Солиқ қонунчилигида қандай ўзгартириш ва янгиликлар бўлди? Тадбиркорларга қандай имтиёзлар берилмоқда? Молк-мулк солиғи ҳақиқатдан ҳам ошдими?
Президентимизнинг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Унга биноан, фойда ва ободонлаштириш ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқлари бирлаштирилди. Илгари фойда солиғи ставкаси 7,5 фоиз, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси 8 фоизни ташкил этган. Эндиликда ушбу солиқ ставкаси аввалги 15,5 фоиз ўрнига 14 фоиз қилиб белгиланди ҳамда чегириладиган харажатлар таркиби кенгайтирилди.
Солиқ кодексининг олти моддасига ўзгартириш киритилиб, юридик шахслар учун мол-мулк солиғи объектидан кўчар мулклар чиқарилди. Солиқ кодексининг тегишли 3 моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ кадастр қийматидан келиб чиқиб ҳисобланиши ҳамда солиқнинг асосий ставкаси кадастр қийматига нисбатан 0,2 фоиз (2017 йилда 1,7 фоиз эди) миқдорида ва солиқ ҳисоблашда кадастр қиймати 42 миллион сўмдан (2017 йилда 3 миллион сўм) кам бўлмаслиги белгиланди.
Кадастр қиймати мавжуд бўлмаганда солиқ ҳисоблаш учун Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида 210 миллион сўм ҳамда бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда 90 миллион сўм миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати ўрнатилди.
Шу билан бирга, солиқ юки 2018 йилда кескин ошиб кетмаслиги учун кадастр қийматига асосан ҳисобланган солиқ суммаси 2017 йилгига нисбатан 20 фоиздан кўп бўлмаслиги белгиланди.
Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔56
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔49
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔177
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил