Табиат      Бош саҳифа

Сув тошқинлари хавфидан қандай ҳимояланиш мумкин?

Баҳор мавсумида сув сатҳининг кўтарилиши табиий ҳол. Агар у тошқинга айланса, аҳоли бундай хавфдан қандай ҳимояланиши керак? Тошқинни олдиндан аниқлаш ва олдини олиш мумкинми?

Сув  тошқинлари  хавфидан қандай  ҳимояланиш мумкин?

Ўзбекистон табиий географик жиҳатдан кўплаб йирик дарё ва тоғли ҳудудларга эга. Айниқса, баҳор фаслида музликларнинг жадал эриши ва ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юзага келиш эҳтимоли юқори. Бу каби ҳолатлар аҳоли хавфсизлигига, инфратузилмаларга ва қишлоқ хўжалиги ерларига катта таҳдид солади.

Сув тошқинларининг олдини олиш бўйича тизимли тадбирларни амалга ошириш мамлакатда экологик барқарорлик ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим йўналишидир. Юртимиз ҳудудларида сув тошқинлари юзага келишига бир қатор омиллар сабаб бўлади:

–  тоғли жойлардаги қорлар ва музликлар эришининг тезлашиши;

– ёғинларнинг кўпайиши ва номутаносиблиги;

– дарё ўзанларининг сув ўтказиш қобилиятининг пасайгани;

– қурилиш ишларининг гидрологик қоидаларга риоя қилмасдан олиб борилиши;

– табиий ресурслардан нотўғри фойдаланиш ва бошқалар.

Мамлакатимизда сув тошқинларининг олдини олишга оид бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Бу ҳужжатлар асосида ҳар бир ҳудудда хавфсизлик чоралари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш режалари ишлаб чиқилган.

Сув тошқинларининг олдини олишда сув омборларининг тўғонлари ва сув ҳавзалари қирғоқларининг мустаҳкамланиши, дарё ўзанларини мунтазам тозалаш ва кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги ерларини сувдан муҳофаза қилувчи иншоотлар қурилиши, қор эриши ва ёмғир сувларини назорат қилувчи махсус гидропостлар ўрнатилиши, шаҳарларда дренаж ва сув чиқариш тизимларининг янгиланиши каби муҳандислик-техник тадбирларининг амалга оширилиши самарали ҳисобланади.

Геоахборот тизимлари асосида харита тузиш, рақамли моделлаш ва симуляция орқали хавфнинг таҳлилини амалга ошириш, масофавий кузатув технологиялари – сунъий йўлдошлар орқали мониторинг қилиш, ИОТ қурилмалари билан сув сатҳи ва ёмғир миқдорини онлайн кузатиш, фавқулодда вазиятлар учун мобиль иловаларни жорий этиш бўйича замонавий технологиялар тадбиқ этиш орқали сув тошқинларини олдиндан аниқлаш ва хатарларни баҳолаш мумкин.

Сув тошқинларининг олдини олиш фақат техник чоралар эмас, балки аҳолининг хабардорлиги ва тайёргарлиги билан ҳам боғлиқдир. Булар: ОАВ орқали огоҳлантириш, мобиль телефонларга SMS-хабар юбориш, мактаб ва маҳаллаларда ўқув машқларини ўтказиш, қўлланмалар, плакатлар ва интефаол кўргазмалар тайёрлаш, фавқулодда вазиятларда аҳолини хавфсиз кўчириш режаларини тузишдир.

Табиий фалокатларнинг олдини олиш тизимли ва инновацион ёндашувларни талаб этади. Бунинг учун ҳар бир ҳудуд учун алоҳида хавф хариталарини яратиш, муҳандислик иншоотларини мунтазам техник кўрикдан ўтказиш, замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, аҳолини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, халқаро лойиҳалар ва инвестицияларни жалб этиш каби тадбирларни бажариш тавсия этилади. Бу тадбирлар сув тош­қинлари хавфини камайтириш, одамлар хавфсизлигини таъминлаш, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Муҳиддин ТИНИБЕКОВ,

Нодир ЖУМАЕВ,

ФВВ Фуқаро муҳофазаси

институти ўқитувчилари




Ўхшаш мақолалар

Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

🕔14:37, 22.10.2026 ✔23

Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

Батафсил
Ноёб  кўршапалак тури топилди

Ноёб кўршапалак тури топилди

🕔14:33, 22.10.2026 ✔23

Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

Батафсил
Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

🕔14:26, 22.10.2026 ✔24

Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 18-Январ  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 42 41 40 38 36
35 34 33 32 31 30 29
28 27 26 25 24 23 22
21 20 19 18 17 16 15
14 13 12 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Навоийлик талабаларнинг  ободликка  қўшган ҳиссаси

    Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси

    Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлак­лар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.

    ✔ 23    🕔 14:37, 22.10.2026
  • Ноёб  кўршапалак тури топилди

    Ноёб кўршапалак тури топилди

    Олимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.

    ✔ 23    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Йўллар –  ёввойи табиатга  дахл қилмасин

    Йўллар – ёввойи табиатга дахл қилмасин

    Йўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.

    ✔ 24    🕔 14:26, 22.10.2026
  • Салар каналида сувнинг ифлосланиши  сабаби нима?

    Салар каналида сувнинг ифлосланиши сабаби нима?

    Сув – табиатнинг энг муҳим бойликларидан бири. Инсон ҳаёти ҳам, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бевосита унга боғлиқ.

    ✔ 105    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Экологик «парковка»:  яшилликни асраб, қулайлик яратиш  имкони

    Экологик «парковка»: яшилликни асраб, қулайлик яратиш имкони

    Автомобиль бугунги ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Аммо автомобиль сони кўпайгани сари уларни қаерга ва қандай жойлаштириш масаласи ҳам тобора мураккаблашмоқда.

    ✔ 122    🕔 14:53, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар