Давр нафаси      Бош саҳифа

БУГУНИДАН ЭЛ КЎНГЛИ ТЎЛИБ...

Давлатимиз раҳбари ҳудудларга ташрифи давомида ҳар гал оддий одамлар билан мулоқот қилади, уларнинг турмуш шароити билан қизиқади, қийнаётган ташвиш ва муаммоларига алоҳида эътибор қаратади.

БУГУНИДАН ЭЛ КЎНГЛИ ТЎЛИБ...

Қарши шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғини аҳли тадбиркорлиги билан ажралиб туради. Маҳалла кўчалари обод, саришта. 1 минг 212 хўжалик, 4 минг 700 дан зиёд аҳоли яшаётган ҳудудда ўнлаб савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тикувчилик цехлари фаолият юритмоқда.

— Ўтган йили ҳам ҳудуд фаровонлиги учун бир қатор ишларни амалга оширдик, — дейди маҳалла раиси Ғайрат ­Авазмуродов. — Хусусан, мактаб ва бошқа иншоотлар атрофига, кўча бўйларига 300 дан зиёд манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. 1,5 километрли таъмирталаб йўлга шағал ётқизилди. Лотоклар ҳашар йўли билан лойқадан тозаланди. Ҳомийлар ва маҳалла фаоллари ёрдами билан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирон фуқароларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Маҳалла фаоллари ҳар бир хонадонга кириб аҳолининг яшаш тарзини ўрганиш, томорқадан унумли фойдаланиш ва уни даромад манбаига айлантириш, хонадонларда касаначилик, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган тарғибот ишларини доимий йўлга қўйган. Бунинг натижасида одамлар мўъжазгина ҳовлисини гуллатиб, яшнатиб қўйибди. Кимдир ихчам иссиқхона қурган бўлса, кимдир уйида тикувчилик цехи очган. Бошқаси бетон ғишт ишлаб чиқармоқда. Айни пайтда маҳаллада 10 дан зиёд мана шундай тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Улардан бири «Мансуржон Аҳрор» масъулияти чекланган жамияти раҳбари ­Аҳрор Қодировдир.

— Фаолиятимизни 2008 йилда бошлаганмиз, — дейди Аҳрор ака. — Цехимизда, асосан, бетон ғишт ишлаб чиқарилади. Беш иш ўрни яратганмиз. Мавсум пайтида кунига 1,5 мингтагача бетон ғишт ишлаб чиқарилади. Ускуналаримиз бироз эски, шу боис энергия сарфи юқори. Яратилаётган шароит ва имкониятлардан фойдаланиб, энергия тежамкор замонавий технологиялар келтиришни режалаштирганмиз. Бу цехимиз фаолиятини янада кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради.

Маҳаллада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида уй шароитида касаначилик, миллий ҳунармандчилик билан шуғулланишлари учун ҳам шароит яратилган. Ҳозир бу ерда ўнлаб ҳунарманд аёллар уй шароитида ўзларига ўхшаган хотин-қизларни атрофига бириктириб, тикувчилик, тўқувчилик сирларини ўргатмоқда.

— Тикувчилик билан шуғулланаётганимизга 10 йилдан ошди, — дейди «Шерматова Мадина Мухторовна» оилавий тадбиркорлик корхонаси раҳбари Мадина Шерматова. — Аввалига якка тартибда фаолият юритдим. Кейинчалик буюртмалар кўпайгач, оиламдагиларни кўмакка чақирдим ва оилавий тадбиркорга айландик. Айни пайтда буюртмага қараб 3-4 турдаги эркаклар кийими тикамиз ва ички бозорга чиқарамиз. Тўлиқ маҳаллий хомашёдан фойдаланамиз. Орттирган даромад ҳисобига сўнгги русумдаги 5 тикув машинаси харид қилдик. Бу эса маҳсулотларимиз сифатини янада оширди. Келажакда фаолиятимизни янада кенгайтиришни мақсад қилганмиз.

Алишер Навоий номидаги маҳаллада бир кунимиз мана шундай ўтди. Қайси хонадонга кирманг, бир ўзгариш, янгиликнинг гувоҳи бўласиз. Одамлар бугунидан, ҳаётидан мамнун, эртанги кунга ишончи мустаҳкам.

 

Ўлмас БАРОТОВ

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔53

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔154

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔182

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 53    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 154    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 182    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 213    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 200    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар