Давр нафаси      Бош саҳифа

Таълим ислоҳотлари ҳақиқий натижаси билимли ёшларда кўринади

Таълимдаги ислоҳотларнинг ҳақиқий самараси эртанги кунимизни белгилайдиган билимли, мустақил фикрлайдиган, замонавий касб ва технология­ларни эгаллаган ёшлар тимсолида намоён бўлади.

Таълим ислоҳотлари ҳақиқий натижаси  билимли ёшларда  кўринади

Куни кеча Президентимиз раислигида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари, эришилган ютуқлар ва олдинда турган муҳим вазифалар муҳокама қилинар экан, айни жиҳатга алоҳида урғу берилди. Таълим соҳасидаги ўзгаришларга фақат янги мактаблар, замонавий бинолар ёки яратилган шароитлар нуқтаи назаридан эмас, балки ўқувчининг билими, дунёқараши ва эришаётган натижалари орқали баҳо бериш зарурлиги қайд этилди.

Зеро, бунинг нақадар тўғри ёндашув эканини сўнгги йилларда фарзандларимиз эришаётган натижаларда, ўқувчилар муваффақиятларида яққол кўряпмиз.

Биргина PISA тадқиқотида 15 ёшли ўқувчиларимизнинг табиий фанлар бўйича натижаси 32 поғона юқорилаб, 48-ўринни эгаллагани таълим сифатини халқаро мезонлар асосида баҳолаш борасида муҳим натижадир.

Ёшларимизнинг хал­қаро фан олимпиадаларидаги натижалари ҳам бу борадаги эътиборга молик кўрсаткичлардан биридир. Жорий йилнинг ўзида иқтидорли ўқувчиларимиз нуфузли олимпиадаларда 228 та медални қўлга киритди. Шундан 38 таси олтин, 82 таси кумуш ва 108 таси бронзадир.

Ўзбекистоннинг халқаро кимё ва информатика олимпиадаларига илк бор мезбонлик қилгани, ушбу мусобақаларда ўқувчиларимизнинг яна 8 та медалга сазовор бўлгани мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизими ривожланиб бораётганидан далолат беради.

Албатта, ҳар бир медал ортида катта меҳнат бор. Ўқувчининг интилиши, ота-онанинг ишончи, мактабдаги муҳит ва, энг муҳими, устознинг йиллар давомидаги меҳнати, сабри, изланиши ҳамда шогирдига бўлган ишончи ана шу натижаларнинг асосини ташкил этади.

Шунинг учун таълимдаги ҳар қандай катта ютуқни ўқитувчи меҳнатидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди.

Бугун мактабни битирмасдан туриб хорижий тил ва фан сертификатларига эга бўлаётган ўқувчилар сони 100 минг нафарга етгани ҳам ёшлар учун яратилаётган имкониятлар кўлами кенгайиб бораётганини кўрсатади. Бу кўрсаткичнинг 2,5 баробар ошгани эса ёшларнинг билим олишга, тил ва фанларни чуқур ўзлаштиришга интилиши кучайиб бораётганидан дарак беради.

Бундай натижалар ёшлар онгига «билим келажакка энг ишончли инвестиция» деган тушунчани сингдиришда муҳим аҳамият касб этади.

Қолаверса, жорий йилда қарийб 5 минг нафар битирувчининг олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплагани ҳам мактаб таълимида билим ва тайёргарлик сифатини оширишга қаратилаётган эътиборнинг яна бир муҳим кўрсаткичидир.

Бироқ эришилган натижалар билан чекланиб қолиш мумкин эмас. Чунки бугунги дунё шиддат билан ўзгармоқда. Замонавий технологиялар, сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт, янги касблар ва меҳнат бозоридаги ўзгаришлар таълим тизими олдига мутлақо янги талабларни қўймоқда.

Энди мактаб ўқувчиси фақат дарсликдаги маълумотларни ўзлаштириши етарли эмас. У ахборотни таҳлил қила олиши, танқидий ва ижодий фикрлаши, технологиялардан самарали фойдаланиши, хорижий тилларни билиши ва энг муҳими, мустақил қарор қабул қилишга тайёр бўлиши зарур.

Бу эса таълим мазмуни билан бир қаторда ўқитувчининг роли ҳам ўзгариб бораётганини англатади. Замонавий устоз фақат билим берувчи эмас, балки ўқувчини фикрлашга, изланишга, савол беришга ва мустақил ечим топишга йўналтирувчи шахс бўлиши керак.

Таълимга киритилган энг катта сармоянинг самараси йиллар ўтиб, билимли, рақобатбардош, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшайдиган авлод тимсолида намоён бўлади. Бугунги ўқувчи эртанги куннинг олими, муҳандиси, шифокори, тадбиркори, ўқитувчиси ва раҳбаридир. Унинг қандай билим ва дунё­қараш билан мактабдан чиқиши эса мамлакатимизнинг келгуси тараққиётини белгилайди.

Демак, таълимдаги ислоҳотларнинг энг муҳим натижаси ҳам замонавий мактаб биносида эмас, балки ана шу мактабдан катта ҳаётга қадам қўяётган илмли, мус­тақил фикрлайдиган ва ўз келажагини билим билан қуришга қодир ёшлар тимсолида кўринади.

 




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔32

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔26

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔159

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар