Давр нафаси      Бош саҳифа

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Ўзбекистон Рес­публикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси делегацияси Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Арманистоннинг Ереван шаҳрида БМТнинг Биохилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияси Томонларининг 17-конференцияси (CBD COP17) доирасида ўтказилган «Leaders for Nature» биохилма-хиллик масалалари бўйича етакчилар саммитида иштирок этди.

Саммит кун тартибидан Кунмин-Монреал глобал биохилма-хиллик доиравий дастурини амалга ошириш, COP17 доирасида унинг бажарилиши бўйича илк глобал таҳлилни тайёрлаш, миллий ҳисобот тизимини такомиллаштириш, молиявий ресурсларни сафарбар этиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олди.

Тадбирда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, халқаро ва табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари раҳбарлари ҳам қатнашди. Иштирокчилар экотизимларни тиклаш, ноёб турларни асраш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини молиялаштиришни кенгайтириш ҳамда биохилма-хиллик соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича амалий чораларни муҳокама қилди.

Глобал доиравий дастурнинг асосий мақсадларидан бири 2030 йилга қадар қуруқлик, ички сув ҳавзалари, қирғоқбўйи ва денгиз ҳудудларининг камида 30 фоизини самарали муҳофаза қилиш ва бошқаришни таъминлашдан иборат.

Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида Ўзбекис­тонда амалга оширилаётган табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижаларини тақдим этди. Хусусан, мамлакатдаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар улуши 2016 йилдаги 4 фоиздан қарийб 15 фоизга етказилди. «Biomeros» дастури доирасида ушбу кўрсаткични 2030 йилга қадар 20 фоизга, 2035 йилга қадар эса 30 фоизга етказиш бўйича миллий мақсадлар белгиланган.

Шунингдек, давлат экологик назорати тизимини мустаҳкамлаш, Экополицияни ташкил этиш ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни буз­ганлик учун жарималарни 40 фоизга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Биохилма-хиллик тўғрисидаги конвенция бўйича Еттинчи миллий маърузанинг тайёрлангани ҳамда табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини молиялаштириш сезиларли даражада ошгани қайд этилди. Сўнгги тўрт йил ичида биохилма-хилликни асрашга йўналтирилган харажатлар уч баравардан ошиб, 1 миллиард АҚШ долларига етди.

Ўзбекистоннинг асосий устувор йўналишлари қаторида деградацияга учраган экотизимларни тиклаш, рақамли мониторинг технологияларини жорий этиш, ноёб ҳайвон ва ўсимлик турларини сақлаш, шунингдек, трансчегаравий табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш белгиланган.

Минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро инвестициялар, илғор технологиялар ва илмий салоҳиятни жалб этиш мақсадида Ўзбекистон саммитда учта ташаббусни илгари сурди.

Биринчи ташаббус – қурғоқчил ҳудудлар экотизимлари бўйича Халқаро хаб ташкил этиш. Ушбу ташаббус илмий тадқиқотларни ривожлантириш, деградацияга учраган ерларни тиклаш ҳамда чўл ҳудудлари, жумладан, Оролбўйи минтақасининг биохилма-хиллигини сақлашга қаратилган.

Иккинчи ташаббус – «Green University» негизида табиатни муҳофаза қилиш бўйи­ча Марказий Осиё ва Кавказ сунъий интеллект мактабини ташкил этиш ҳамда AI-Ranger дастурини ишга тушириш. Лойиҳа сунъий интеллект, сунъий йўлдош мониторинги ва учувчисиз учиш технологияларидан фойдаланиш бўйича мутахассислар тайёрлашни назарда тутади. Ушбу технологиялар браконьерлик, ноқонуний дарахт кесиш ва табиий ёнғинларни аниқлаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Учинчи ташаббус – 2030 йилга қадар Марказий Осиёнинг трансчегаравий муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тармоғини шакллантириш. Бунда бешта устувор ландшафтни белгилаш кўзда тутилган. Бу экотизимларни тиклаш, ҳайвонларнинг миграция йўлакларини сақлаш ва сайғоқ ҳамда қор қоплони каби ноёб турларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш имконини беради.

Мазкур ташаббусларнинг амалга оширилиши минтақавий ҳамкорликни мус­таҳкамлаш, халқаро молиялаштириш ва илғор технологияларни жалб этиш, шунингдек, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш борасида Ўзбекис­тоннинг халқаро майдондаги ролини янада кучайтиришга хизмат қилади.

 

Экология қўмитаси

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔31

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔26

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔159

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар