Бугунги кунда «Матбуот тарқатувчи» акциядорлик компанияси даврий нашрларни тарқатишни 117 йўналишда, қарийб 18 минг километр масофада амалга оширади. Компания ва унинг тизимидаги корхоналар орқали республика ва маҳаллий миқёсдаги барча босма даврий нашрлар тарқатилади.
— Республика миқёсидаги босма даврий нашрларни обуначиларга Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларига улар чоп этилиб, компанияга тақдим этилган куни, туманлар марказига кейинги кунигача ҳамда қолган аҳоли пунктларига босилган кундан учинчи кунигача бўлган даврда етказиб берилади, — дейди «Матбуот тарқатувчи» компанияси Истиқболли ривожлантириш ва молия бўйича директори Маҳмуд АРИПОВ. — Ушбу қоидани компания масъул ходимлари қатъий назоратга олган бўлиб, бу доимий мониторинг қилиб борилади. Агар етказиб бериш масаласида бирор бир камчилик ёки муаммо келиб чиқса, у зудлик билан бартараф этилади.
М.Ариповнинг сўзларига кўра, бозорнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу — босма даврий матбуот маҳсулотлари, айниқса, газеталарнинг ҳаётий даври жуда қисқа бўлиб, тизимда уларни тўғридан-тўғри олиб келиб саралаш ва ададларини бир томонлама ҳамда қайта етказиб бериш компаниядан катта логистик машаққат ва харажатни талаб қилади. Энг асосийси, транспорт-омбор логистикасидир. Битта «Матбуот» киоскининг нархи ўртача 35-37 миллион сўмни ташкил этади. Барча харажатни ҳисоблаганда, ҳар бир янги киоскни савдо жойига ўрнатиш компанияга ўртача 39 миллион сўмга тушади.
Шу боис киосклар харажатларини қоплаш, унинг рентабеллигини ошириш мақсадида қўшимча хизмат тури ва сотиладиган товарлар ассортиментини кўпайтириш бўйича ишлар олиб бориляпти. Хориж тажрибасига таянган ҳолда «Матбуот» киоскларининг вазифалари кенгаймоқда. Улар аҳолига бир неча, жумладан, ахборот, рекламага оид, турли хилдаги тўловларни қабул қилиш, интернет-магазинларнинг буюртмаларини бажариш каби хизмат турларини кўрсатиши йўлга қўйилган.
Анъанавий «Матбуот» киосклари тез орада ҳозирги даврнинг талаб ва таклифига асосан, замонавийлаштирилади. Улар умумий мультимедиа марказларига айлантирилади. Бунда аҳолига ижтимоий аҳамиятга эга, хусусан, тўлов терминаллари, интерактив карта, Wi-Fi орқали маълумотларни узатиш, интернет буюртмаларини бериш, уларни етказиш каби хизмат турларини кўрсатадиган объектларга модернизация қилиш юзасидан ишлар амалга оширилади.
Ўз мухбиримиз
Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади
🕔11:43, 20.08.2026
✔84
Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари институти имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди
🕔14:36, 14.08.2026
✔189
Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит софлиги учун масъулият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.
Батафсил
Мустақиллик қиёфаси
🕔14:35, 14.08.2026
✔178
Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!
Батафсил