмийлаштириш тартиби қачон ишга тушади?
— Давлат дастури йил давомида амалга ошириладиган амалий ишлар, қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар акс эттирилган йирик ҳужжатдир, — дейди Адлия вазирлиги қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Худоёр Мелиев ЎзАга берган интервьюсида. — Давлат дастурининг 56-бандида кўрсатилган фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштиришга оид ишлар бўйича Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари масъул қилиб белгиланган.
Мазкур банд бўйича 2018 йил 20 мартгача норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади. Бу лойиҳалар жорий йилда амалга ошириладиган ишларга оид Давлат дастурида белгилангани учун ҳам шу йилнинг ўзида қабул қилиниши мумкин. Мазкур ҳужжатлар кучга кирганидан кейин амалий ишларга киришилади.
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔84
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔189
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔178
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил