Навоийлик талабаларнинг ободликка қўшган ҳиссаси
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилЭкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятини «Тозалик ва яшиллик макони»га айлантириш бўйича тарғибот ҳаракатлари доирасида ўрганишлар олиб борилди.
Ўрганиш давомида вазирлик ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, вилоят Экология бошқармаси тезкор гуруҳи масъуллари ҳамда вилоят Ички ишлар ва Миллий гвардия бошқармалари вакиллари иштирокида ҳудудларнинг санитар ҳолати юзасидан экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида Когон шаҳри, Шофиркон ва Ғиждувон туманларида жойлашган озиқ-овқат ҳамда буюм бозорлари санитария талабларига жавоб бермаслиги, санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш талаблари бузилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан «Gʻijduvon dehqon bozori», «Kogon savdo market», «Kogon Sohibkor dehqon bozori», «Shofirkon dehqon bozori» ва «Shofirkon savdo kompleksi» маъмуриятининг жами беш нафар мансабдор шахсларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига тақдим этилди.
Шунингдек, ўрганишда бир қатор фуқаролар томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш ҳолатлари аниқланиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БМҲнинг бир баравари, яъни 375 минг сўмдан жарима қўлланилди.
Бундан ташқари, Агентлик масъуллари ва Экологик давлат назорат инспекторлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарорига мувофиқ санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари батафсил тушунтирилди.
Бу каби кучайтирилган экологик назорат рейд тадбирлари вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам давом этмоқда.
Экология вазирлиги
Матбуот хизмати
Кўчалар озодалиги, ариқлар тозалиги, дарахтлар соясидаги саранжом-саришта йўлаклар... Буларнинг барчаси маҳаллага ўзгача файз бағишлайди.
БатафсилОлимлар Ўзбекистон табиатида яна бир ноёб жонивор мавжудлигини тасдиқлади. Узоқ йиллар давомида деярли учрамаган, ҳатто тирик ҳолда кузатиш имконияти жуда чекланган туркман узунқулоғи номли кўршапалак илк бор мамлакатимиз ҳудудида аниқланди.
БатафсилЙўллар шаҳар ва қишлоқларни, одамлар ва бозорларни, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларни бир-бирига боғлайди. Улар масофаларни яқинлаштириб, тараққиётга хизмат қилади.
Батафсил