Давр нафаси      Бош саҳифа

Суюлтирилган  газ  нархи  ошади

— Кундалик ҳаётда овқат тайёрлаш учун маиший газ баллонидан, яъни  суюлтирилган газдан фойдаланиб келамиз. Эшитишимча, жорий йилдан суюлтирилган газ нархи ошар экан. Шу тўғрими?

Ҳамза ЛАПАСОВ,

Қўшработ тумани

Суюлтирилган  газ  нархи  ошади

Тўғри. 2018 йил 1 апрелдан аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газнинг нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм этиб белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 ­декабрдаги қарори билан суюлтирилган газ сотиш ва етказиб беришда суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида аҳолига суюлтирилган газни сотишнинг ушбу  табақалаштирилган нархлари белгиланган. 

Шунингдек, 2018 йил 1 августдан бошлаб эса Республиканинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 килограмм  учун 800 сўмдан етказиб берилади.

Kun.uz хабарида келтирилишича, айни пайтда 1 килограмм суюлтирилган газ нархи 372 сўмни ташкил этади.

Қарорда суюлтирилган газнинг ажратилган ҳажм доирасида етказиб берилиши ва тақсимланишининг тизимли назорати ҳам йўлга қўйилиши белгиланган.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔189

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔178

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар