Фармацевтика соҳасида қачон қадоқлашдан ишлаб чиқаришга ўтамиз?
Фармацевтика корхоналарининг аксариятида замонавий технологиялар умуман қўлланилмайди, дори субстанциялари ишлаб чиқаришга умуман эътибор йўқ. Корхоналар тўлиқ циклда маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш ўрнига, ҳали ҳам асосан хориждан тайёр маҳсулотларни олиб келиб, қадоқлаш билан шуғулланяпти.
Ушбу фикрлар 6 февраль куни фармацевтика соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар натижадорлигини таҳлил қилиш, истиқболдаги долзарб вазифаларни белгилашга бағишланган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидлаб ўтилди.
Йиғилишда таъкидланганидек, маҳаллий корхоналарга импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш учун йиллар давомида қатор имтиёзлар берилган бўлса-да, ички бозордаги талабнинг 74 фоизи импорт ҳисобига қондирилмоқда.
Импорт қилинаётган 6 минг 824 номдаги хорижий дори воситасининг ярмидан кўпини мамлакатимизда ишлаб чиқариш мумкин. Лекин ҳозирда 27 фоизи ишлаб чиқарилади, холос.
Давлат тиббиёт муассасаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш аҳволи ҳам қониқарсизлигича қолмоқда. Аҳоли бу ислоҳотлардан кутилган натижаларни ҳали умуман сезаётгани йўқ.
Дори воситаларига эҳтиёжни аниқлаш тизими ва мавжуд эҳтиёж бўйича аниқ маълумотлар базаси яратилмаган. Жорий йилда мингта ижтимоий дорихона ташкил этиш бўйича ҳали натижали иш қилинмаган.
Фармацевтика йўналишида 7 та эркин иқтисодий зонани ташкил этиш бўйича фармон қабул қилинганига 9 ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, ҳали биронтасининг ҳудудида иш бошланмаган.
Фармацевтика соҳасидаги илмий-тадқиқот институтларининг роли умуман сезилмайди.
Президентимиз бу муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш бўйича истиқболдаги муҳим вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, дори субстанциялари ишлаб чиқаришни кескин кўпайтириш ва тўлиқ циклли ишлаб чиқаришни кенгайтириш, соҳада халқаро стандартлар ва янги инновацион технологияларни кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔56
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔50
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔177
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил