Давр нафаси      Бош саҳифа

600 НАФАР ТАЛАБА КОНТРАКТ ПУЛИНИ ТЎЛОЛМАГАНИ УЧУН ЎҚИШНИ ТАШЛАШГА МАЖБУР БЎЛГАН

2016 йилнинг 1 ноябридан 2017 йилнинг 1 ноябрига қадар бакалавр босқичида ўқиётган талабаларнинг 600 нафари контракт пулини тўлолмагани учун ўқишни ташлашга мажбур бўлган.

Умуман ушбу даврда республикамиз бўйича бакалавр босқичи талабаларининг 8 минг 582 нафари олий таълим муассасасидан кетган. Бу борадаги рақамлар Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинди. 

Рақамларга эътибор беринг! Ушбу даврда 2 минг 25 нафар талаба фанларни ўзлаштиролмаганлиги сабабли ўқишдан четлаштирилган бўлса, 410 нафари касаллиги сабабли ўқишни давом эттира олмаган. Ушбу рақамлар ҳар қандай  кишини ўйга толдириши табиий.

Агар талаба фанни ўзлаштира олмаган экан, бунга фақат талабанинг ўзи айбдорми? Унга таълим бераётган профессор-ўқитувчилар фаолиятини ҳам савол остига қўймайдими ушбу рақамлар?    

600 нафар ўғил-қизларимиз контракт пулини тўлолмагани учунгина таълимни давом эттира олмаган. Бугунги кунда бу жуда ачинарли ҳолат эмасми? Ёшлар иттифоқи, маҳалла, хотин-қизлар қўмитаси жойларда бу муаммога ҳам эътиборини қаратса, вақтинчалик молиявий имконияти чекланган ёшлар келажаги учун катта устун бўлармиди?

«Оила даврасида» газетаси кейинги сонларда ушбу мавзуга кенгроқ тўхталади.

2017/2018 ўқув йили бошига олий таълим муассасаларидаги жами 297 минг 689 нафар талабалар таълим олаётган бўлиб, уларнинг 119 минг 180 нафарини қизлар ташкил этади. Талабаларнинг 27,1 фоизи давлат грантлари асосида, 72,9 фоизи шартнома асосида таълим олмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔189

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔178

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар